Бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети бу хўжалик юритувчи субъектларнинг
пул ифодасида акс эттириладиган хўжалик маблағлар манбалари, уларнинг хўжалик
юритиш жараёнидаги ҳаракати, молиявий натижалари, яъни улардан фойдаланиш
ҳақидаги ахборотларни шакллантириш ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби ички бошқарув ва ташқи истеъмолчилар учун жорий ва якуний
маълумотларни тайёрлаш ва уларга тақдим қилиш мақсадида амалга ошириладиган
узлуксиз ва ўзаро боғлиқ кузатишлар, ўлчовлар, рўйхатга олиш, маълумотларни қайтадан
ишлаб чиқиш ва корхоналар, бирлашмалар ва муассасаларнинг хўжалик фаолияти устидан
назорат ўтказиш тизими.
Бухгалтерия ҳисоби микромиқёсда ҳар бир хўжалик юритувчи субъектдан тортиб,
макромиқёсда мамлакат, колаверса мегамиқёс жаҳон мамлакатлари миқёсигача ахборот
билан таъминлайди. Ҳисобкитобларга кўра, барча ахборотларнинг 3/4 қисмини
бухгалтерия ҳисоби беради. Ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ана шу ахборотлардан
фойдаланади. Бухгалтерия ҳисоби бошқариш фаолиятини назорат ва таҳлил қилиш, қарор
қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминлайди.
Бухгалтерия фани предметининг хусусиятлари унинг мақсади ва функцияларида акс
этади. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби
тўғрисида"ги қонунда қуйидагича ифодаланган: "Фойдаланувчиларни ўз вақтида тўлиқ ва
аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир"
1
.
Ана шу ахборотларсиз микромиқёсдан, яъни корхона, фирмалар миқёсидан бошлаб,
то макромиқёс, яъни мамлакат миқёсигача тўғри қарор қабул қилиб бўлмайди. Ахборот
тўплаш, умумлаштириш бухгалтерия ҳисоби юритиш асосида амалга
1
Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия хисоби тўғрисида»ги Қонун, 1- модда.
297
оширилади. Бухгалтерия фани, ана шу жиҳати билан бошқа барча иқтисодий
Do'stlaringiz bilan baham: |