Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Ҳикоялар тўплами
112
ги ўриндиқда ўтирган ёқимтой ўғлини кўрсатиб, 
имо-ишоралар билан уни Уайтхиллга элтаётгани-
ни тушунтирди. Юзига табассум ёйилган доктор 
Ремензель ҳам ўз навбатида ўғлининг пахмайган эн-
саси томон бош ирғади, улар ҳам ўша томон кетаёт-
ганларини кўрсатди. Машиналар ўртасидаги виз-виз 
шамол хуштаги орасида Холли-Ҳаусда – Уайтхиллга 
ташриф буюрган меҳмонларга хизмат кўрсатувчи 
қадимий меҳмонхонада бирга нонушта қилишга ке-
лишиб олдилар.
– Бўлди! – деди доктор Ремензель ҳайдовчига. – 
Кетдик!
– Биласанми, – деди Сильвия, – чиндан ҳам ким-
дир мақола ёзиши керак. – У ўгирилиб, машинанинг 
орқа ойнасига – улардан анча узоқда тарақ-туруқ қи-
либ келаётган эски машинага қаради: – Йўқ, ростан, 
кимдир ёзиши керак.
– Нима ҳақида? – сўради доктор. Кейин у туйқус 
Элининг букчайиб, ўриндиқдан деярли тушиб кетай 
деб қолганини сезиб қолди. – Эли! Тўғри ўтир! – деди 
ва яна Сильвияга ўгирилди.
– Одатда, бундай хусусий мактаблар оқсуяклар, 
бойлар учун деб ўйлашади, – деди Сильвия, – лекин 
бу тўғри эмас-ку!
У проспектни варақлай кетди ва кўп ўтмай керак-
ли иқтибосни топди.
«Уайтхилл мактаби қонун-қоидасига кўра, – ўқий 
бошлади у, – оила ўқиш учун мактабга пул тўлай 
олмаган тақдирда ҳам, бу болани ўқиш имконияти-
дан маҳрум қилмаслиги керак. Шу туфайли қабул 
комиссияси уч мингга яқин талабгорлардан, ҳатто 
улар орасида ўқиш учун икки минг икки юз дол-
лар тўлашга қурби етмаганлар бўлса-да, юз эллик 
нафар энг лаёқатли, энг иқтидорли болани танлаб 
олади. Моддий кўмакка муҳтож ҳар бир бола тўлиқ 


Атиргул ўғриси
113
қўллаб-қувватланади. Айрим ҳолатларда мактаб 
стипендиатнинг кийим-кечак ва йўлкира ташвиш-
ларини ҳам ўз бўйнига олади». – Сильвия бошини 
силкитди: – Одамни хаёлига келмайди-я! Қаердаги 
ҳайдовчининг ҳам ўғли Уайтхиллга кириши мум-
кинлигини кўпчилик билмайди.
– Агар мактабнинг қуввати етса, – деди доктор.
– Ва Ремензелларнинг олийҳимматлиги туфай-
ли, – қўшиб қўйди Сильвия кибр билан.
– Яна бошқа кўплаб одамларнинг ҳам, – деди док-
тор.
Сильвия яна овоз чиқариб ўқишни бошлади:
«1799 йили Эли Ремензель Бостондаги қирқ акр 
ерни мактабга ҳадя қилиб, ушбу фондга асос солди. 
Мактаб ўша ердан ўн икки акрлик ерига ҳали ҳам 
эгалик қилади, ҳозирга келиб бу ер уч миллион дол-
ларга баҳоланмоқда».
– Эли! – деди доктор. – Тўғри ўтирсангчи! Нима 
бўлган сенга ўзи?
Эли тўғри ўтиргандек бўлди, зум ўтмай гулхан 
ёнидаги қорбола каби эриб, бутун танасини ташлаб 
юборди. Ҳозир унинг эриб йўқ бўлиб кетгиси, одам 
кўзига кўринмайдиган тошгами-кесакками айлан-
гиси, ўлиб қолгиси келарди. Аммо у ўзини маж-
бур қилиб бўлса ҳам, ота-онасига бунинг сабабини 
оқизмай-томизмай айтиши керак. Гап шундаки, уни 
Уайтхиллга қабул қилишмаслигини билади. Кириш 
имтихонларидан йиқилган. Ота-онасининг бундан 
хабари йўқ, чунки Эли почта қутисида якуний ха-
барномани кўриб қолган, ўқигач, майда-майда қи-
либ йиртганди. Доктор Ремензель ва хотини Элини 
Уайтхиллга қабул қилишларига заррача шубҳа қи-
лишмасди. Уларга Элининг ўқишга кира олмаслиги 
аллақандай бемаънигарчиликдек туюлар, шу боис 
Элининг имтиҳондан қандай ўтгани билан қизиқиш-


Ҳикоялар тўплами
114
мади, ҳалигача ҳеч қандай хабарнома келмаганига 
ҳайрон қолмадилар ҳам.
– Элийимиз рўйхатдан қандай ўтади? – сўради 
Сильвия, улар ўтирган қора «роллс-ройс» Род-Ай-
ленд чегарасидан ўтганда.
Билмайман, – деди доктор. – Афтидан, ҳозир 
бу нарса жуда мураккаблашиб кетган: аллақандай 
сўровнома, карточка тўлдиришинг керак, яна тўрт 
нусхада – бир сўз билан айтганда қоғозбозликдан 
бош қа нарса эмас. Айтганча, кириш имтиҳонла-
рини ҳам янгилашган. Менинг пайтимда директор 
бола билан суҳбатлашарди, холос. Баъзида директор 
биринчи марта кўриб турган боласига битта-иккита 
савол бериб, «Маъқул» деган маҳаллари ҳам бўлган.
– «Тўғри келмайди» деган пайтлари ҳам бўлган-
ми?
– Бўлмасамчи, – деди доктор Ремензель, – қоби-
лиятсиз, зеҳни пастлар ҳам учраб турган. Қандайдир 
даражани ушлаб туриш керак-ку ахир. Доим шундай 
қилинган. Мана, ҳозирги африкаликлар ҳам худди 
қолганлар каби муайян даражага жавоб беришлари 
керак. Ҳукумат уларнинг мамлакатлари билан дўст-
лик алоқалари ўрнатишни истагани боисидан бола-
ларни қабул қилишга мажбурмиз. Аммо биз ҳам ўз 
шартларимизни қўйдик. Уларнинг бариси бизнинг 
даражамизга тўғри келиши керак.
– Хўш, қалай? – сўради Сильвия.
– Яхшига ўхшайди, – деди доктор Ремензель. – 
Уларнинг ҳаммасини қабул қилишди чоғи, Элийи-
миз топширгани каби улар ҳам худди ўша имтиҳон-
лардан ўтишди.
– Имтиҳон қийин ўтдими, азизим? – сўради 
Сильвия ўғлидан. Бу саволни бериш унинг хаёлига 
эндигина келганди.
– Аҳа, – деди Эли.



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling