Тошкент молия институти


Мулк ҳуқуқининг аниқ белгиланган сифатлари


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Мулк ҳуқуқининг аниқ белгиланган сифатлари
Универсаллиги. 
Ҳамма товарлар, хизматлар ва ресурслар мулк ҳисобланади. Улардан фойдаланиш, 
имтиёз ва чеклашларнинг барчаси белгиланган. 
Мулкнинг фақат мулк эгасига тегишли бўлиши. 
Мулкка эгалик қилиш ва фойдаланишдаги харажатлар ва олинган фойда, натижа 
мулк эгасига қарашли бўлади. Улардан бошқаларнинг фойдаланиши, сотиш ёки ижарага 
бериш орқали амалга ошиши мумкин. 
Мулкнинг қўлмақўл ўтиши. 
Мулкчилик ҳуқуқи бир мулк эгасидан бошқасига ўтиши мумкин. Бунда мулкни 
меросга қолдириш, сотиш, ҳадя қилиш, қарзни тўлаш кабилар орқали мулк қўлданқўлга 
ўтиши мумкин. 
Ҳуқуқий таъминланганлиги. 
Мулкчиликнинг барча ҳуқуқлари қонуний йўл билан ҳимоя қилинган. Бошқа кишилар 
томонидан санкциясиз бировнинг мулкини эгаллаб олиш, ёки назорат қилиш ман 
қилинган. 
Бу материаллардан талабалар тадқиқот ўтказиш жараёнида фойдаланадилар. 
Амалий ўйин тадқиқот тафсилоти. 
Ихтиёрий равишда ўйинда иштирок этиш учун 10 нафар талаба доска олдига 
чиқарилади. Улар айлана шаклида ёнмаён туришлари керак. Айлананинг диаметри 2 
метрдан кам бўлмасин. Доскага ўйинда қатнашаётган талабалар исми ёзилади. Ўйин 1 
дақиқадан 2 раунд бўлиши тушунтирилади. 
Талабаларнинг биринчи раундда ердан олган ҳар бир чўпи учун 0,1 балл, 
иккинчиси эса 0,2 балл берилиши алоҳида таъкидланади. Ўқитувчи айланага скрепка, 
гугурт чўпи ёки бошқа нарсани (биз гугурт чўпини танладик) сочиб ташлайди. 
Аввалига талабалар чўпларни иккинчи раундда терамиз, деб ўзаро келишишга 
ҳаракат қилиши мумкин. Лекин барибир бирор талаба чўпни теришни бошлайди. Унда 
қолганлар ҳам ёппасига теришга тушадилар, натижада биринчи раунддаёқ чўплар териб 
бўлинади. 
Ёрдамчи талаба доскага ҳар бир талабанинг терган чўпи миқдорини ёзиб қўяди. 
2. Скотч билан пол 10 та квадрат бўлакка бўлинади. Ҳар бир талабага маълум бир 
квадрат берилади. Талаба ўз квадрати ёнида турсин. Талабаларга фақат ўз квадратидаги 
чўпнигина териши мумкинлиги уқтирилади. Қолган шартлар худди биринчидагидек 
амалга оширилади. Ўқитувчи чўпни ҳамма квадратларга тушадиган қилиб сочади. Агар 
чўплар лентани устига тушган бўлса, уни квадратларга олиб ташланади.
Бунда талабалар шошмай, 2раундда полдан чўпларни теришади. Чунки унга 
тегишли чўпни ҳеч ким тера олмайди. Раунд тугагач терилган чўплар миқдори ва баллар 
доскага ёзилади. 
Биринчи ўйин 
Иккинчи ўйин 
Талаба
лар 
1раун
2раун
балл
1раун
2раун
балл
Одилж
10 0 1,0
0
10
2,0 
Олимж
8 0 0,8
0
9
1,8 
Эркин
9 0 0,9
0
10
2,0 
Нуридд
8 0 0,8
0
7
1,4 


168
Хуснид
5 0 0,5
0
4
0,8 
Азмидд
4 0 0,4
0
6
1,2 
Абдуҳа
3 0 0,3
0
4
0,8 
Абдуҳа
6 0 0,6
0
6
1,2 
Абдухо
6 0 0,6
0
2
0,4 
Анвар 
7 0 0,7 
0 2 0,4 
Ўқитувчи талабаларни ўйинда қатнашгани учун миннадорчилик билдириб, 
ҳаммаларини ўтиришга таклиф этади, сўнгра талабаларга савол билан мурожаат қилади: 
жамиятнинг мақсади чекланган ресурслардан самарали фойдаланиш. Ўйинимиз бўйича 
энг кўп фойда олиш учун чўпларни қачон теришни бошлаш керак (яъни ресурсларни 
самарали жойлаштириш учун)? 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling