Товарларни таснифлаш


Download 0.93 Mb.
bet19/75
Sana28.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1236184
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   75
Bog'liq
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с

3 (а) қоидага изоҳ:
III. Таснифлашнинг биринчи усули 3(а) – қоидада келтирилган; унга мувофиқ товарни янада аниқроқ тавсифлайдиган товар позицияси товарга янада умумийроқ тавсиф берадиган товар позициясига қараганда афзалликка эга.
IV. Бир товар позицияси бошқасига қараганда товарнинг янада аниқроқ тавсифини беришини тезроқ белгилаш имконини берадиган бирон-бир қатъийроқ қоидани келтириш амалда қийин, лекин умуман қуйидагиларни таъкилаш мумкин;
(а) товар номи бўйича тавсиф товарлар гуруҳи бўйича тавсифдан анча аниқроқ (масалан, электр устаралар ва электр двигателли соч олиш машиналари 8510-товар позициясига киритилган, лекин улар қўлда ишлатиладиган, электр механик асбоб сифатида 8508 – товар позициясига ёки электр мотор ўрнатилган электр механик маиший машиналар сифатида 8509-товар позициясига киритилмаган).
(б) агар товар, уни кўпроқ қиёслайдиган тавсифга мувофиқ келса, бундай тавсиф тўлиқроқ бўлмаган позицияга қараганда аниқроқ бўлади.
Баъзи мисолларни келтирамиз:
(1) автомобил салонига солинадиган тўқима гиламчаларни 8708-товар позициясида автомобил учун эҳтиёт қисм сифатида эмас, балки гилам сифатида аниқроқ таснифланган 5703-товар позициясида синфлаш керак.
(2) Самолётларда қўлланаладиган муайян шаклдаги, тобланган ёки қаватли шишадан иборат, зарбга чидамли ойна 8101 ва 8102-позицияларнинг бир қисми сифатида 8803-позицияда эмас, балки у хавфсиз, синмайдиган ойна сифатида янада аниқроқ тавсифланган 7007 товар позициясида таснифланиши лозим.
V. Бироқ икки ва ундан ортиқ товар позициясидаги аралашмалар ёки кўп компонентли буюмлар таркибига кирадиган материаллар, ёки моддалар қисмиан ёки чакана савдо учун тўпламга кирадиган айрим товар-ларгагина тааллуқли бўлса, бу товар позицияларининг, бири бошқаларига қараганда тўлиқроқ ва аниқроқ тавсифни берсада, бир хилда аниқ позициялар сифатида қараб чиқилиши керак. Бундай ҳолларда тасниф 3 (б) ва 3 (в) – қоидалар бўйича амалга оширилиши керак.
3 (б) қоидага изоҳ:
VI. Иккинчи усул фақат куйидагиларга тааллуқли:

  1. аралашмаларга

  2. турли материаллардан таркиб топган аралаш товарларга.

  3. турли компонентлардан таркиб топган аралаш товарларга.

  4. чакана савдо учун тўпламга кирадиган товарларга. Агар 3(а) – қоидани қўллаш натижа бермаган ҳолдагина у қўлланилади.

VII. Ушбу ҳолатларнинг барчасида, товарлар, агар бундай мезон маъқул бўлса, уларнинг асосий тавсифини белгилайдиган, материал ёки компонентлари асосида таснифланиши керак.
VIII. Асосий тавсифни белгилайдиган омил товар турига қараб турлича бўлиши мумкин. У масалан, материал табиати ёки компоненти, уларнинг ҳажми, миқдори, вазни ёки қиймати ёҳуд товардан фойдаланилганда таркибий материал ёки компонент ўйнайдиган рол билан белгиланиши мумкин.
IХ Мазкур қоидани қўллаганда турли компонентлардан тайёрланган аралаш товар сифатида нафақат компонентлар бир-бирига бириктирилиб, амалда яхлит нарсани ташкил этган товар, балки ажраладиган компонентларга эга бўлган, лекин бу компонентлар бир-бирига мослашган, бир-бирини тўлдирадиган ва бирга олганда яхлит бўлиб, сотишга алоҳида қисмлар кўринишида тақдим этишни тасаввур қилиб бўлмайдиган товарлар ҳам қаралади.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling