Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Инглизча мунозара (дебатлар). Мунозаранинг бу шаклида муҳокама қилинаётган 
муаммо ечимига етказилади. Дебатларни ташкил қилишда турли усулларни қўллаш 
мумкин. Бу ўқитувчининг фантазияси, қўйган мақсади, маҳоратига боғлиқ. Бу 
мунозараларга талабалар пухта тайёрланиб, берилиши мумкин бўлган саволлар ва уларни 
жавобларини ўйлаб келишлари зарур. Ҳар бир талаба дарсда дебат олиб борувчи сифатида 
қатнашмаган тақдирда, савол билан мурожаат қилувчи ёки ҳакам сифатида қатнашади. 
Буни ҳеч ким ёдидан чиқармаслиги, демак дарсга алоҳида тайёргарлик кўриши лозим. 
Умуман олганда, мунозара талабаларни дарсга фаол қатнашишларини таъминлаб, ўз 
фикрларини ҳимоя қилишга ўргатади.
4§. Услубларнинг асосий афзалликлари ва камчиликлари 
Дарс ўтишнинг тадқиқот ва мунозара методида қўйилган масалани ҳал қилиш учун 
талабаларнинг ўзлари қатнашишлари туфайли пухта билим олишларига имконият 
яратилади. Улар илмий изланишга ўрганишади. Талабалар қўйилган масалани муҳокамаси 
жараёнида ўз фикрларини мустақил равишда ўртоқлашишга, бошқаларнинг билдирган 
фикрларини мушоҳада қилишга ўрганишади. 
Маълумотларни, далилларни таҳлил қилиш жараёнида талабалар қизиққонлик 
қилмай, объектив тарзда масалани ечишга ўрганадилар. Рақамларга кўркўрона 
ёндашмасликни, улар замирида иқтисодий ҳодиса, қонунлар яширинганини кўришга 
ўрганадилар. Билишнинг нисбий эканлиги, далиллар ўзгариши ва янги маълумотлар 
олиниши хулосани ҳам ўзгаришга олиб келишини тушунишга ёрдам беради. 
Талабалар турли ахборотлар ва мантиқий мушоҳада орқали ўз тахминлари, 
ўртоқлари билдирган фикрларни тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлашади. 
Маълумотлар асосида тенденциялар, қонуниятлар амал қилишини аниқлашга ҳаракат 
қилишади. Илгари сурилган илмий тахмин(гипотеза) билан чиқарилган хулосани 
таққослаб, ягона қарорга келишади. Қўйилган масалани тадқиқот методи асосида 
муҳокама қилиш, юзаки қабул қилинган қарорларга ишончсизлик билан қарашни 
тарбиялайди. Талаба масалани чуқур ўрганиш учун зарур адабиётлар, ахборотлар билан 
узлуксиз ишлаш зарурлигини тушунади. Буни юқори даражада фикр юритиш зарурлиги 
ҳам талаб қилади. Шунинг учун ҳам бу услуб талабаларни пухта билим олишларини 
таъминлайди. Улар ўрганаётган предметларининг мазмунини тушунибгина қолмай, 
ахборот тўплаш ва уни таҳлил қилишни ҳам ўрганадилар. 
Дарсни ўтказишда ўқитувчи ўрганиладиган мавзу бўйича тайёргарлик кўришни
ахборот, маълумот, далилларни тўплашни талабаларга аввалдан топшириши мумкин. Ёки 
ўқитувчининг ўзи зарур далилмаълумотлар асосида талабалар олдига муаммо қўйиб, уни 
биргаликда ечиши мумкин. Бунда амалий ўйин, турли иқтисодий моделларни ифодаловчи 
график, жадваллардан ва бошқа услублардан фойдаланиш орқали тадқиқот ўтказиш уни 
қизиқарли тарзда бўлишига олиб келади ҳамда барча талабаларни фаол қатнашишига 
эришилади. Бу усулда бутун гуруҳ биргаликда иқтисодиётни, қолаверса дунёни яхшироқ 
тушунишга интилувчи изланувчиларга айланишади.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling