Тошкент молия институти


§. Дарс ўтишда досканинг ва бошқа техник воситаларнинг тутган ўрни


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

2§. Дарс ўтишда досканинг ва бошқа техник воситаларнинг тутган ўрни. 
Ўқув жараёнида энг кўп қўлланиладиган ва энг кам чиқим талаб қиладиган восита 
оддий доска ҳисобланади. 
Доскадан турли мақсадларда фойдаланиш мумкин: 
- нотаниш сўз, ибораларни ёзиш; 
- турли чизмалар, диаграмма, схемалар чизиш;
- расмлар ёрдамида иллюстрация қилиш; 
- мисоллар ечиш; 
- формулалар ёзиш ва бошқалар. 
Доска ҳар бир аудиторияда бўлиши керак. Дарс пайтида доскадан фойдаланиш учун 
уни дарсга тайёрлаш лозим. Агарда ўқитувчи илгари дарс ўтмаган аудиторияда дарс 
ўтадиган бўлса, досканинг ўлчамлари,унинг қандайлиги билан танишиши керак. Дарсда 
доскадан оптимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилиш лозим: 
* зарур жумлаларни ёзиш, графиклар чизиш, бирбиридан ажратиш, чизиқларни 
рангли бўр билан чизиш; 
* агар мураккаб чизмалар чизилиши керак бўлса, аввал хомаки нусхасини чизиб 
кўриш; 
* доскадаги тасвир иложи борича тушунарли, таассурот қолдирадиган бўлиши 
керак; 
Доскага аниқ, талабалар ўқий оладиган қилиб ёзиш керак. Ёзаётганда 
тушунтиришни тўхтатиб, ёзиб бўлгач, гапириш керак. Чунки аудиторияда талабаларга 
орқа ўгирган ҳолда доскага қараб ёзиб туриб, гапирилган фикрни илғаш қийин. 
Доскада ишлашнинг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. 
Досканинг афзалликларига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
ишлатишнинг осонлиги, тайёрлиги; 
ўзгартиришлар киритишнинг осонлиги, 
дарсни ўтишга қараб мос ҳолда ишлатиш мумкинлиги; 
қўшимча мисоллар берилган саволларга қараб, мисолларни мослаштириш;
мураккаб нисбатларни кўргазмали ифодалаш мумкин; 
чизмалар, формулалар ва бошқаларни ёзиб кўрсатиш, қабул қилиш ва тушунишни 
осонлаштиради; 
яхши ёдда қолади; 
доскадан конспектга кўчирилган мисол ва расм, чизма, графиклар келгуси дарсларга 
яхши тайёрланишга ёрдам беради. 
Камчиликлари: 
доскага ёзаётганда талабаларга орқа ўгириб турилади, Аудитория билан кўз қараш 
контактини йўқотилади; 
бир марта ёзилган нарса ўчирилади; 
ёзиш, чизишга вақт кетади. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling