Трибология асослари Маьрузачи: доц. Ў. Р. Бойназаров


Сиртларни механикавий пухталаш


Download 0.55 Mb.
bet12/13
Sana21.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1641977
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
14-лекция

14.8. Сиртларни механикавий пухталаш

  • Металларнинг сирт қатламини пластик деформациялаш ўзгарувчан кучланиш шароитида ишлайдиган деталларни пухталаш ва деталларга тоза ишлов бериш учун кенг тарқалган технологик жараёни кўринишини олди. Сиртларни механикавий пухталаш деталларнинг ейилишга бардошлигини ошириш учун ҳам қўлланилади.
  • Сиртларни пухталаш нафақат ейилишга бардошликни ошириш воситаси, балки пардозлаш жараёни сифатида ҳам ишқаланиш жуфтларининг ейилишга бардошлигига деталларнинг сирт қатлами қаттиқлигини ошиши ва бошқалар оқибатида таъсир қилади.

Лаборатория синов натижаларининг кўрсатишича: детал сиртларини силлиқлаш билан пухталаш жуфтларнинг ишланувчанлик жараёнини тезлаштиради ва ишланишдаги ейилишни камайтиради. Пухталанган сиртлар силлиқлаган ва йўнилган сиртлардан қаттиқ тишлашишга кам дучор бўлади.

  • Лаборатория синов натижаларининг кўрсатишича: детал сиртларини силлиқлаш билан пухталаш жуфтларнинг ишланувчанлик жараёнини тезлаштиради ва ишланишдаги ейилишни камайтиради. Пухталанган сиртлар силлиқлаган ва йўнилган сиртлардан қаттиқ тишлашишга кам дучор бўлади.
  • Сиртларни пластик деформациялаш ишланувчанлик даврида сирпаниш жуфтларининг ейилишга бардошлигини оширади.

14.9. Олмосли силлиқлаш

  • Олмосли силлиқлаш тобланган пўлатлардан, рангли металлар ва қотишмалардан тайёрланган, ҳамда хром ёки никел билан электолитик метод билан қопланган деталлари ишқаланиш сиртлари учун қўлланилади.
  • Олмосли силлиқлашга валларни, поршенларни, кривошип бармоқларни ташқи цилиндирик сиртларини, станокларни йўналтирувчисини, деталларнинг ясси торец сиртларини, юпқа деворли ва қаттиқлиги кам деталларни, қолипдан чиққан ва айланувчи жисмни конус сиртларини ва бошқалар жалб этилади.
  • Олмосли силиқлаш сиртда ғадир-будирликни (Rа=0,16...0,02 мкм) кичик бўлишини таъминлайди, қаттиқлигини 30-40 % га, пухталик чегарасини 17 – 26 % га оширади.

Тобланган пўлатларни силлиқлашда қолдиқ аустенитнинг парчаланиши ва уни мартенситга ўтиши юз беради. Қолдиқ кучланиш 7,5-10 Мпа ни ташкил этиши мумкин. Олмосли силлиқлаш универсал ва махсус станокларда амалга оширилиб, мойлаш-совутиш суюқлиги сифатида И-20А индустриал мойи қўлланилади. Силлиқлашда деталдан қиринди тозаланмайди, балки олдинги ишлов беришдан қолган микронотекисликлар силлиқланади. Деталнинг сиртидаги дўнгликлардан метал чуқурларга кетади. Бунда деформация оқибатида деталнинг ўлчами бирмунча ўзгаради. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, олмосда силлиқланган пўлат деталларнинг ейилишга бардошлиги жилвирлашга қараганда 1,5 марта юқори.

  • Тобланган пўлатларни силлиқлашда қолдиқ аустенитнинг парчаланиши ва уни мартенситга ўтиши юз беради. Қолдиқ кучланиш 7,5-10 Мпа ни ташкил этиши мумкин. Олмосли силлиқлаш универсал ва махсус станокларда амалга оширилиб, мойлаш-совутиш суюқлиги сифатида И-20А индустриал мойи қўлланилади. Силлиқлашда деталдан қиринди тозаланмайди, балки олдинги ишлов беришдан қолган микронотекисликлар силлиқланади. Деталнинг сиртидаги дўнгликлардан метал чуқурларга кетади. Бунда деформация оқибатида деталнинг ўлчами бирмунча ўзгаради. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, олмосда силлиқланган пўлат деталларнинг ейилишга бардошлиги жилвирлашга қараганда 1,5 марта юқори.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling