Тошкент молия институти


Курс ишига қўйилган бош талаб фанни чуқур ўрганишга эришиш, илмий


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Курс ишига қўйилган бош талаб фанни чуқур ўрганишга эришиш, илмий 
изланишга ҳавас уйғотиш. 
Курс ишида талабаларда мавзуни ўрганишга ижодий ёндашиш, дастлабки илмий 
изланиш куртакларини ҳосил бўлишида курс иши раҳбари муҳим рол ўйнайди. Курс иши 
раҳбари асосий ва қўшимча адабиётларни танлаш, улар ичидан энг муҳимларини 
ажратиш, режа тузиш ва танланган мавзуни тўла очиб бериш учун нималарга диққат 
қаратиш кераклиги ҳақида маслаҳат беради. 
Курс ишининг хомаки нусхасини ёзаётганда талаба тушунмаган савол ёки маслаҳат 
учун раҳбарга мурожаат қилади. Мавзу бўйича айрим адабиётларни тўлиқ ўқиб чиқиш, 
зарур бўлса, айримларини мавзу бўйича у ёки бу боби ёки саҳифаларини ўқишга, ўрганишга 
тўғри келади. 
Курс ишида қўйилган саволлар ўрганилаётган мавзунинг мазмунини очиб бериши 
зарур. Саволлар кўп бўлмаслиги, мавзунинг мазмунини очиб бериши лозим. Режада қайси 
адабиётлар билан ишлаш кўрсатилади. Масалан, «Иқтисодий харажатлар, уларнинг 
таркиби ва турлари» мавзуси бўйича режа қуйидагича бўлиши мумкин:
 
Иқтисодий харажатлар, уларнинг таркиби ва турлари 

Кириш 
1. Иқтисодий харажатларнинг мазмуни. 
2. Иқтисодий харажатларнинг таркиби ва уларга турли жиҳатдан ёндашиш 
3. Иқтисодий харажатларнинг турлари 
4. Ишлаб чиқариш омилларининг нисбати ва харажатларни минималлаштириш 
муаммоси
Хулоса. 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 
Ишнинг кириш қисмида танланган мавзунинг аҳамияти, фанни ўрганишда тутган 
ўрни, кўрилаётган масаланинг долзарблиги, амалиётдаги аҳамияти кўрсатилади.
«Кириш» қисмида танланган мавзу бўйича нима мақсад қўйилганини қисқача баён 
қилиши керак. «Хулоса» қисмида мавзу бўйича чиқарилаётган асосий хулосаларни аниқ 
ифодалаш керак. Улар қисқа, ишнинг мавзуидан келиб чиқиши лозим. 
Курс ишида кўтарилган масалалар бўйича, матндан келиб чиқиб, билдирилган 
асосий хулосалар ишнинг қадрқимматини оширади. Талабанинг мавзуни чуқур 
ўзлаштирганидан, яхши билимга эга эканлигидан далолат беради. 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида курс иши ёзишда талаба томонидан 
ўрганилган барча адабиётлар, журнал, газетада берилган мақолалар, монография, 
статистик тўплам ва бошқалар тўла равишда муаллифнинг исмишарифи, асар ёки 
мақола ва бошқаларнинг номи, нашриёт номи, нашр қилинган йили кўрсатилган бўлиши 
керак. 
Курс иши ёзганда Республикамиз Олий мажлиси томонидан қабул қилинган 
қонунлар, меъёрий ҳужжатлардан, Президентимиз асарларидан фойдаланишга аҳамият 
бериш керак. 
Талабадан курс ишида фанда янгилик ёки янги илмий қоида яратиш талаб 
этилмайди. Талаба саволларни ёритиш жараёнида илмий адабиётлардан тушуниб 
фойдаланганини, тўғри умумлаштириб, хулоса чиқара билишини, назарий қоидаларни 
тажриба, амалиёт билан боғлай олишини кўрсатиши керак. 
Ана шу жараёнда талабанинг ишида илмий изланиш элементлари, курс ишини 
ёзишда мустақил иқтисодий фикрлай олиши намоён бўлади. 
Ишда йўл қўйилган хатокамчиликларни фарқлаш керак. Хато бу иқтисодий 
категорияларни ва қонунларни нотўғри тушуниш ёки яхши тушунмаслик сабабли келиб 
чиқади. Камчиликлар талабанинг иқтисодий категория ҳақида тушунчаси бор, лекин 


263
тўла эмаслиги, кўпинча муҳим назарий қоидаларни аҳамиятини етарлича тушунмаслиги 
туфайли келиб чиқади. Шунинг учун ҳам талабага ўқитувчининг маслаҳати катта ёрдам 
беради.
«Касб таълими» бакалавриат йўналиши талабалари курс иши ёзишга алоҳида диққат 
қаратишлари лозим. Сабаби, улар курс ишини биринчидан, фанни ўрганаётган талаба 
сифатида, иккинчидан эса келгусида ўқитувчи курс иши раҳбари сифатида бажарадилар. 
Шунинг учун ҳам курс иши бажаришнинг барча талабларига алоҳида диққат қаратишлари 
зарур. Барча иқтисодий йўналиш талабалари, жумладан бўлғуси иқтисодчипедагоглар ҳам 
I курсда «Иқтисодиёт назарияси» фанидан, кейинги курсларда мутахассислик фанларидан, 
«Касб таълими» бакалавриат йўналиши талабалари эса II курсда «Педагогика» фанидан, 
IV курсда эса, «Махсус(иқтисодий) фанларни ўқитиш методикаси» фанидан курс иши 
ёзадилар. 
Ўқув юртларида кенг қўлланиладиган мустақил ишларнинг яна бир тури докладдир. 
Докладга: 1) мажлис аҳли учун мўлжалланган муайян мавзудаги ахборот, маьруза; 2) 
талабаларнинг мустақил иш тури; 3) илмий иш тури сифатида қараш мумкин. 
Талабалар докладни мустақил иш тури сифатида семинар дарсларига тайёрлаб 
келишлари мумкин. Докладни адабиётларни ўрганиб, танланган мавзуга чуқур ёндашиб, ўз 
кузатишларини ҳам ишлата билган ҳолда тайёрлашлари керак. 
Доклад тайёрлаш жараёнида талаба адабиётлар билан ишлаш, турли манбалардан 
олган материалларини умумлаштириш, ўз фикрини ёзма равишда ифодалашга ўрганади. 
Реферат, доклад ёзиш учун талаба, аввало, фанни назарий жиҳатдан пухта 
ўзлаштириши керак. Танлаб олинган мавзуни ёритиш учун кириш, 34 савол қўйилади ва 
хулоса берилади. Далиллар, статистик маълумотлар тўпланади. Таҳлил қилинаётган 
масала бўйича мавжуд фикрлар, қарашлар баён қилинади. Талаба уларга ўз нуқтаи 
назарини билдиради. 
Илмий доклад ҳақида тўхталадиган бўлсак, кўп жиҳатдан курс ишига қўйилган 
талаблар билан бир хил ва шу тартибда ёзилади. Фақат илмий доклад танланган мавзуни 
курс ишига қараганда ҳам чуқурроқ ўрганиш, далиллар, статистик маълумотлар тўплаш, 
улар асосида зарур иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш, уларни таҳлил қилиш хулоса 
чиқариш ҳамда ўз таклифларини баён қилиш билан ажралиб туради. Бошқача айтганда, 
когнитив яъни билишнинг энг юқори баҳолаш даражасида фикр юритилади.
Иқтисодиёт назарияси барча мутахассисликлар бўйича ўрганилади. У олий 
маълумотли, малакали мутахассис тайёрлашда, барчанинг иқтисодий психологиясини, 
дунёқарашини, фикрлашини шакллантирадиган предмет сифатида, айниқса бозор 
иқтисодиёти шароитида алоҳида аҳамиятга эга эканлигини ҳам ёдда тутиш керак. 
Бошқа иқтисодий фанлардан илмий доклад тайёрлаганда назарий билимларни амалиёт 
билан боғлашга, иқтисодиётнинг бирон йўналиши бўйича, ундаги муаммоларни ўрганишни 
натижаси сифатида амалий тавсия, таклифлар берилиши керак.
«Махсус (иқтисодийфанларни ўқитиш методикаси» фанидан доклад тайёрлаганда 
эса юқорида баён қилинганлардан ташқари самарали дарс ўтиш методларини танлаш, 
уларнинг янги вариантларини топиш ва қўллашга ҳам эътибор бериш лозим. 
Илмий доклад ёзиш қаттиқ мантиқий изчилликни, сабртоқат, тиришқоқликни 
талаб қилади. 
Талабаларнинг иқтисодий фанлардан мустақил ишини муҳим таркибий қисми 
сифатида реферат ёзиш борган сари кенг тадбиқ этилмоқда. Рефератни талабаларнинг 
илмий иш ёзиши, тадқиқот ўтказишини дастлабки шакли сифатида кўриш мумкин. 
Реферат (лотинча refero ахборот беряпман) — бирор илмий асар, ўқилган китоб, 
мақола кабилар мазмунининг қисқача ёзма ёки оғзаки баёни, ўрганилган илмий масаланинг 
натижаси ҳақидаги ахборот, тегишли адабиёт ва бошқа манбалар обзорини ўз ичига 
олган маълум мавзудаги доклад. 
Реферат одатда, илмий ахборот вазифасини ўтайди. Унда муайян мавзу билан 
биргаликда, тегишли илмий назариялар, хулосалар ёритилиши ва танқид қилиниши 


264
мумкин. Илмий тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртларида илмий докладлар 
сифатидаги 
рефератлар 
кенг 
тарқалган. 
Одатда 
талабаларнинг 
семинар 
машғулотларига тайёрлаб келадиган махсус ахборотлари ҳам реферат дейилади.
Реферат ёзиш билан талаба илмий адабиётлар билан ишлашни, статистик 
маълумотлар ва бошқа материалларни тўплаш, уларни қайта ишлаш, яъни ҳисоб китоб 
қилиш, таҳлил қилиш, ўрганилаётган ҳодисаларга танқидий кўз билан қарашни, 
баҳолашни, назарияни амалиёт билан боғлашни ўрганади. 
Реферат мустақил ёзилиб, уни ёзиш қоидаларига амал қилинса, дарслик бўйича 
саволга тайёрланиб келиб, семинар дарсларда сўзга чиқишга қараганда катта фойда 
беради. Талаба рефератда билдирган ўз фикрини аудитория олдида ҳимоя қила олиши 
керак. 
Реферат ёзиш формал бўлса кутилган натижани бермайди. Шунинг учун 
ўқитувчининг раҳбарлиги катта роль ўйнайди. Рефератларга қай даражада талаб 
қўйилади, шунга кўра уни муваффақиятли қўллаш мумкин ёки аксинча. 
Шундай қилиб, реферат, курс иши, илмий доклад, бир томондан, илмий ишларнинг 
якуни сифатида, ўз устида ишлашлари, изланишларига якун ясаса, иккинчи томондан, 
уларни янада янги ишларга рағбатлантиради, дунёқарашини ривожланиши, ўз фаолиятини 
аниқ мақсадга йўналтиришга, янада чуқурроқ билим олиш, ўз устида ишлашга, иқтисодий 
фикрлаш, илмий изланишга, фикрини мантиқий изчилликда ҳам оғзаки, ҳам ёзма равишда 
баён қилишга ўргатади. 
 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling