Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов хайъатига


Энди Носиров Хожиакбарга нисбатан тўпланган маъмурий иш


Download 291.93 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/13
Sana16.06.2023
Hajmi291.93 Kb.
#1519304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Апелляция

Энди Носиров Хожиакбарга нисбатан тўпланган маъмурий иш 
материалларидаги қўпол хато ва камчиликлар ҳақида қисқача: 
 
Иш материалининг 4-бетида яъни Ж.Ж.Қобиловнинг Шайҳонтоҳур 
туман ИИО ФМБ бошлиғи номига ёзган “билдирги”сида
-Ж.Ж.Қобилов билдиргисига раҳбар О.Х.Муродов розилик бермаган, қўл 
қўймаган; 
-Билдиргига “Miranda Revolution” МЧЖ деб ёзиб қўйилган. Мен ўзимни шу 
кунгача тадбиркор эканлигимни билмаган эканман. Ходимлар мени адвокат эмас 
Хожиакбар билан бирга келган оддий тадбиркор деб ўйлашган бўлса керак шунинг 
учун хам мени ҳуқуқларимни қўрқмасдан чеклашган; 


-Билдиргида “ҳар хил турдаги видеоларни жойлаштириб” деб ёзган, 
вахоланки ўзи бир дона 51 сонияли видео; 
-Билдиргида ВМнинг 2022 йил 14 аперлдаги 180-сонли қарорининг 
талабларига зид равишда дейилган. Айнан қайси талабига зид эканлиги 
кўрсатилмаган. Ушбу қарорда талаблар жуда кўп; 
-Жумладан ушбу билдиргида “сақлаш орқали тарқатиш” деган жумла 
ишлатилган. Ушбу иборани энди эшитишим. Алоҳида “сақлаш” бор “тарқатиш” бор 
лекин “сақлаш орқали тарқатиш” билмадим; 
-Билдиргида Носиров Хожиакбар тушунтириш хати ёзишдан бош тортди деб 
ёзилган аслида биз ўзимиз ёзмоқчи бўлган нарсани ёзишимизга қаршилик қилиб, 
улар айтган сўзларни ёзишимизни буюришган; 
-Бундан ташқари билдиргида “ходимларга нисбатан салбий эътироз қилиб, ўз 
хатти-ҳаракатларида ИИО қонуний талабларига бўйсунмай, норозилик кайфиятини 
намоён қилди” деб ёзилган. Шунча босимлардан кейин хурсанд кайфиятда бўлиш 
талаб этилар экан. Кайфиятга қараб жавобгарликка тортиш деган модда менимча 
бўлмаса керак; 
-Билдиргини охирги қисмида “Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, 
фуқаро Х.Н.Носировга нисбатан қонуний чора кўрилишига рухсат беришингизни 
сўрайман” деб ёзилган, лекин раҳбар рухсат бермаган ва имзо хам қўймаган; 

Download 291.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling