Трибология асослари Маьрузачи: доц. Ў. Р. Бойназаров
Download 0.55 Mb.
|
14-лекция
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.6. Молибден дисулфиди билан қоплаш
Коллоидли графит асосан ички ёнув двигателларининг цилиндр-поршен ишқаланиш жуфтлари учун нормал ейилувчанликни таъминлаш учун фойдаланилади. Бунинг учун поршенларни ташқи сиртлари (халқа канавкалари бундан мустасно) графитланади. Графит қатламининг қалинлиги 0,03 – 0,08 мм бўлади.
14.6. Молибден дисулфиди билан қоплашМолибден дисулфиди ишқаланиш деталларга бевосита кукун кўринишида суртиладиган сиртларга ўтқазилади ёки сиртга ўтқазиладиган пленка ҳосил қилувчи материал таркибига киритилади. Пленкаси қалинлиги 8 – 12 мкм қопламалар подшипникларни думалаш йўлларига ўтқазишга яроқсиз бўлиб, улар асосан катта ўлчамли подшипник сепараторларига ўтқазилади. Кукунни суртиш билан олинган қопламанинг қалинлиги 1 мкм бўлганлиги сабабли хизмат муддати унча катта бўлмайди. А.П.Бабичев ва Ю.И.Андрющенколар томонидан қопламани олишнинг титраш методи ишлаб чиқилган. Молибден дисулфидининг кукуни ишлов бериладиган деталга титраш таъсири остида ўтқазилади. Қоплаш 1,5 амплитуда ва 40 Гц частотада тегишли ҳажмдаги камералари мавжуд қурилмаларда амалга оширилади. Бунда титраш манбаи сифатида балансланмаган айланувчи вал хизмат қилади. Каттарой қалинликдаги қоплама олиш ва уни деталлар сирти билан яхши тишлашиши учун деталлар сиртига ғадир-будирлик ҳосил қилиш учун енгил кимёвий (кислотали) ишлов берилади. Титраш методи билан ўтқазилган қопламали намуналарни контактли чарчашга синаш натижаларни, бу методни афзалликларини кўрсатди. Молибден дисулфиди билан қоплаш занглашдан-емирилишни камайтириш учун қўлланилади. Болтли бирикмаларда бу усул яхши натижа беради. Бирикмаларни мустаҳкамлиги (ишдан чиқишгача цикллар сони) икки марта ошиши мумкин.
Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling