Тошкент молия институти


Асосий таянч тушунчалар ва атамалар


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Асосий таянч тушунчалар ва атамалар 
Таълим воситалари, реал воситалар, техник воситалар, чоп этилган ўқув 
материаллари, доска, доскастенд, доскаблокнот, проектор, мультимедиа
Такрорлаш ва мунозара учун саволлар 
1. Техник воситалардан дарс жараёнида фойдаланиш қандай аҳамиятга эга? 
2. Таълим воситаларига нималар киради? 
3. Техник воситалардан ўқув жараёнида фойдаланишнинг қандай афзаллиги ва 
камчиликлари бор? 
Мультимедиа 
ТАСВИР 
ЖАДВАЛЛАР 
ГРАФИКА 
АУДИО 
ВИДЕО 
АНИМАЦИЯ 
МАТН 


256
XVII боб. ТАЛАБАЛАР МУСТАҚИЛ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
 
1§. Ўқув жараёнида талабалар мустақил ишларининг тутган ўрни. Мустақил 
таълимга алоҳида диққат қаратилиши 
 
Маълумки, ўқитишнинг асосий шакллари – маъруза, семинар, амалий машғулотлар, 
лаборатория ишлари, маслаҳат дарси аудиторияда ўтказилади. Уларни ташкил этиш 
мавзулар мураккаблиги даражасига, бериладиган ахборот миқдорига кўра аввалдан 
режалаштирилади, ўқув соатлари ажратилади. Ишлаб чиқариш амалиёти аудиториядан 
ташқарида ўтказилсада, унга ҳам аввалдан соатлар белгиланади. 
Билим олиш, махсус малакага эга бўлиш талабалар дунёқарашини шакллантиришда 
аудиторияда ўтиладиган дарслардан ташқари улар томонидан бажариладиган мустақил 
ишлар ҳам катта роль ўйнайди.
Мустақил иш фаолиятида билимларни эгаллаш билан бирга, кўникмаларни 
шакллантириш ҳам мустақил амалга оширилади
Борган сари ортиб борадиган мустақил тайёрланиш вақтини самарали бўлишини 
таъминлашда икки нарсага эътибор қаратиш керак: 
А) мустақил иш ўқишнинг, ақлий меҳнатнинг алоҳида тури. 
Б) ахборотнинг асосий қисмини талаба мустақил равишда олади. Айниқса, 
интернетнинг кириб келиши билан унинг доираси янада кенгайди.
Таълим беришнинг анъанавий усуллари орқали ўқувчиларни мустақил фикрлаш, 
фаолликка ўргатиш қийин. Анъанавий таълимда тушунтириш, сўраш, мустаҳкамлаш, 
баҳолаш тартибига амал қилинади.
Бугунги кунда қуйидагилар анъанавий таълимнинг камчиликлари сифатида эътироф 
этилмоқда: 
9
таълим жараёнида ўқитувчининг кўпроқ фаоллик кўрсатиши, фақат тушунтириш, 
буйруқ бериш, ўз сўзини ўтказишга ҳаракат қилиши;
9
таълим жараёнида ўқувчиларга асосан назарий билим (маълумотлар) берилиши;
9
таълимда 
мажбурийлик, 
насиҳатгўйлик, 
қаттиққўллик, 
авторитаризм 
тамойилларига амал қилиш;
9
ўқувчиларнинг фаоллик кўрсатмаслиги, фақат ўқитувчининг маърузасини 
тинглаши ва топшириқларни бажариши, уларнинг мустақил фикр юритишга, 
ташаббускорликка ўргатилмаслиги;
9
таълимнинг ўртача даражада билим олувчи ўқувчилар учун мўлжалланганлиги. 
Бугунги кунда таълим тизимида ўқитишнинг интерфаол усуллари кенг 
қўлланилмоқда. Бу усуллар ўқувчиларда мустақил таълим олиш малакасини 
шакллантиришни тақозо этади. Ўқитишнинг интерфаол усуллари афзалликларини 
қуйидагиларда кўриш мумкин:
9
ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида тенг ҳамкорлик ўрнатилади; 
9
дарс жараёнида ўқитувчи ва ўқувчининг ички мотивациясига таянилади: 
мажбурлаб ўқитилмайди, ўқувчиталабалар табақалаштирилиб ўқитилади;
9
таълим беришда ўқувчиталабаларнинг ақлий ривожланганлик даражаси
қобилияти эътиборга олинади; 
9
ўқувчиталабалар кўпроқ мустақил таълим оладилар; 
9
таълим жараёнининг объекти ўқитувчи эмас, ўқувчи ҳисобланади; 
Таълим жараёнига янги педагогик технологияларни, ўқитишнинг интерфаол 
усулларини қўллаш ўқитувчининг ижодкорлик маҳоратини, қолаверса, масъулиятини 
янада оширади. Бундан келиб чиқадики, янги педагогик технологиянинг мақсади ўқитиш 
эмас, балки уларни мустақил ўқишга ўргатишдир. Демак, таълим жараёнида янги 
педагогик технологиялардан фойдаланиш ўқувчиларда мустақил таълим олиш малакасини 
шакллантиришда, муҳим омил ҳисобланади.


257
Талаба мустақил ишлаш кўникмасини эгалламаса, замон талаби даражасидаги 
мутахассис бўлиб етиша олмайди, чунки талабанинг ўқиш йиллари давомида олган 
билимларининг кўп қисми у фаолият бошлагунга қадар эскиради, кўпгина билимлар эса 
унутилади. Билимнинг эскириши тез, ахборот оқими ниҳоятда катта бўлган ҳозирги 
даврда мустақил ўқишга, ўз устида тинмай ишлаш, изланишга ўрганиш ҳар бир 
мутахассис учун ниҳоятда зарур.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling