5. Машғулот мазмуни.
Ушбу курсатилган мавзу буйича куриб чикиладиган саволлар ва уларни реализация қилиш усулларининг кетма-кетлиги:
5.1. Ўпка тўқимасида бўшлиқ синдромининг хосил бўлиш механизми
5.2. Ўпка тўқимасида бўшлиқ синдроми булганда текширишнинг асосий клиник усулларининг маълумотлари
5.3. Бронхоэктатик касаллик. Касалликнинг этиологик ва патогенетик механизмлари
5.4. Бронхоэктатик касаллик билан касалланган беморларни текширишнинг клиник усуллари.
Шикоятлари.
Anamnesis morbi, anamnesis vitae
Кўздан кечириш
Пайпаслаш
Перкуссия
5.5.Бронхоэктатик касллик билан касалланган беморларни қўшимча текшириш усуллари.
5.6.Бронхоэктатик касалликнинг кечиши, асоратлари ва даволаш тамойиллари.
5.7.Ўпка абсцесси. Касалликнинг этиологияси ва патогенетик механизмлари. Ўпка абсцесси билан касалланган беморларни клиник текшириш усуллари.
a.Шикоятлари.
b Anamnesis morbi, vitae.
c Кўздан кечириш.
d Пайпаслаш.
e Перкуссия.
5.8.Ўпка абсцесси билан касалланган беморларни қўшимча текшириш усуллари.
5.1.Ўпка тўқимасида бўшлиқ синдроми хосил бўлишининг механизми.
пка тўқимасида бўшлиқ синдроми этиологияси булиб кўпинча ўпка силининг каверноз шакли, ўпка абсцесси, парчаланувчи ўпка раки, бронхоэктатик касалликлар хисобланади.
Физик узгаришларни аниқлаш учун керакли шартлар:
Бўшлиқ диаметри 4см дан кам эмас, бўшлиқнинг жойлашиши 7-10 см дан чукур эмас, бўшлиқ бронх билан туташган, бўшлиқда хам суюклик хам хаво бир вақтда бўлиши керак, бўшлиқ атрофида яллиғланиш инфильтратидан иборат валик бўлиши.
Акс холда ўпка тўқимасида бўшлиқ синдроми билан касалланган беморларни клиник текширганда хеч кандай физик узгаришлар топилмайди.
5.2.Ўпка тўқимасида бўшлиқ синдроми бўлганда асосий клиник текшириш усулларининг маълумотлари.
Шикоятлари: ўпка тўқимасининг нафас юзасининг майдони камайгани учун аралаш характердаги хансираш, маълум холатда эрталаб "огзи тула" балғам билан йўтал, бунда бўшлиқ бушаши осонлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |