болага китобнинг бир қисмини эмас, балки расмларни намойиш этган ҳолда бирор-бир тўлиқ воқеани ўқишга ҳаракат қилиш;
болага эмоционал, ҳайвонларга тақлид қилиб, ўқиш;
болани ижобий ҳиссиётларга ундаб ўқиш;
болага турли хавфсиз ижодкорлик предметларини бериш;
мумтоз мусиқани қўйиш.
|
болага томоша қилиш учун мўлжалланган предметларни ўзига жамлаган иш жойини ташкил қилиб бериш;
болага чиройли манзаралар тасвирланган дискларни намойиш этиш ва уларни бола қўли етадиган жойда сақлаш;
болалар байрами ва тадбирларида иштирок этиш.
|
болага ҳайвонларни ўхшатиб, ҳис-туйғу билан ўқиш;
боланинг мусиқа билан боғлиқ фаолиятини қўллаб-қувватлаш (фонли мумтоз мусиқа, болалар қўшиқлари);
маҳорат дарслари, байрам, халқ сайлларида иштирок этишни давом эттириш.
|
мусиқа тинглаш мобайнида танаси билан рақс ҳаракатларини бажаришга интилади;
чиройли предмет ва нарсаларга эътибор қаратади.
|
катталар ёрдамида овутмачоқлар ёдлайди;
чизилган тасвирларни бармоқлари билан юргизиб чиқади;
содда тасвирий шаклларни қўли ва бармоқлари билан чизади;
қум ёки лойни эзғилайди;
содда рақс ҳаракатларини бажаради (қарсак чалади, оёқлари билан ҳаракатланади ва ҳоказо);
аввал тинглаган мусиқаларни танийди.
|
ўз ёшига монанд шеърларни айтади;
овутмачоқ ва тўртликларни айтаётганида имо-ишоралар билдиради;
намуна асосида тегишли рангларни танлайди;
оддий санъат шаклларини бўяйди;
лой ёки пластилиндан шакллар ясайди;
сўралган объектни кубиклардан ясайди;
содда пазл ва мозаикани йиғади;
мусиқа тинглаганда рақсга тушади;
бошқа болалар билан биргаликда қўшиқ айтади;
ритмга мос ҳаракатланади;
мусиқа асосида сўралган ҳаракатларни бажаради.
|