Тошкент молия институти


3§. Дарс ўтишда мунозара методини қўллаш


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

 


172
3§. Дарс ўтишда мунозара методини қўллаш 
Талабаларни ўз фикрини қатъий ҳимоя қилишга, бошқаларнинг фикрини таҳлил 
қилишга, мантиқий мушоҳада юритишга ундайдиган, дарсда фаол қатнашишларини 
таъминлайдиган методлардан бири дарсни мунозара методи асосида ташкил қилишдир. 
Тадқиқотчи Ж. Т. Диллон томонидан ўқитувчи изланувчанлик ва ҳамкорликка 
асосланган тарзда мунозарани ташкил этиши учун қуйидагиларга эътибор бериш 
лозимлиги кўрсатилган.
1. Тасдиқлаш. Мунозарани бошқарувчи шахс маълум муаммони тасдиқловчи ёки 
инкор этувчи ғояни ўртага ташлайди. Бу билдирилган фикрдан таъсирланиб, уни 
тушунганлик ва тушуна олмаганликни тасдиқлаш усули. Тасдиқловчи фикрларни 
бирмунча юмшоқ оҳангда баён этиб мунозарага чорлайди. Бунда «Қани, Феруза сизнинг 
фингрингизча тўғрими, нима дея оласиз?» ёки «ҳозиргина Сардор ............. фикр билдирди 
сиз унга кўмаклашасизми?» деб мурожаат қилиш мумкин. 
Мунозара давомида талаба ўз фикрини қандайдир мужмалроқ баён қилса, «Мени 
тушунишимча, сиз.........демоқчи эдингиз, лекин Нафиса ..........деди. Демак, сиз уни 
фикрига қўшилмаяпсиз» дея йўналтириб, кўрсатмалар бериб туради. 
Ўқитувчи мунозарани синчковлик билан кузатиши ва бошқариши зарур. Ўқувчи ва 
талабалар фикридан мунозарани қизитиш мақсадида фойдаланиши зарур. Мунозарада 
вужудга келган вазиятдан усталик билан фойдаланиш керак. 
2. Саволлар. Ўқувчиталабалар ўқитувчининг саволидан ташқари синфдошлари, 
курсдошлари саволларини муҳокама қилишга мойил бўлишади. Шунинг учун кўпроқ 
уларни савол беришга ундаш зарур. 
3. Ишоралар. Мунозара жараёнида ўқитувчи гапираётган талабани фикрини 
бўлмаслик ёки бўғиб қўймаслик учун овоз чиқармай, имо ишоралар билан бошқариши 
маъқул. Ўқитувчининг юзида тушунмаслик аломатларининг пайдо бўлиши, 
ўқувчиталабалар учун «тушунтириш талаб қилинади» деган сигналдир. Қўлларни гўё 
икки нарсани тортаётгандай ҳолатда бўлиши «айтилаётган икки ғояни таққослаб, 
уларнинг қайси бири тўғри эканлигини тасдиқлаш» ишорасини беради. 
Ўқитувчининг кўзларини катта очиб, гапирувчини кўрсатиб, тинглашга ишора 
этиши фикрни охиригача диққат билан эшитишга ундайди. 
Ўқитувчининг юзидаги қизиқувчанлик, тасдиқ ишораси ўз фикрини ифодалаш учун 
сўз тополмай турган талаба (ўқувчи)ни янада илҳомлантиради. 
4. Сукут сақлаш. Мунозара учун ўртага савол ташлангач, уни ўйлаш учун вақт 
берилади. Лекин бу вақт қисқа бўлиши, уни ўқитувчи тўлдириши зарур. Бўлмаса, уни 
тўлдирувчилар кўпайиб кетади. 
Ўқитувчи мунозара жараёнида ўз фикрини билдираётган талабанинг гапи, 
далилларидан қониқмаса ёки уни тўғри жавобга йўналтириши лозим бўлса, уларни 
қўллабқувватлаш лозим бўлса, талаба жим қолганда: 
Мисол келтира оласизми? Нима учун шундай деб ўйлайсиз? 
Сиз демак Шуҳратни фикрига қўшилмайсиз? ёки ...... фикрига қаршисиз? Сиз 
ўртоғингизни фикрини қўллабқувватлайсиз? каби саволлар билан мурожаат қилиб, ёки 
«наҳотки», «ростдана», «йўғэ» деб луқма ташлаб, уларга руҳий мадад бериб, ёки асоссиз 
фикрлар билдиришга йўл қўймайди. 
Сиз ўз далилларингиз билан Отабекни ишонтиринг, у нимагадир гапларингизга 
ишончсизлик билан қараяпти. Кейинги билдирган фикрингиз, Азизнинг фикрига зид 
эмасми? Негадир сизга ҳайрат билан қараяпти? дея талабалар тўғри йўналишга солинади. 
Талабаларни хатоларига қай тарзда таъсир кўрсатиш мунозара олиб бориш учун 
жуда аҳамиятлидир. 
Одобли луқма ташлаш, савол бериш фикрни ойдинлаштириб, айтилган ғояни 
мантиқий оқибати тўғрисида фикрлашга қизиқиш уйғотади. 


173
Қандай бўлишидан қатъий назар, ўқитувчи маъқуллайдими, йўқми, ўқитувчи ўз 
муносабатини билдиришга шошилмаслиги керак. Бу мунозара юритишнинг қатъий 
қоидаси ҳисобланади. 
Мунозара жараёнида талабаларнинг ўзлари ўртоқлари билдирган фикрни 
қайсиларига қўшилишлари ёки қўшилмасликларини билдиришади. Шу билан бирга 
ўқитувчи мантиқсиз, яққол қарама қарши, асоссиз фикрларни айтилишига йўл 
қўймаслиги керак. 
Мунозара ўтказишдан аввал талабаларга тарқатма материал сифатида мунозарада 
ўзларини қандай тутиш керакликларини кўрсатувчи қуйидаги эслатмани тарқатган 
маъқул. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling