Тошкент шаҳри 2023 йил «14» апрель


 Суғурта ҳодисаси рўй берганлигини исботлаш ва кўрилган зарарларнинг миқдорини асослаб бериш Суғурталанувчининг зиммасида бўлади. 9.6


Download 149.5 Kb.
bet11/13
Sana18.06.2023
Hajmi149.5 Kb.
#1591153
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
139-72216 дог

9.5. Суғурта ҳодисаси рўй берганлигини исботлаш ва кўрилган зарарларнинг миқдорини асослаб бериш Суғурталанувчининг зиммасида бўлади.
9.6. Томонлар ўртасида зарар сабаблари ва миқдори юзасидан низолар юзага келган тақдирда холис экспертиза ўтказилиши мумкин.
9.7. Компаниянинг Суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори Суғурталанувчига ёки Қарз олувчига улар Суғурта товонини тўлашни сўраб мурожаат этганидан кейин 15 (ўн беш) кундан кечиктирмай хабар қилиниши ва рад этиш сабабларининг асослантирилган далил-исботларини ўз ичига олган бўлиши шарт.
9.8. Агар суғурта ҳодисаси юз берганлиги юзасидан жиноий иш, фуқаролик иши ёки маъмурий иш қўзғатилган бўлса, Компания Суғурта товонини тўлаш масаласини ҳал этишни ваколатли ташкилотлар тегишли қарор қабул қилгунларига қадар кечиктиришга ҳақли.
9.9. Зарарни аниқлаш ва исботлаш ва суғурта Шартномаси бўйича барча шарт ва келишувларни бажариш маъсулияти Суғурталанувчи зиммасига юкланади. Бу билан боғлиқ барча ҳаражатлар Суғурталанувчи томонидан амалга оширилади.
9.10. Ушбу шартнома бўйича Қарз олувчи томонидан олинган кредитга ҳисобланган фоизлар, жарималар, пенялар, давлат божлари, бой берилган фойдалар, қўшимча ҳаражатлар ва маънавий зарарлар суммалари қоплаб берилмайди.
9.11. Компания суғурта даъвосини кўриб чиқиш учун барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан ва суғурта ҳодисаси тўғрисида Далолатнома имзоланганидан сўнг 5 (беш) банк куни ичида Суғурта товонини тўлаб беради.
9.12. Зарарнинг қопланиши қуйидаги тартибда амалга оширилади;
а) кредитни сўндириш муддатларига асосан, сўндириш муддатлари келганда Қарз олувчининг кредитни сўндириш учун маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, биринчи навбатда қарз олувчининг иш ҳақи маоши ҳисобидан, (агар кафил бўлса унинг ҳисобидан) кейин мол-мулк ҳисобидан сўнг суғурта қопламаси ҳисобидан қопланади.
б) Ҳисобланган Зарар суммаси Суғурталанувчига тўлаб берилади.


10-бўлим. Томонларнинг ЖАВОБГАРЛИГИ
10.1. Ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
10.2. Суғурталанувчи ариза-сўровномада хабар қилинган маълумотларни ҳақиқатга тўғри келишини тасдиқлайди ва ариза-сўровнома ушбу суғурта Шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади.
10.3. Томонлар шартномада кўрсатилган шартлар бўйича тўланиши керак бўлган тўловларни ўз вақтида тўланмаса ушбу тўланиши лозим бўлган суммасининг 0,02% миқдорида, аммо тўлаш муддати ўтиб кетган сумманинг 20% дан ошмаган миқдорда пеня тўлайди. Пеня тўлаш Суғурталанувчини суғурта мукофотини ёки навбатдаги бадални тўлашдан ва Компанияни Суғурта товонини тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.
10.4. Агар томонларнинг ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларини бажара олмасликларига енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) сабаб бўлса, томонлар жавобгарликдан озод бўладилар. Енгиб бўлмайдиган куч таъсирида бўлган томон бошқа томонни ана шундай ҳолат юзага келгани ва унинг таъсири қанча давом этиши мумкинлиги ҳақида зудлик билан хабардор қилиши шарт.



Download 149.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling