296
XX боб. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ФАНИДАН ДАРС ЎТИШ МЕТОДИКАСИ
1§. Фаннинг хусусиятлари ва дарс ўтиш методларини танлашда уларни ҳисобга
олиш
Ҳар бир фан,
жумладан, иқтисодий фанлар, мутахассислик фани сифатида
бухгалтерия хисоби ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Биз ҳар бир фаннинг ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олганимиздагина самарали дарс ўтиш методини танлаймиз,
мувофиқ равишда ўқувчи, талабаларни дарсга фаол қатнашишини таъминлашимиз
мумкин.
Ҳар бир фаннинг бошқа фанлардан фарқланувчи
хусусияти, энг аввало, унинг
предмети, фаннинг олдига қўйилган мақсади, функция ва вазифаларида ўз аксини топади.
Иқтисодий йўналишдаги фанлар орасида мутахассислик фанларидан бири бўлган
«Бухгалтерия ҳисоби» фани ҳам келиб чиқиш тарихи,
предмети ва функциялари,
вазифаларига кўра бошқа иқтисодий фанлар орасида ўзига хос ўрин тутади, ажралиб
туради. Бухгалтерия ҳисоби (немисча buc китоб, halten тутмоқ) китоб юритиш маъносини
билдиради. Яъни, китоб тутиб, ҳисоб ишларини юритиш. Ҳисоб
китоб юритиш
зарурияти, маълумки, товар – пул муносабатлари вужудга келиб,
ривожланиши билан
боғлиқ.
Товар ишлаб чиқариш, айирбошлашнинг ривожланиши, қилинган харажатларни
ҳисоблаш, олинган даромад билан таққослаш заруриятини келтириб чиқарган. Ҳисоб
юритиш тахминан 4 минг йил аввал юзага келган. Тараққиёт натижасида ишлаб чиқариш,
айирбошлаш ривожланган, ўз навбатида у ҳисоб китоб ишларига янги талаблар қўйган,
ривожланишига олиб келган. Инсон доимо вужудга келган қийинчиликлар, тўсиқларни
зарурият туфайли бартараф қилиш йўлларини топади, натижада янги ихтиролар қилинади,
янгиликлар яратилади. Ҳисоб китоб ишлари ҳам бундан мустасно эмас.
Ана шу
заруриятнинг оқибатида бухгалтерия ҳисобини фан сифатида шаклланиши ва уни
ўрганиш предметини белгилаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: