Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Мустақил бажариладиган ишлардан бири иқтисодий масалаларга бағишланган 
илмий адабиётларни ёки ўқув адабиётларини конспект қилишдир. Конспект қилиш
талабани фанни ўзлаштириши учун катта ёрдам беради. Лекин талабалар конспект 
қилишни тўғридан – тўғри кўчириш деб тушунмасликлари керак. 
Берилган топшириқни бажариш ўқишдан бошланади. Ўқиш бу ҳали ўзлаштириш 
эмас. Ўқиш, ўқилган матнни англаш керак. Тушуниш, ўзлаштириш учун қўшимча 
равишда ақлни ишлатиш талаб қилинади. Ўзлаштириш бу ёдда сақлаш дегани эмас, 
албатта у ўзлаштиришга ёрдам беради. Бошқача айтганда, уқиш бу ўқиш эмас. 
Тушуниш бошқа, тушунганни ўзлаштирилганини ёдда сақлаш эса яна бошқа нарса. 
Ҳаммаси ҳам ақлни ишлатишни талаб қилади. Ўқишга минимум вақт ва куч сарфлаб, 
ҳаракат қилиб, асосий диққатни тушунишга, тушунганини ёзишга, ёдда сақлашга 
ҳаракат қилиш керак. Сарфланадиган вақт, уни ўқишга қанча ва тушуниш учун ўйлашга 
қанча сарфланиши мавзуга, унинг мураккаблик даражасига боғлиқ. 
Талабаларни иқтисодий фанларни ўрганишларида иқтисодий муаммоларга 
бағишланган энг яхши адабиётлар билан таништириш, етакчи олимлар билан 


261
учрашувлар ташкил этиш муҳим рол ўйнайди. Ундан ташқари, илмий тўгарак ишини 
мунтазам ташкил этиш, талабаларнинг ижодий кунлари, илмий давралари
анжуманлари, конкурслари олимпиада ва кўргазмаларини вақтивақти билан ўтказиб 
туриш шубҳасиз талабалар фаоллигини оширади. Уларни фанни ўрганишга 
рағбатлантиради. 
Талабаларни мустақил равишда ижодий изланишга ўргатишда кафедра томонидан 
ташкил этилган илмий тўгараклар катта аҳамиятга эга. Бунда кафедра ўрганилаётган фан 
бўйича талабаларнинг қизиқиши, фандаги янгиликлар ўрганилиши, тадқиқ этилиши лозим 
бўлган муаммоларни илмий тўгаракларда муҳокама қилинишини кўзда тутиши керак. 
Талабалар тўгаракда тайёрлаган илмий докладларини тингловчилар ҳукмига ҳавола этар 
эканлар, тўгарак аъзолари ҳам уни муҳокамасида фаол иштирок этишларини таъминлаш 
зарур. Тўгарак аъзоларини сони, муҳокама қилинадиган масалалар, илмий докладлар 
миқдори, мавзуларнинг мазмуни ва бошқаларга кўра тўгарак раҳбари ой давомида илмий 
тўгараклар мажлиси ўтадиган кунларни белгилайди. Энг яхши баҳо берилган илмий 
докладлар талабаларнинг илмий конференцияларида қатнашишга тавсия этилади. 
Ўтказиладиган конференцияни умумий мавзусини тасдиқлагач, докладларни мавзу 
йўналишига кўра гуруҳларга ажратган маъқул. 
Ўтказиладиган талабаларнинг илмий конференциясида энг яхши деб топилган 
докладлар рағбатлантирилади, кейинги босқичларда қатнашишга тавсия этилади 
 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling