Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов хайъатига
Download 291.93 Kb. Pdf ko'rish
|
Апелляция
Энди
Носиров Хожиакбарга нисбатан маъмурий материал расмийлаштириш жараёнидаги ИИБ ходимларининг ноқонуний хатти- ҳаракатлари ҳақида қисқача: 2023 йил 07 апрель куни Носиров Хожиакбарни яшаш хонадонига чақирув қоғози ташлаб кетилган. Чақирув қоғозида 08 апрель куни соат 11:00га Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ биносининг 321-сонли хизмат хонасига чақиртирилган. Лекин ким сифатида чақиртирилаётганлиги атайин ёзилмаган. 2023 йил 08 апрель куни химоям остидаги Носиров Хожиакбар билан бирга соат 11:00да Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ биноси олдига етиб бордик. Бизни ўзини жиноят қидирув бўлими ходими деб таништирган Ж.Қобилов олиб кириб кетди. Хизмат хонасига кирганимизда тахминан 8 та ЖҚБ ходимлари хонада борлигини кўриб, босим ўтказишмоқчи шекили деган шубхага бордим. Авваламбор ИИВнинг ИИБга келган ёки олиб келинган фуқаролар билан сухбат махсус видеокамера ўрнатилган хонада олиб борилиши ва журналга қайд этилиши лозимлиги ҳақида буйруқ бор. Бизни атайин хеч қандай камера йўқ хонага олиб киришди. Шу билан ўзини Фарход деб таништирган ходим Хожиакбарга “нимага бунақа қийин келишинг” деб гап бошлади. Ўзи чақирув қоғози бир кун аввал берилган бўлса ва биз айтилган вақтга етиб келган бўлсак шу савол ўринли бўлди деб ҳисоблайсизми? Албатта бу савол бизга нисбатан бошланган босимнинг бошланиши эди. Шу тариқа асосий иш материали қолиб кетиб, шахсиятга ўтиб кетилди ва химоям остидаги Носиров Хожиакбарга хам менга хам турли босимлар бўлди, ҳуқуқларимизни талаб қилганимиз учун мени ўтирган стулимни хам тортиб олиб қўйишди. Хатто менга бақириб, “овозингни ўчир” деб, урмоқчи хам бўлишди. Тушунтириш хатини эркин ёзиб келишга, далилларимизни тақдим этишга ва қайта экспертиза тайинлаш учун илтимоснома бериш каби ҳуқуқларимизни чеклашди ва тушунтириш хатини улар айтганидек қилиб ёзиб беришни талаб қилишди. Агар улар айтганидек қилиб ёзиб бермасак тушунтириш хати беришдан бош тортди деб ёзиб қўяверишларини айтишди. Иш материаллари билан тўлиқ танишиб чиқиб, нусха олишни рад этишди. Ашёвий далил деб бахона қилиб олиб қўйишган телефон ва соатнинг олиб қўйиш баённомаси нусхасини тақдим этишдан бош тортишди. Бу ҳолатни барчаси диктафонга ёзиб олинган ва апелляция судига илова қилинади. ИИБ ходимлари ўзлариринг бу хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 197 1 -моддасида назарда тутилган Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш каби ҳуқуқбузарликни қасддан содир этишди. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ Download 291.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling