Трибология асослари Маьрузачи: доц. Ў. Р. Бойназаров
Download 0.55 Mb.
|
14-лекция
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қопламани қаттиқлигини ва асосий метал билан тишлашиш мустаҳкамлигини ошириш учун детал
- 14.2. Деталларнинг ишқаланиш сиртларини эритиб қоплаш
Электролитик никеллаш метал кесувчи станокларнинг шпинделларини , поршен халқаларини, цилиндр гилзаларини, гидравлик машиналарнинг поршенларини, йўналтирувчиларни, втулкаларни ва бошқаларни ейилишга бардошлигини ошириш ва тиклаш тиклаш учун мўлжалланган. Тиклашда никел қатламининг қалинлиги 1,25 мм га етиши мумкин.
Никелни чизиқли кенгайиш коэффициенти пўлатнинг чизиқли кенгайиш коэффициентига яқин. ММ бўлмаган шароитдаги ишқаланишда никелли қоплама тобланган пўлатдан 2,5 – 3 марта юқори ва электролитик хромдан 10 – 20 % га кам. Никеллашда ўзгармас ток кучи қуввати хромлашдан 3 – 4 марта кам, электр энергиясининг сарфи эса 20 марта кам. Қопламани қаттиқлигини ва асосий метал билан тишлашиш мустаҳкамлигини ошириш учун детал 300-400°С ҳароратда 1 с давомида қиздирилади. Темирлаш жараёни деб темирнинг чала оксидини (темир (II) оксиди) сувли аралашмасидан темирни электролитик чўктиришга айтилади. Темир катодда чўкади; анод сифатида камуглеродли пўлатнинг новдаси ёки ясси бўлакчаси хизмат қилади. Темирлаш пўлат ва чўяндан ясалган деталларнинг ейилган юзаларини тиклашда кенг қўлланилади. Бу жараён хромлашга нисбатан тахминан 10-15 марта унумдор ҳисобланади.
250-350°С ҳароратда 1,5-2 с давомида бўшатиш темир чўкманинг водородли ғоваклигини камайтиради, қаттиқлигини 5 – 10 % га оширади ва асосий метал билан тишлашишини яхшилайди. Бўшатиш ҳароратини 500-600°С ҳароратгача оширишда қолдиқ кучланиш 15 – 20 % га камаяди, бироқ бу ҳолда қопламанинг қаттиқлиги дастлабкиси билан таққослаганда 40 – 45 % га камаяди. Темирлаш пўлат ва чўян деталларни ўлчамларини тиклашда ейилган сиртларида метални ўстириш воситаси сифатида энг кўп қўлланилади. Темирлаш деталларни тиклашнинг жуда самарали иқтисодий усули ҳисобланади. Бунинг сабаби электролитлар компонентлари камёб эмаслиги, қатламни ўстириш тезлигини юқорилиги билан изоҳланади. Темирлашда қатлам 8 мм гача етиши мумкин. Агар юқори қаттиқлик зарур бўлса, масалан цементацияланган буюмларни тиклашда, у ҳолда қоплама хромлашга ёки цеметацияланади. Кумуш қопламали подшипникларни жиддий камчиликларидан бири, подшипникни тез ишдан чиқишига олиб келувчи ифлосланишга сезгирлигини юқорилиги ҳисобланади. Подшипникни ишланувчанлигини яхшилаш мақсадида у кўп ҳолларда юпқа қўрғошинли қатлам билан қопланади. Кумушлашнинг камчилиги уни асос билан мустаҳкам тишлашишини таъминлаш мураккаблиги билан боғлиқ. Тишлашишни яхшилаш учун қатлам остида никел ёки мисларни қўлланилиши ҳам айрим маълумотлар бўйича ижобий натижа бермаган. Кумушлаш, оқартириш, қўрғошинлаш ва қотишмалар билан галваник қоплаш. Кумуш – болғаланувчан метал бўлиб, 961°С ҳароратда эрийди. У мойловчи мойлар билан яхши ҳўлланади, иссиқлик ўтказувчанлиги юқори, мой таркибидаги кислоталарнинг таъсирига чидамли. 1,2 мм қалинликдаги кумуш антифрикцион қатам ҳосил қилиш учун электролитик чўктириш ёки эритиб қоплаш қўлланилади. Қалай анча пластиклик ва кимёвий барқарорликка эга бўлиб, унинг эриш ҳарорати 231,9°С га тенг. Қалайли қоплама асосий метал билан мустаҳкам маташади. Қалай билан қоплашдан алюмин ва чўян поршенларни ва поршен халқаларини сиртларини ишланувчанлигини тезлаштириш учун фойдаланилади. Бу деталларни оқартириш галваник усул билан амалга оширилади. Поршенларда қалайли қоплама халқага канал кесишгача бажарилади. Қалай қатламини қалинлиги 20 мкм атрофида бўлади, йирик двигателларнинг поршен халқаларида 100 мкм ни ташкил этади. Қўрғошин юқори пластикликка ва паст механик мустаҳкамликка эга метал бўлиб, 327,4°С ҳароратда эрийди, кам иссиқлик ўтказувчанликка эга. Қўрғошинлаш ғовакли – хромланган поршен халқалари ва подшипник вкладишлари каби деталларни ишланувчанлигини яхшилаш учун фойдаланилади. Қўрғошинли қопламани жиддий камчилиги вақт ўтиши билан мойловчи мойд таркибида мавжуд бўлган кислота таъсирида занглаб емирилиши ҳисобланади. Қўрғошинли-индийли қопламани кислотани таъсирига чидамлиги кўпроқ ҳисобланади. Индий болғаланувчи метал бўлиб, унинг эриш ҳарорати 156°С ни ташкил этади. Индий қотишманинг компоненти сифатида қўрғошинни органик кислоталарда эриш мойиллигини бартараф этиш учун мўлжалланган. Тирсакли валлар бўйинларини ейилиши бундай қопламаларда қўрғошинланган қопламадагидан кам бўлади. Втулкаларда қўрғошинли бронза билан қуйилган қўрғошинли-индийли қопламаларни эксплуатация қилиш тажрибалари 0,1 мм гача қопламани хавфсизлигини ва мақсадга мувофиқлигини кўрсатди. Индийни қопламада мавжудлигига қарамасдан у занглаш таъсирига берилувчан ва шу сабабли ишлатишда мойга кислотага қарши қўшимча қўшилади. Олово обладает значительной пластичностью и химической устойчивостью; температура его плавления 231,9°С. Оловянные покрытия прочно сцепляются с основным металлом. Покрытие оловом используют для ускорения приработки поверхности чугунных и алюминиевых поршней и поршневых колец. Лужение этих деталей производят гальваническим способом. На поршнях покрытие осуществляется до прорезки канавок под кольца. Толщина слоя олова около 20 мкм, на поршневых кольцах крупных двигателей - 100 мкм. Свинец - металл высокой пластичности и низкой механической прочности с температурой плавления 327,4°С; имеет малую теплопроводность. Свинцевание используют для улучшения приработки таких деталей, как пористо-хромированные поршневые кольца и вкладыши подшипников 14.2. Деталларнинг ишқаланиш сиртларини эритиб қоплаш
Эритиб қоплашда узатиладиган қатламни асосий метал билан биргаликда эриши юз бериб, уларни ўзаро яхши тишлашишини (бирикишини) таъминлайди. Тегишли усулда эритиб қоплашда эриган металлнинг энг кам қалинлиги 0,25 мм бўлиши мумкин, юқори чегара эса технологик чегараланмаган. Жараённинг унумдорлиги юқори, ейилган деталларни кўп марта қайта тиклаш имконияти эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришга метал чиқимини камайтиради.Эритиб қоплашнинг бир неча усуллари мавжуд. Газ билан суюқлантириб қоплаш 35, 40 ва 45 маркали пўлатлардан ясалган деталларни ҳамда паст ва ўртача легирланган пўлатларни мустаҳкамлигини оширишда қўлланилади. Электр ёйи таъсирида метални суюқлантириб қоплаш эксплуатация жараёнида ейилган деталларнинг иш қобилиятини қайта тиклаш учун фойдаланилади. У турли хилдаги электродлар билан, ҳимоя газлари муҳитида, флюс қатлами остида ва бошқа эритиб қўйилган қатлам сифатини юқори бўлишини таъминлайдиган усуллар билан амалга оширилади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling