Тошкент молия институти


Импортга тўсиқ қўйиш сабаблари


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Импортга тўсиқ қўйиш сабаблари. 
Мамлакатни ўзида ишлаб чиқариш ва 
аҳоли бандлигини таъминлаш лозим. 
Миллий хўжалик тармоқларини ҳимоя 
қилиш. 
Чет эл капиталини жалб қилиш. 
Чет 
эл 
фирмалари 
томонидан 
уюштирилган «демпинг»га йўл қўймаслик. 
Импортга тўсиқ қўймаслик зарурлиги 
сабаблари. 
Халқаро меҳнат тақсимоти ютуқларидан 
фойдаланилмайди. 
Миллий 
ишлаб 
чиқарувчилар 
харажатларни 
пасайтиришга, 
янгиликларни 
жорий 
қилишга 
интилмайдилар. 
Миллий 
ишлаб 
чиқаришнинг 
рақобатбардошлиги пасайиб кетади. 
Техник, 
технологик 
қолоқликни 
кучайтиради. 
Ўқитувчи ҳар бир жуфтликка ана шу намуна асосида ўзининг мунозара жадвалини 
тузишга топшириқ беради. Талабалар 56 дақиқа давомида саволжавобни муҳокама қилиб, 
импортга тўсиқ қўйиш ёки аксинча, қўймаслик кераклигини асослаб беришлари, мувофиқ 
равишда уни жадвалнинг «ҳа» ёки «йўқ» деган устунига ёзиб қўйишлари керак. 
Демак, жавоб: 
1) импортга тўсиқ қўйиш заруриятини; 
2) импортга тўсиқ қўймаслик заруриятини асослаб бериш лозим. 
Жавоблар бир жуфтликда муҳокама қилиниб, ёзиб бўлингач, иккинчи жуфтлик 
билан фикр алмашинилади. Ҳар икки жуфтликни «ҳа» ва «йўқ» жавобларидан умумий 
хулоса чиқарилиб, бир фикрга келинади. 
Ҳар икки жуфтлик ўзлари ёзган жавоб тагига бир қарорга келинган жавобларни 
ёзишади. 
Ўқитувчи ёзилган жавобларни йиғиб, кўриб чиқиб, балл қўйиши ёки ҳар бир 
тўртликнинг хулосасини бутун гуруҳ олдида оғзаки баён қилиши мумкин. 
Мунозара методи асосида дарсни ташкил қилишнинг яна бир усули диспутдир. 
Бу усулда ўтилган мавзу бўйича ўқитувчи саволлар тузиб, дарс ўтишдан 34 кун 
олдин ўқувчиларга эълон қилади ёки янги мавзу бўйича маъруза ўтиб бўлгач, келгуси 
амалий машғулот (семинар) дарсида ана шу саволлар бўйича диспут ўтказилиши 
айтилади. 
Талабалар тайёрланиб келгач, билимдон талабалардан ҳакамлар ҳайъати сайланади. 
Улар саволларга жавоб берган талабаларни баҳолашади, натижани эълон қилишади. 
Диспут якунида ўқитувчи ўз фикрини билдиради. 
Мунозара методини қўллашнинг яна бир усули Америкача дебат. Дебат бу икки 
киши ўртасида олиб бориладиган мунозара. Бундай тарзда дарс ўтишда икки талаба 
белгиланган қатъий тартиб бўйича, раислик қилувчининг раҳбарлиги остида берилган 
савол ёки муаммо бўйича мунозара олиб борадилар. Уларнинг билдирган фикрларини 
ҳакамлар ҳайъати баҳолайди. Арбитрлар талабалардан белгиланади. 


175

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling