Trust and support


Инглиз тилидан Мирзоҳид МУЗАФФАР


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Инглиз тилидан Мирзоҳид МУЗАФФАР 
таржимаси


Ҳикоялар тўплами
66
МАРИНАГА МАКТУБ
Юрий Яковлев,
Россия
У
столни пероси билан тақил-
латиб қўйди ва илк сўзни қоралади: «Марина». Бу 
сўзни ёзишдан аввал узоқ ўйлади. Аввалига «севим-
ли», «қадрли» ёки «меҳрибон» каби сўзларни қўшиб 
ёзмоқчи бўлди, хаёлига қатор-қатор гаплар қуйилиб 
кела бошлади. Улар ҳаё пардасига яширинган ва 
кимдир ўша гапларни шивирлаб айтаётгандек паст 
оҳангда жарангларди. Хаёлидаги гаплардан қўрқиб 
кетди. Оддийгина «Марина» деб ёзганидан сўнг би-
роз енгил тортди. Ингичка сабзиранг перонинг учи-
ни тишлаб, худди стулни икки оёқлаб туришга ўр-
гатмоқчидек у тарафдан бу тарафга ўйнатди. Мактуб 
ёзиш алгебрадан ҳам қийин иш экан. Перони ўй-
нашни бас қилиб, қулайроқ жойлашди ва Маринани 
кўз олдига келтиришга уринди. Маринанинг ён та-
рафдан қўнғирранг сочлари, оппоқ пешонаси ва қир-
ра бурни кўринди. Унинг яноқлари қип-қизил эди. 
Қизалоқнинг суратини ёддан чизиш учун Маринани 
хаёлан яхшилаб кузатди. Дарс пайти Марина томон-


Атиргул ўғриси
67
га қараб ўтирганидан бир нуқтага хаёлчан тикилиб 
қолган эди, ўқитувчининг овозидан чўчиб кетди:
– Нега сен боядан бери бошқа жойга қараб ўти-
рибсан?
У дудуқланиб қолди ва: 
– Мен… мен дафтаримга қараб ўтирувдим, – дея 
жавоб берди.
– Тушунтираётган вақтим доскага қараб ўтириш 
керак.
Энди доскага қараб ўтирди. Доскадан ғичирлаган 
овоз эшитилди. Бўр майдаланиб кетди. Рақамлар 
унга қандайдир тушунарсиз белгилардек туюлди. 
Доскага тикилиб ўтирар экан, Маринани кўрди, гўё-
ки ўқитувчи унинг портретини чизаётгандек эди.
Қиш бошланди. Қор ёғиши миллион-миллион 
оппоқ ҳаво шарларининг осмондан тушишига ўх-
шайди. Дарсдан сўнг болалар қорбўрон ўйнади. Ма-
рина синфдаги энг чиройли қиз эди, шунинг учун 
унга кўп қор отишди. Хунук қизларни ҳеч ким қор-
бўрон қилмас, ҳамма чиройли қизларга қор отишни 
истарди. Марина ҳимояланишни бошлади, юзини 
портфели билан беркитди, аммо болалар ҳар та-
рафдан Маринага қор отишарди. Аввалига Марина 
индамай кулиб қўйди, сўнг унинг кўзларида қўрқув 
пайдо бўлди. Маринанинг кулранг қалин шубаси 
ичига қор кириб кетганида қулоғига қор кирса ҳам 
Маринани ҳимоя қилишни, йигитларнинг ўзини ая-
май қорбўрон қилишни истарди. Аммо бундай қи-
лиш ўрнига у ҳам қўлига қор олди ва Маринага отди. 
Бу қилмиши учун ўзидан-ўзи нафратланиб кетди
бироқ қўлидан энди ҳеч нарса келмасди. Марина 
уни калтафаҳм, деб ўйламаслиги учун хатда бу ҳақда 
ҳам айтиб ўтиш керак. Ахир бундай қилишни хоҳла-
маганди.
Столга тирсагини тираб ўтирди ва деразага қара-


Ҳикоялар тўплами
68
ди. Уйларнинг девори, дарахт поялари қунт билан 
оқланганди. Балким оқ ранг жанубда яшайдиган 
одамларга янги ёғган қорни эсга солар…
Маринани даҳлизда учратиб қолганини ва: 
– Яхмалак учиш майдончасига кел, – дея ҳижолат 
бўлиб айтганини эслай бошлади. Марина қўполлик 
билан жавоб беради, деб ўйлаган эди, лекин бирдан 
рози бўлди.
– Хоҳласанг, бораман, – деди Марина, жигарранг 
кўзлари блан жиддий боқаркан, – мени кириш эши-
ги олдида соат еттида кут.
У яхмалак учиш майдончасига олти яримда кел-
ди. Соати йўқлиги учун кечга қолмай, дея қўрққан-
ди. Нариги томонда туриб, кириш эшигини эъти-
бор билан кузатарди. Лайлак қор ёға бошлади. Ўнга 
яқин чироқлар ёнди. Барча лампочкалардан «яхма-
лак» сўзи ясалган эди. Қувноқ мусиқа юрагига ҳаво-
тир солди. Бир неча бор Марина келаяпти, деб ўй-
лаганди, аммо бошқа қизлар экан. Ҳар сафар бегона 
қизни Марина билан адаштирганда ўзини айбдор 
сезарди. Узоқ кутгач, Марина келмайдигандек туюл-
ди. Ахийри Маринанинг чиройли ёритилган кириш 
эшиги томон секин қадам ташлаб келаётганини 
кўрди. Пешвоз чиқишга ошиқмади ва девор ортига 
яшириниб, кузата бошлади. Марина гоҳ ўнгга, гоҳ 
чапга боқар, уни қидирарди. «Яна бир дақиқа, яна 
бир дақиқа», – дея ўзига-ўзи шивирлар, Маринани 
кутишга мажбур қиларди. Марина қалин шубаси-
нинг енгини секин кўтарди ва соатига қаради, бир 
неча дақиқа эшик олдида кутди ва ичкарига кирди. 
У эса ҳамон жойида турган ҳолда Маринани куза-
тарди. Марина кута-кута кетиб қолгач, юраги сиқи-
ла бошлади ва ортидан етиб олмоқчи бўлди. Аммо 
жойидан қимирлай олмади ҳам. Ўзининг журъат-
сизлигидан нафратланиб кетди. Марина айтилган 



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling