Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов хайъатига


-модда. Диний мазмундаги материаллар, уларни тайёрлаш, олиб


Download 291.93 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/13
Sana16.06.2023
Hajmi291.93 Kb.
#1519304
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Апелляция

10-модда. Диний мазмундаги материаллар, уларни тайёрлаш, олиб 
кириш ва тарқатиш 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни 
тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш жамиятда конфессиялараро тотувлик ҳамда 
диний бағрикенглик бузилишига олиб келадиган, диний зўравонлик ва 
бошбошдоқликка чорлайдиган ғоялар ҳамда қарашлар тарқалишининг олдини олиш 
мақсадида диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин 
амалга оширилади. 
-Хўш юқоридаги 10-моддани қайси ҳолатда бузибди? Конфессиялараро 
тотувлик бузилдими? Бунга далил борми иш ҳужжатида? Диний бағрикенглик 
бузилдими? Кимдир мени динимни ҳақорат қилишди деб шикоят қилганми? Иш 
материалида ушбу шикоят борми? Ёки диний зравонлик ҳолати тасдиғини 
топганми? Кимга нисбатан зравонлик бўлибди ва ким ариза билан мурожаат қилди? 
Ёки Хожиакбар бошбошдоқликка чақирган сўзлари борми?
-Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 184
3
-моддаси диспозициясидаги 
“диний адоватни тарғиб қилувчи” деган сўзлар билан юқоридаги эксперт 
хулосасидаги “ихтилоф ва тушунмовчиликлар келтириб чиқариши МУМКИН 
бўлган ғоялар” деган сўзлар қай даражада айни бир хил маънони англатмоқда? Ўзи 
умуман “ихтилоф ва тушунмовчилик” сўзлари билан “адоват” сўзи бир маънони 
англатувчи сўзлар ҳисобланадими?
-Агар ҳисобланса, бу ҳақида мутахассис фикри ёки судга оид лингвистик 
экспертиза хулосаси олинганми? Йўқ олинмаган. Тайинланмаган ва тайинланишини 
хохлашмади хам. 
-Эътибор берган бўлсангиз хулосада МУМКИН деган сўз бор. Шахс аниқ 
бўлмаган ва тахминларга асосланган ҳолатлар бўйича айбли деб топилиши мумкин 
эмас. 
 


Давом этамиз Иш материалининг 17-бетида яъни “Экспертиза 
хулосасининг хулоса қисмида” 
-Хулосанинг охирги қисмида Хожиакбарнинг фикри “илмий асосга эга 
эмаслиги” нима билан исботланган? Сизлар томондан инкор этиб бўлмайдиган 
илмий асоси келтирилганми? 
-Хулосада Хожиакбар “ўз диний қарашларини кўр-кўрона сингдириш” деб 
ёзилган. Кўр-кўрона деганда нимани тушунасиз? Кўр-кўроналиги аниқми? 
Мусулмонлар идорасини ўзи 2015 ва 2020 йилларда берган жавобида ҳалол эмас, 
билмайман деб жавоб бериб турибдику! 
-Хулосада “ихтилоф ва тушунмовчиликлар келтириб чиқариши мумкин 
бўлган ғоялар мавжуд” дейилган, ўзи ғоя билан мафкурани ва фикрни фарқи бор 
шекилли? 
-Экспертиза хулосасида “харом” сўзига умуман таъриф берилмаган ва 
хулосада бундай сўзни ўзи мавжуд эмас. 
-Экспертиза 07 аперль куни тайинланган бўлса, нима сабабдан Хожиакбар
06 апрель куни “мени нотўғри тушундингиз мен айнан йогуртни назарда 
тутмагандим фикримни тушунтира олмадим” деб ўз вақтида яъни 24 соат ичида 
ўзига-ўзи берган раддия видеосини хам экспертизага жўнатишмаган? Айбсиз бўлиб 
қолмаслиги учунми? Ўйлашимизча бу ерда фақатгина шахсий адоват ётибди. 
Хожиакбар ўз фикрига ўз вақтида раддия берган ва хеч қандай қонунни бузмаган. 

Download 291.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling