«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Сутни жойлаштириш ва сақлаш. Қуюлтирилган сут консерваларини 
оғирлиги 400 г ва бундан ортиқ қилиб, герметик тиқинланган тунука 
банкаларга жойланади. Ҳар қайси банкада чиройли қилиб безатилган қоғоз 
ёрлиқ бўлиб, унда вазирликнинг ва маҳсулот тайёрлаган корхонанинг номи


102 
маҳсулотнинг номи, соф оғирлиги, чакана нархи, стандарт номери ва қисқа 
кимёвий таркиби кўрсатилиши керак. 
Тунука банканинг тубида ва қопқоғида литографик усулда шифр 
(шартли белгилар) бўрттириб босилиши керак. Масалан, қуюлтирилган қандли 
қаймоқ банкаси қопқоғидаги 208В87 белгиси қуйидагиларни билдиради: 2-
смена номери (завод бир сменада ишлайдиган бўлса бу рақам қўйилмайди); 08 
- маҳсулот тайёрланган кун; В - маҳсулот тайёрланган ой (ҳарфлар алфавит 
таркибида қўйилади: А - январ, Б - февраль, В - март, 3 рақами билан 
адаштириш мумкин бўлгани учун З ҳарфи қўйилмайди); 87 - қандли 
қуюлтирилган қаймоқнинг ассортимент номери (76 - қандли қуюлтирилган соф 
сут; 77 - қуюлтирилган сутли ва қандли табиий кофе; 80 - стерилизацияланган 
қуюлтирилган сут). Банканинг тубидаги М232 белгиси шунда ёйиб ўқилади: М 
- сут ёки гўшт консерва (Р - балиқ, К - сабзавот, мева ва ҳ.к.); 23 - тайёрлаган 
завод номери; 2 - консерванинг чиқарилган йили (шифрдаги сўнгги белги). 
Қандли қуюлтирилган сут 1 дан 0
0
С гача бўлган ҳаролратда 12 ой 
сақланади.
Ҳозирги вақтда қуритилган простокваша ва қуритилган сметана ҳам 
чиқарилади. Қуритилган простокваша ацидофиль ва болгар таёқчалардан 
(бактериялардан) ҳамда термофил стрептококдан иборрат томизғи солиб 
ачитилган сутни пуркагич қурилмаларда қуритиб олинади. 
Назорат саволлари 
1.Сут ва унинг озуқавий аҳамияти. 
2.Табиий сигир сутининг аҳамияти. 
3.Сутнинг ассортиментлари тўғрисида тушунча беринг. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, I-қисм Т.: 1976 
2.Н.Г. Прохорова Озиқ-овқат моллари товарпшунослик Ўрта ҳунар-
техника билим юртлари учун дарслик, Т.: Ўқитувчи 1991 
3.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, II-қисм Т.: 1976 
4.Ш.З. Убайдуллаев Озиқ-овқат товарлари товаршунослиги. Нашрда 
5.Елизарова Г. Товароведение с основами стандартизации. М.: 1999 
6.Жиряева Е.В. Товароведение. М.: 2002 
7.Дмитриченко 
М.И. 
Экспертиза 
качество 
и 
обнаружение 
фальсификации продовольственных товаров. Учебное пособие. М.: 2003 
8.Чепурной И.П. Идентификация и фальсификация продовольственных 
товаров. М.: 2002 


103 
17-Мавзу. Сут маҳсулотлари 
Р Е Ж А 
1.Қаймоқ ва унинг сифат кўрсаткичлари 
2.Қуюлтирилган сут консервалар 
3.Қатиқ маҳсулотлари 
4.Қуритилган сут маҳсулотлари 
5.Пишлоқлар 
Қаймоқ.
Сутни сепарация қилиб қаймоқ олинади. Сутни сепаратордан тинимсиз 
ўтказилганда марказдан қочирма куч остида қаймоққа ва ёғсизлантирилган 
сутга ажралади. Сутни сепарация қилиш жараёни ёғ доналарини (930 кг/м
3
) ва 
плазмани (1036 кг/м
3
) зичлигини ҳар хил эканлигига асосланган. Сутни 40-45

С гача иситиб сўнг сепаратордан ўтказилади. 
Қаўмоқни савдога чиқарилади, сариёғ ва сметана ишлаб чиқаришга хом 
ашё сифатида ишлатилади. Пастеризация қилинган қаймоқ, тўғридан-тўғри 
истеъмол истеъмол қилиш учун пастеризация қилинган қаймоқни ёғини 8, 10, 
20 ва 35% қилиб чиқарилади. Қаймоқни нордонлиги қуйидагича бўлади (кўпи 
билан 

Т да): ёғи 8 ва 10% бўлган қаймоқники-18 ва 35%, линики-16. Лаззатли 
қўшимчалар какао ва кофе қўшилган ширин қаймоқ ҳам чиқарилади. 
Қаймоқни 8

С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланади. Стерилизация 
қилинган қаймоқ, ҳиди ва мазаси тоза, пастеризация қилинганга хом таъм 
ифодаланган, консистенцияси бир хил, бир текис оқ ва бироз оч жигарранг 
тусли бўлади. Ёғининг миқдори ками билан 10%, нордонлиги 19

Т дан юқори 
бўлмаслиги керак. Тайёр маҳсулотни 0,25, 0,5 ва 1 л ли бутилкаларга 
қадоқланади. Стерилизация қилинган қамоқни қоронғи хонада 20

С ҳароратда 
1 ойгача сақлаш мумкин. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling