Трибология асослари Маьрузачи: доц. Ў. Р. Бойназаров
Электр учқуни ва электр ёйи билан сиртларни пухталаш
Download 0.55 Mb.
|
14-лекция
14.7.Электр учқуни ва электр ёйи билан сиртларни пухталашБарча қора металлар электр учқуни билан пухталаш мумкин. Бу жараён механизми ўзининг жуда мураккаблиги (эрозион, термик ва термокимёвий жараёнлар ва материални контактли ўтқазиш кабиларни мажмуидан иборатлиги) билан фарқ қилади. Пухталовчи электродлар учун ташкил этувчилари титан ва волфрам карбидлари ва кобалт, феррохром, хром-марганец, хром, алюмин, оқ чўян, пўлат 3 ва графит қаттиқ қотишмалар қўлланилади. Бу ишлов бериш усулининг қуйидаги учта режими мавжуд: юмшоқ, ўртача ва қўпол (қаттиқ). Режимларни кескинлашиши унумдорликни оширади, бироқ сиртнинг қаттиқлиги ва тозалигини пасайтиради. Юмшоқ режимдан қаттиқ режимга ўтилиши сирт қатлам қаттиқлигини 20 % га пасайтиради. Шунга қарамасдан сирт қатламнинг қаттиқлиги юқорилигича HRC 50 қолади. Пухталанган сиртнинг юқори оқ қатлами аустенит ва мартенситдан, темир нитридидан ва легирловчи элементларнинг карбидларидан ташкил топади. Бунда оқ қатлам агар электрод алюмин ёки мисдан тайёрланган ҳолатда ҳосил бўлади. Қатлам ости мартенсит ва троостит баъзан эса сорбит структуралари кўринишида бўлади. Кесувчи ва қолиплаш асбобларини саноат масштабида пухталаш бўйича ижобий тажрибалар мавжуд.
Электроискровому упрочнению подвергают рабочие детали Дорожных, строительных и землеройных машин, работающих в абразивной среде; лопатки дробеструйных аппаратов; детали механизмов литейных цехов. Электр учқунида пухталашда детални олдиндан қиздириш ва кейинги ишлов беришни талаб қилмайди, тобланишга олиб келмайди. Пухталанган қатлам юқори ейилиш бардошли, электрод мос танланганда ва қатламнинг етарлича чуқурлигида юқори олов бардошликка эга бўлади. Пухталаш электр учқунли мустаҳкамлашнинг чарчашдан қаршиликка ножоиз таъсирини бартараф этади.
Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling