Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
76 ўзларини бағишлашлари ва оналарининг қисматига рози бўлишлари ақлинг даргоҳига сиғмайди. У сени жондан севишига қарамай нега бошқаси билан кет- ганини-ку ўлгунингча англолмай ўтишинг тайин. Нега бу қадар кечикдинг, деган саволини унутол- майсан. Сочининг иси димоғингни куйдириши ва шундан сўнг уни мангуга йўқотишни. Бунга ҳам май- ли дейсан, бироқ ҳаётингда бундай аёллардан қанча- си кечмади, ахир. Ҳар гал қийналардинг, бироқ бу сафар бошқача бўлди. Бу кетиш оддий кетиш эмас. Сен энди қочқинсан. Умринг бўйи очликдан ўлмай дея кирган ишларинга қасдма-қасд, айтсам у мендан кетади дея ичинга ютган ишқ изҳорларинга қара- май, ҳаётинг қўлингдан олиниши мумкин бўлса-да, ҳатто кези келганда эркингдан маҳрум бўлишинг эҳтимоли юқорилигини билсангда кетиб боряпсан Даниянинг биллурдек йўлларида. Ачинмайсан. Пу- шаймон бўлишга-да мажолинг йўқ. Ҳар кетганнинг ўз ҳикояси бор. Сен ҳам кетиш қа- роридан аввал нақадар заифлигингни, майда одам- лигингни ўйга толиб ўтказган бедор тунларингда тушуниб етдинг. Кўнгилнинг иши-ку майли, лекин яшаб қолиш, очдан ўлмаслик деган қўрқув кўксинг- нинг чап тарафидаги кенг бўшлиқни зирқиратиб юборарди. Барини ўйлаб оғринардинг: бир тараф- дан чала қолган ишлар, бир тарафдан кутавериб кў- зинг қорайган аёлдан айрилиш, ватанингда исминг- нинг ёнига фақат учинчи шахс қўшимчасини қўшиб эслашлар, бу сиёсий ўйинларда сенга берилган рол, ўлкангда тобора ортиб бораётган сиёсий босимлар, аёлларнинг ўлдирилиши, ҳар дақиқа бомба порт- лашидан қўрқиб кун кечиришлар, шаҳарларнинг санъат ва нафосатдан маҳрум қилиниши, ҳар лаҳза бирон дўстингнинг тобутини елкага олиш мумкин- лигидан даҳшатга тушишлар ва бошқа фожиалар… Атиргул ўғриси 77 Газетада сенинг шеърингга етмаган жойлар, ҳар куни бирон ёзувчининг қамоққа олиниши. Овозлар- нинг ўчирилиши. Ва, энг охирида Суҳан. Ҳуқуқ ўр- тадан супуриб ташланган бу замонларда чегарадан ноқонуний ўтиш оғриқларингнинг барига малҳам бўладигандек туюлди. Ўғил бола отасига ўхшайди деган гапларга бо- лалик пайтинг ҳеч ишонмасдинг, бироқ мана, гар- чи сабаблар бошқа бўлса-да, кетиш йўллари бир бўлди. Отангнинг кетишга мажбур бўлгани ҳолда, турмуш қаршисида қандоқ ночор дийдираб турга- нини эслайсан. Кетмоқ… Ғазабинг қайнаганди ўша кунлар. Тириклик бозорида баъзан сарбоз, баъзан морбоз эдинг. Айни дам буларнинг ҳаммасига қўл силтаб кетаркан, бор-йўқ мулкинг – кўксингдаги залворли бўшлиқ ва чўнтагингдаги иккита эски фо- тосурат билан жим кетяпсан юк машинасининг ка- бинасида. Бу шундай кетишки, кимсанинг хабари йўқ. На видолашув, на ортингда қолган бирон мак- туб. Қолганларга ҳеч нарса қолмади, бироқ уларнинг бутун хотиралари сен билан. Дўстларинг. Сени нақа- дар севарди улар. Ҳамма нарсани ҳаммадан аввал сен ўрганардинг. Шу ўрганишлар бўлмасайди. Аёл чўнтагингдаги дайди ғуссалар сарсари йиғи- лар билан қулаб бораётир. Кабина деворига беихти- ёр мушт туширасан. Юрагинг оғрийди. Шунча олис масофани-да назарга илмай оғрийверади. Йўлнинг йигирманчи соатида қолганлар нима қиларкин деган савол миянгни эговлай бошлайди. Нозим Ҳикматнинг шеърларидек ёна бошлайсан. Қолган- лар қолди, дейсан. Ҳар ким ўша куз оқшомида ўз тақдирини ҳал қилиб бўлди. Ёсуман ўша кишини танлади. Сен эса кеч қолгандинг. Сен кетишни, Ёсу- ман эса бир умр пушаймон бўлиб ўтишни танлади. Ҳали виждонинг кўп қийналишини биласан, билиб Ҳикоялар тўплами 78 туриб ўзингни овутасан. Эрк шаҳри – Амстердамга ичингдаги бутун зулматни чиқариб ташлаш учун уй- қусираб кетиб боряпсан. Балки у ерда яшаш ҳам на- сиб қилар. Ҳарҳолда, янги ҳаётга юк машинасининг димиққан кабинасида, ноқонуний йўллар билан ки- риб боряпсан. Юртингда ҳам кўп асир тушдинг. Аёлларнинг ку- лишларига, бир қизнинг нимтабассумига-да арзимас сиёсатчиларнинг дағдағаларига, ёзувчиларнинг пуч умидларига. Яқин қаламкаш дўстларинг қуёш нури билан баробар бирма-бир панжара ортига бадарға бўла бошлади. Сен эса Анқаранинг жинкўчаларидан бирида Ёсуманнинг нигоҳларидан бунёд зиндонга банди бўлдинг. Қимирлолмадинг, овозинг чиқмади, ёнига боролмадинг. Узоқ-узоқларга тикилиб қол- динг. Худди бу турмуш тарзига, ўзингдан ташқари- даги одамларга узоқдан қарагандек. Уни-буни қўй, кўзларинг икки аршиндан узоғини кўролмасди. Кўз- ойнагингни тақдинг – ойнаси буғдан хира тортганди. Ҳар кеча юм-юм йиғлардинг. Ҳатто босинқирай ту- риб ҳам кеч қолаверардинг. Соатинга қарайсан. Бу сафар кеч қолмаслигинг керак. Чегаранинг уёғида немис дўстинг, шоир Аҳим кутиб олади. Келишингни билиб, Берлиндан Амстердамга соғинч қанотларига миниб йўлга туш- ганди у. Бутун дўстларинга хабар беради, улар сени бироз қочоқ мақомида сақлаб туришади. Кейин фуқаролигинг ўзгаради, балки исм-шарифинг ҳам. Бироқ сен ўша аёлни йўқотганингдан бери ватансиз эдинг. Энди шу ғурбат сенга ватан бўлади. Суҳан- нинг хаёли ҳамон уч ойлик қизалоғида. Биз барибир қайтамиз, шундайми, дея ўйчан кўзларинга тикилиб қолади. Ваҳоланки, қайтиш деган сўзни бир шеър мисраси ичра унутиб қолдирганинга анча бўлган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling