Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов хайъатига
Иш материалининг 5-бетида яъни “кўздан кечириш ва электрон
Download 291.93 Kb. Pdf ko'rish
|
Апелляция
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш материалининг 11-бетида яъни “судга оид адабиётшунослик экспертизаси тайинлаш ҳақида”ги қарорда
Иш материалининг 5-бетида яъни “кўздан кечириш ва электрон
материалларни олиш тўғрисидаги баённома”да. -Ўйлашимча баённоманинг номи “электрон материални олиш ва кўздан кечириш” дейилса тўғрироқ бўларди; -Ушбу баённомадаги холисларнинг исмларига эътибор беринг, тасодифни қаранг иккала холисни хам исми Хожиакбар экан. Улар айнан шу манзилда яшашармикан ёки ўзи бундай шахслар мавжудмикан? -Баённомада Носиров Хожиакбарнинг телеграм каналидан 2 та видео ва 1 та расм олиниб кўздан кечирилган яъни, *биринчиси йогурт видеоси; *иккинчиси “Brend Market”да олинган видео; *учинчиси интернетда ОЧИҚ манбадан олинган 6 дона махсулотни алдаб сотиш жоиз эмаслиги ҳақидаги расмлар. -Ушбу 3 та олинган материаллардан “Brend Market” видеоси ва 6 дона расмда хеч қандай ноқонуний ҳолат аниқланмаган. Фақатгина бир дона йогурт видеоси текширилган. -Баённомада кўздан кечириш вақти ёзилмаган. Далиллар мақбуллигига оид олий суд пленум қарорига кўра ушбу ҳужжат номақбул далил ҳисобланади. Иш материалининг 11-бетида яъни “судга оид адабиётшунослик экспертизаси тайинлаш ҳақида”ги қарорда -Қарорнинг юқори қисмида раҳбар О.Х.Муродовнинг имзоси ва санаси йўқ; -Эътибор берган бўлсангиз судга оид адабиётшунослик экспертизасини тайинлаш ҳақидаги қарор 07 апрель куни ёзилган. Шу куни яъни, 07 апрелда қарор “Дин ишлари бўйича қўмита”га юборилган. Худди шу кунини ўзида яъни, 07 апрель куни экспертлар аввалдан кутиб тургандек адабиётшунослик экспертизасини тезда ўтказиб, хулосани ёзиб ташлаб, битта одамни тақдирини ҳал қилиб қўйишган. Вахоланки экспертлар 15 кундан 30 кунгача бўлган муддатда хулоса беришади. Яна худди шу кунини ўзида яъни, 07 апрель куни ушбу хулосани Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга юборишга хам улгуришган. Яна худди шу куни 07 апрель куни ИИБ ходимлари хулосани қабул қилиб олиб, Носиров Хожиакбарни уйига чақирув қоғозини етказиб беришга хам улгуришган. Бир кунда жуда кўп ишга улгуришибди қоийл ёки хулоса бир неча кун аввалдан келишилган ҳолда тайёрлаб қўйилганмикин билмадим? Мени бир ишим бўйича экспертиза 2 ойдан бери хулоса беришга қийналади. -Ушбу қарорнинг қуйи қисмида “Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 391, 392-моддаларини қўллаб” деб ёзилган. Бу моддалар экспертиза тайинлаш тартиби тўғрисидаги моддалар эмас, “жиноят ишларини бирлаштириш” ва “жиноят ишини худудий жихатдан судловга тегишлигиги тартиби” ҳақидаги моддалар. Ходимлар ҳаёлига нима келса ёзиб ташлаб қанча кўп модда ёзилса шунча қўрқинчили кўринади деб ўйлашганми билмадим. Download 291.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling