Тошкент шаҳар судининг жиноят
ишлари бўйича судлов хайъатига
30.04.1997 йилда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, “Activist_uz”
канали муаллифи блогер, Тошкент шаҳар, Олмазор
тумани Шифокорлар 2-тор кўчаси, 6-уй, 4-
хонадонда доимий рйўхатда
турувчи Носиров
Хожиакбар Нозим ўғлининг ҳуқуқларини ҳимоя
қилаётган “MIRANDA REVOLUTION”
адвокатлик
бюроси
адвокати
Ишпулатов
Сирожиддин
Махамадалиевич томонидан
Тел: 88-666-63-63
АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ
(ЖИБ Шайхонтоҳур тумани судининг 2023 йил 08 апрель кунидаги
маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича чиқарган қарори устидан)
“Битта айбсиз жавобгарликка тортилганидан кўра-
юзта айбдор очиқда юргани афзал”
Уилям Блекстоун
Ҳурматли суд! Сиздан ёзган шикоятимни биринчи
инстанция суди судьяси
Б.Рахимовга ўхшаб юзаки кўрмасдан, бўлиб ўтган ҳолатни чуқур ўрганиб, адолатли
қарор қабул қилишингизни сўраймиз.
Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ТҚХ ТҚКБ ходимлари томонидан Терговга
қадар текширув жараёнида тўпланган маъмурий иш ҳужжатларига кўра, гўёки
Носиров Хожиакбар Ички ишлар органлари ходимининг қонуний
талабларини
бажармаган ва диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатган эмиш.
Мазкур ҳолат бўйича ЖИБ Шайхонтоҳур
туман суди томонидан
2023 йил 08 апрель куни қарор чиқарилиб, Носиров
Хожиакбарга нисбатан
МЖтКнинг 184
3
-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ
жазоси тайинланди.
Биз биринчи инстанция судининг мазкур мазмундаги қароридан
қуйидагилар асосида норозимиз ва ишни қайтадан кўриб чиқишни сўраймиз;
Ҳимоям остидаги Носиров Хожиакбар 2023 йил 05 апрель куни ўзининг
телеграм каналига жойлаштирган “йогурт” масаласидаги видеосидан сўнг биронта
йогурт фирмалари видеони ўчириб юбориш ёки
раддия беришни илтимос хам
қилмаган, талаб хам қилмаган. Аксинча ушбу видеодан сўнг номи ҳозирча
очиқланмайдиган фирма ходими Носиров Хожиакбарга смс ва овозли аудио хабар
жўнатган бўлиб смсда
“.....компанияси представители бўламан. Охирги йогурт