Trust and support


Турк тилидан Мирзоҳид МУЗАФФАР таржима-


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Турк тилидан Мирзоҳид МУЗАФФАР таржима-
си


Атиргул ўғриси
83
УММОН СОҲИЛИДАГИ УЧРАШУВ
Фируз МУСТАФО,
Озарбайжон
У
ммон мовий қум саҳросига 
ўхшарди. Ҳарбий хизматни ўтаб бўлган Сарбон уйи-
га қайтаётганди. Чодирли ҳарбий машина аскарлар-
ни темир йўл вокзалигача келтириб қўйди. Ёш ко-
мандир аскарларнинг йўл чипталарини текшириб 
кўргач, «Энди озодсиз, истаган ерингизга кетишин-
гиз мумкин», қабилида уларга қўл силкиди. Барча 
ўз поездини изларди. Бокугача поезд бормасди. Шу 
сабаб Сарбон аввал шимол шаҳарларидан бирига 
бориб, кейин самолётда уйига учмоқчи эди. Унинг 
поезди ярим тунда йўлга чиқаркан. Беш-олти соат 
вақти бор. Аслида бу бегона, совуқ шаҳарда беш соат 
у ёқда турсин, беш дақиқа ҳам қолишни истамасди. 
Аскар дўстлари бир-бирлари билан хайрлашдилар. 
Уларнинг кўпчилиги яқин атрофдаги шаҳар-қиш-
лоқларда яшовчи руслар эди. Сарбон охирги қу-
ролдош биродари билан хайрлашиб, жамадонини 
вокзалнинг юкхонасига топширди. Сўнгра қор уюм-


Ҳикоялар тўплами
84
ларини бир-бир босиб, уммон сари юрди. Уммон 
чексиз саҳрога ўхшарди. Сарбон ортда қолган аскар-
лик ҳаётини эслаб кулимсиради. Уммон соҳилида 
одам кам эди. Осмон қорайди. Қор саҳросига ай-
ланган уммоннинг ранги тундлашди. Сарбон қорда 
ғичирлаган қадам товушларини эшитиб, ортига ўги-
рилди. Эгнига қалин яшил пальто кийган, юз-кўзини 
шарф билан ўраган қиз оҳиста қадам ташлаб келар-
ди. У Сарбондан икки қадам нарига ўтиб, уммонга 
юзланди. Ваҳимали сувлар қўйнида гўёки кимнидир 
излаётгандек эди. Сарбон қиз билан гаплашгиси кел-
ди. Поезд кетишига ҳали вақт бор. Унинг учун ҳозир 
энг муҳими, вақтини унумли ўтказиш. Ўрта мактаб-
ни тугатиб, ҳарбий хизматга кетган Сарбон аёл зоти 
билан гаплашиш у ёқда турсин, салом-алик ҳам қил-
маганди. Қизлар билан танишишда доим эҳтиёткор 
бўлган бу йигит негадир ҳозир ёнидан ўтиб кетган 
қиз билан гаплашгиси келиб кетди. Қадамини тез-
лаштириб, унга яқинлашди.
− Кечирасиз, бу ерда емакхона қаерда? – оғзи-
дан чиққан сўзларининг бемаънилигини англаса-да, 
энди кеч эди.
− Шу ерда, уммоннинг ўртасида. Бориб истаган 
таомингизга буюртма беришингиз мумкин, – ҳозир-
жавоблик қилди қиз. Иккиси ҳам кулиб юборди.
− Балки ўша ерга бориб, кечки овқатни бирга та-
новул қилармиз.
− Унда сиз биринчи бўлиб тушинг, мен ортингиз-
дан бораман. Яна кулги кўтарилди. Сарбон қизнинг 
айтганини қилиб, тез-тез қадам босганича уммонга 
туша бошлади.
− Тўхтанг… тўхтанг! – деди аёл баландроқ овозда.
Сарбон командир буйруғига бўйсунган аскар 
каби жойида тўхтади.


Атиргул ўғриси
85
− Эшитаман… буюринг! – чаккасига ўнг қўлини 
қўйди.
− Демак, сиз ҳарбий хизматдан қочдингиз?
− Қочганим йўқ. Муддатни ўтаб бўлдик.
− Ҳа, унда уйга кетаяпсизми?
− Шундай.
− Қайси томонга?
− Ғарбга.
− Кавказгами?
− Ҳа. Сен ҳам озарбайжон экансан. Энди чиндан 
айт-чи, емакхона қаерда?
− Шу ерда, уммон соҳилида.
Сарбон унга яқинлашди.
− Балки ростдан кечки овқатни бирга қилармиз?
− Майли.
Улар аста емакхона томонга бордилар. Иккиси 
бетон зиналардан чиқиб, емакхонага кирди. Сарбон 
илтифот кўрсатиб, қизнинг пальтосини олди. Ичка-
рида одам кам экан.
− Яхши таниша олмадик. Менинг исмим Сарбон. 
Сержант Сарбон Ғойибов.
− Ҳамшира Элмира Юнусова.
− Демак, сиз ҳам озарбайжонсиз.
Қиз жилмайди.
− Йўқ, мен русман. Озарбайжон қариндошим 
ҳам йўқ.
− Қизиқ…
− Ҳа, қизиқ. Бу ерлардагиларда бундай исм-ша-
рифлар тасодифан учрайди.
− Ахир русларда бундай исм-фамилиялар уму-
ман бўлмайди-ку! Буни ўзингиз ҳам яхши биласиз. 
Менимча, сиз озарбайжонсиз…
− Бўлади деб тасаввур қилинг.
− Унда сизни Элмира хоним дейман.
− Бўлади. Сизларда аёлларни ҳурмат қилиш маъ-



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling