293
умумийликка ўтиб боришга, таълим турлари бўйича
мавзулар такрорланмаслигига
алоҳида эътибор қаратиш керак.
Дастур фан, техника, технологиянинг сўнгги ютуқлари, таълим тизимининг
ривожланиши, жаҳон тенденциясини ҳисобга олиши зарур.
Тарихийлик ва замонавийлик. Дастурда фан ривожланишининг хусусиятлари,
ҳисса қўшган олимлар, тарихий шахслар фаолияти ҳам
акс эттирилиши, ҳозирги
ривожланиши даражасига мувофиқ билим беришни кўзлаган бўлиши зарур.
Гуманитаризм ва миллийлик.
Дастур инсонпарварлик, халқпарварлик, эзгулик
ғояларини устун қўйиб, миллий ғурур, миллий қадриятларни ҳисобга олиш, уларга амал
қилишни тарғиб қилиш, мамлакатнинг ривожланишини илмий асосланган ҳолда баён
қилишни кўзда тутиши керак.
Изчиллик ва назария билан амалиёт бирлигини таъминлаш. Дастур аниқ
мазмун ва мантиқий қоидаларни ўзида акс эттириши, умумий ўрта
таълим ва олий
таълимга тааллуқли мутаносиб фан дастурлари билан мувофиқлаштириш, қўйилган
мавзуларнинг мантиқий изчиллигини таъминлаш, фанни ҳаёт билан, назарияни амалиёт
билан узвий боғлайдиган услубиятга риоя қилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: