- Метал сиртга лазер нурининг таъсирида у юқори ҳароратгача тез қизийди ва нурланиш тўхташи билан бирдан совийди. Бунда ўзига хос тобланиш юз беради. Лазер нури билан бундай тоблашдан пўлат ва чўян деталларда уларнинг ейилишга бардошлигини ошириш мақсадида фойдаланилади.
- Лазер нури билан ишлов беришнинг ўзига хос хусусияти унинг маълум бир жой билан чегараланганлиги (локаллиги) ҳисобланади. Лазер нури сиртни бир биридан бир мунча масофадаги ингичка тасма кўринишида унча катта бўлмаган чуқурликка тоблайди.
- Лазер нури билан ишлов берилган деталга механик ишлов бериш талаб этилмайди. Лазер нури билан деталнинг етиш қийин бўлган сиртларига ишлов бериш мумкин.
- Лазерли пухталаш қишлоқ хўжалик машиналарининг пўлат ва чўян деталларини тайёрлашда, автомобиллар, тракторлар ва кўплаб ишлаб чиқариладиган машиналарни таъмирлашда қўлланилиши мумкин. Бу тавсиялар амалга ошириладиган бўлса термик ишлов беришга жалб этилмайдиган ишқаланувчи деталларнинг ейилишга бардошлиги 5 мартага ошиши мумкин (Е.Н.Воловик).
Do'stlaringiz bilan baham: |