Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов хайъатига


ДАЛИЛЛАР МАҚБУЛЛИГИГА ОИД ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНИ


Download 291.93 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/13
Sana16.06.2023
Hajmi291.93 Kb.
#1519304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Апелляция

ДАЛИЛЛАР МАҚБУЛЛИГИГА ОИД ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНИ 
НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА 
2018 йил 24 август кунидаги 24-сонли
ҚАРОРИ 
 
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қонун нормаларини 
аниқ бажаришдан ва унга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, у қандай сабабга кўра 
юз берганлигидан қатъий назар, шу йўл билан олинган далилларнинг мақбул эмас 
(яроқсиз) деб топилишига олиб келади. 
Мақбул бўлмаган далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан ЖПК 
82 — 
84-моддаларида
назарда тутилган ҳолатларни исботлаш учун фойдаланиш ҳамда 
уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас. 
2. Суриштирув, тергов органлари ва судларнинг эътибори шунга 
қаратилсинки, исбот қилиш жараёнида далилларнинг мақбуллиги тўғрисидаги 
масалани тўғри ҳал этиш муҳим ўрин тутади. 
3. ЖПК 
95
1
-моддасига
кўра, агар фактик маълумотлар қонунга хилоф 
усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган 
ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ЖПК 
талаблари бузилган, шу жумладан қуйидаги ҳолларда олинган бўлса мақбул эмас 
деб топилади: 
1) жиноят процесси иштирокчиларига ёки уларнинг яқин қариндошларига 
нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни 
камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаган ҳолда; 
2) уларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) йўли билан; 
3) гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимояга 
бўлган ҳуқуқлари, шунингдек таржимон хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи 
бузилган ҳолда; 


4) жиноят иши бўйича процессуал ҳаракатнинг мазкур жиноят ишини 
юритишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан бажарилиши 
натижасида; 
5) номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш 
мумкин бўлмаган манбадан; 
5. Далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) деганда, исботлашни 
амалга ошираётган ёки исботлашда иштирок этиш учун жалб қилинаётган шахслар 
томонидан ғаразли ёки бошқа паст ниятларда терговга қадар текширув ёки жиноят 
иши материаллари бўйича ҳужжатларга ёхуд ашёларга била туриб ёлғон 
маълумотларни киритишда ва бошқача тарзда бузиб кўрсатишда намоён бўлган 
ҳаракатлар тушунилиши лозим. 
8. Далил, агар у номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида 
аниқлаш мумкин бўлмаган, жумладан, қонунда назарда тутилмаган манбадан, 
масалан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган тезкор-
қидирув тадбири давомида олинган далиллар мақбул эмас деб ҳисобланади. 
к) далилларни қайд этишнинг процессуал формаси бузилган бўлса: 
тергов 
ҳаракатлари 
бошланган 
ҳамда 
тугалланган 
вақтнинг 
кўрсатилмаганлиги; 
м) Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги 
Қонунида
 назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тўпланган бўлса; 
10. Тушунтирилсинки, жиноят тўғрисидаги ариза, хабар билан бирга тақдим 
этилган ҳужжатлар, предметлар (нарсалар), фотосуратлар, аудио-, видеоёзувлар 
фақат ушбу материалларни тақдим этган шахслар иш қўзғатилгандан кейин сўроқ 
қилинган ва тақдим этилган ҳужжатлар, предметлар (нарсалар) ким томонидан, 
қачон, қаерда, қандай ҳолатларда топилганлиги ёки фотосурат, аудио-, видеоёзувлар 
амалга оширилганлиги аниқланган ҳолдагина мақбул далил сифатида 
фойдаланилиши мумкин. Тақдим этилган предметлар (нарсалар)ни мақбул далил 
деб топишнинг зарур шарти уларни кўздан кечириш тўғрисидаги баённома 
тузилганидан сўнг чиқариладиган, предметлар (нарсалар)ни ишга ашёвий далил 
сифатида қўшиш тўғрисидаги қарор (ажрим) ҳисобланади. Зарур ҳолларда 
ҳужжатлар, предметлар (нарсалар), фотосуратлар, аудио-, видеоёзувларни ишга 
далилий ашё сифатида ишга қўшиш масаласини ҳал этиш учун тегишли экспертиза 
тайинланиши мумкин. 

Download 291.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling