Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов хайъатига
Download 291.93 Kb. Pdf ko'rish
|
Апелляция
Шу тариқа соат хам 13:00 бўлди ва мен ИИБ ходимларига чиқиб
кетаверайлик судга борамиз десам, тушунтириш хати ёзмагунча шу ердан чиқмайди хохласангиз сиз кетаверинг деб айтишди. Бизга ўзимиз тушунтириш хати ёзиб келишимиз ва далиллар тақдим этишимизга имкон бермасдан шу бугун ҳозир судга берамиз деб менга кетсангиз кетаверинг деб айтишди. Шунда мен майли мен чиқиб кетавераман Хожиакбар билан алоҳида гаплашиб олай десам “шу ерда бизни олдимизда гаплашавер” деб алоҳида сухбатлашиш ҳуқуқимиздан махрум этишди. Шундан сўнг мен чиқиб кеттим ва ушбу ИИБ ходималрини устидан арз қилиш учун ИИВ биносига бордим. Борганимда мени арзимни эшитадиган хеч ким йўқлигини ва аризамни қабул қилиб хам олмасликларини айтишди. Шу вақтда менга Носиров Хожиакбар ИИБнинг телефонидан қўнғироқ қилиб, “иш материали билан таништиришмоқчи экан кейин онлайн суд бўларкан” деб айтди. Мен Хожиакбарга “боя таништиришдан бош тортишаётган эдику, энди шикоят қилмасин деб таништиришмоқчи эканми? Мен ҳозир ИИВдаман судгача етиб бораман, айтинг суд офлайн бўлсин, онлайн суд бўлишига қаршимиз сабаби айбимизга иқрор эмасмиз, шунинг учун суд тўлиқ холисона ўтказилиши керак” деб айтдим. Айнан шу ҳолатни иш материалига далолатнома қилиб, гўёки мен иш материали билан танишишдан бош тортганлигим ва танишишга вақтим йўқлигини ёзиб қўйишган. Шундан сўнг мен Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ биносига етиб бордим ва материални онлайн судга тайёрлаб қўйишганлигини билдим. ВКА режими орқали онлайн суд ўтказиладиган хонага кириб судни кутиб ўтирдик. Мен судья адолатли бўлса судьяга дардимни айтиб, иш материали билан таништиришдан бош тортишганлиги учун танишиб чиқишимга ва далилларимизни тақдим этишимизга мухлат берса бошқа бир кунга очиқ офлайн тарзидаги судга боришимизни айтаман деб умид қилиб ўтирдим. Суд бошланди ва бор йўғи 3 дақиқа давом этди. Суд одатдаги тартибда бошланмасдан, иштирокчиларнинг фикр мулохазалари сўралмасдан процесс бошлаб юборилди. Шу билан мен судьяга онлайн суд ўтказилишига қарши эканлигимизни айтдим, лекин судья ўзини эшитмаганликка олиб, мени менсимсдан Носиров Хожиакбардан кўрсатма олишга ўтиб кетиб, ўзингизни таништиринг деб савол беришни бошлади. Мен судьяга “ўзини таништирмайди Сиз аввал мени эшитинг! Биз онлайн судга қаршимиз деб турибмиз” десам, судья эшитилмаяпти деб бахона қилди. Унда алоқани яхшилаб олинглар кейин гаплашамиз десам, йўқ йўқ эшитиляпти илтимосномангиз рад этилади бизда фақатгина онлайн суд бўлади деб алдади. Мен судьяга ноқонуний иш қиляпсиз ҳурматли судья! Устингиздан арз қиламан. Сиз менга хаттоки иш билан танишиб чиқдингизми деб савол хам бермадингиз десам, Сизни материалда танишишдан бош тортганлигингиз ҳақида далолатнома бор экан шуни ўзи етади деб, айбловга ўтиб кетти. Мен судьяга ҳурматли судья Сиз ноқонуний йўл тутяпсиз устиздан шикоят қиламан десам хам парво қилмади ва Носиров Хожиакбарни айбли деб топиб, санкциядаги энг максимал жазони яъни, 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади. Менимча агарда санкцияда 15 йил озодликдан махрум қилиш жазоси бўлганида 15 йил озодликдан махрум қилиш жазосини тайинлар эди. Шу куни Носиров Хожиакбарни охирги маротаба кўришим эди. Ҳозирги кунгача Хожиакбарни қаердалигини яшириб, ўз адвокати билан учрашишига тўсқинлик қилиб келишмоқда. Download 291.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling