Тошкент шаҳри 2023 йил «14» апрель


Download 149.5 Kb.
bet12/13
Sana18.06.2023
Hajmi149.5 Kb.
#1591153
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
139-72216 дог

11-БЎЛИМ. СУБРОГАЦИЯ

    1. Ушбу Шартноманинг 3.1. бандида кўзда тутилган суғурта ҳодисаси натижасида суғурта қилинган мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш учун суғурта қопламасини тўлиқ ёки қисман тўлаган Суғурталовчига, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 957-моддасига биноан, Қарз олувчига тўланган сумма бўйича даъво қилиш ҳуқуқи ўтади.

    2. Суғурталанувчи/Наф олувчи Суғурталовчига барча ҳужжатлар ва далилларни топширишга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 957-моддаси талабларига мувофиқ Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур бўлган барча маълумотларни хабар қилишга мажбурдир.

    3. Агар Суғурталанувчи/Наф олувчи Суғурталовчи томонидан қопланган зарарлар учун айбдор шахсдан талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки ушбу ҳуқуқни амалга ошириш уларнинг айби билан имконсиз бўлса, Суғурталовчи суғурта қопламасини тўлиқ ёки тегишли қисмида тўлашдан озод қилинади ва тўланган суғурта қопламаси миқдорини қайтаришни талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.



12-бўлим. БАҲСларни ҳал қилиш тартиби
12.1. Ушбу Шартномада назарда тутилган ёки у билан боғлиқ масалалар бўйича баҳслар, талаблар ёки келишмовчиликлар юзага келган тақдирда томонлар уларни музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал қилиш чораларини кўрадилар.
12.2. Ушбу Шартномадан келиб чиқувчи ёки у билан боғлиқ, шу жумладан унинг бажарилишига, бузилиши, тўхтатилиши ёки ҳақиқий эмаслигига тааллуқли баҳслар, келишмовчиликлар ёки талабларни музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал қилишнинг имкони бўлмаганда улар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
13-бўлим. Бошқа шартлар
13.1. Ушбу Шартноманинг шартлари умумий суғурта соҳасининг 14-класси асосида ишлаб чиқилган.
13.2. Ушбу Шартномага киритиладиган барча қўшимчалар ва ўзгартиришлар, шунингдек унинг муддатини узайтириш ҳамда тўхтатиш ёзма равишда амалга оширилиши шарт.

Download 149.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling