Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Атиргул ўғриси
115
– Нима дединг? – қайта сўради аёл.
– Ҳим, – деди Эли.
– Мактаб талаби қаттиқ эканлигидан хурсандман, 
– деди аёл ва ўша заҳоти аҳмоқона гап айтганлиги-
ни англаб қолди. – Ҳа, албатта, уларнинг талаблари 
жуда юксак. Шу боис мактабнинг донғи чиққан. Шу 
туфайли мактаб битирувчилари ҳаёти ҳавас қилса 
арзигулик.
Шундай деб Сильвия яна проспектни ўқишга ту-
шиб кетди ва «Луга» харитасини – одат бўйича Уайт-
хилл ҳудуди шундай аталарди – ёзди. У Ремензеллар 
номини олган ҳар бир жойни бирма-бир ўқиб чиқ-
ди: Сэнфорд Ремензель номидаги қуш қўриқхона-
си, Жорж Макмеллан-Ремензель номидаги яхмалак 
майдони, Эли Ремензель номли ётоқхона; сўнг хари-
та бурчагидаги тўртликни овоз чиқариб ўқиди:
Ўз бағрига олса
Эски чорбоғни баҳор,
Уайтхилл, жоним Уайтхилл,
Сен томон шошар хаёл…
– Биласанми, – деди Сильвия, – барибир мана 
шундай мактаб мадҳияларини ўқиётганингда ал-
лақандай бемазагарчиликни туясан. Аммо Хушчақ-
чақлар клуби шу сўзларни куйлаганини эшитсам, 
дунёда шундан яхши сўз йўқдек туюлади, йиғлаб 
юборай дейман.
– Ҳим–м–м… – деди доктор Ремензель.
– Муаллифи ким – Ремензеллардан бири бўлса 
керак, а?
– Бўлиши мумкин эмас, – деди доктор. Сўнг тў-
сатдан ёдига тушди: – Шошма, шошма. Ахир бу янги 
қўшиқ-ку. Кейин буни Ремензель ёзмаган. Бу Том 
Хильер ижодидан.
– Анави, ҳалигина ортда қолдирганимиз эски ма-
шинадагини айтяпсанми?


Ҳикоялар тўплами
116
– Худди ўша Томнинг шеъри бу, – деди доктор 
Ремензель. – Ҳатто қандай ёзганини ҳам эслайман.
– Демак, мактабда текинга ўқиган бола шеър ёз-
ган эканда? – деди Сильвия. – Бунча яхши! Ахир у 
стипендия олиб ўқиган, шундайми?
– Ҳа, отаси устахонада оддий механик эди.
– Эшитдингми, Эли, қандай демократик мактаб-
га киряпсан! – деди Сильвия.
…Ярим соат ўтиб Бен Баркли машинани Хол-
ли-Ҳаусда тўхтатди. Ушбу қадимий қишлоқ меҳ-
монхонаси Америка республикасидан роса ўн икки 
ёшга катта эди. Меҳмонхона Уайтхилл ҳудудида 
жойлашган, мактаб биноларининг минора ва томла-
ри Сэнфорд Ремензель номи берилган қушхонанинг 
маъсум майсазорларидан нарида қад кўтарганди. 
Машина билан Бен Барклига бир ярим соатга рух-
сат бердилар. Доктор Ремензель Сильвия ва Элини 
таниш залга олиб кирди, паст шифт, тахта токча-
ларга терилган қалай кружкалар, қадимий соатлар, 
тахтадан ишланган ажабтовур мебель, зийрак хиз-
маткор, тансиқ таом ва ичимликлар – булар ҳеч ҳам 
ўзгармайдигандек кўринарди. Олдинда ўзини нима 
кутаётганидан даҳшатга тушган Эли баҳайбат тик со-
атни тирсаги билан туртиб юборганди, соат норози 
инграб юборди.
Сильвия бирпасга ташқарига чиқди. Доктор 
Ремензель ва ўғли иккаласи ресторанга кираве-
ришда тўхташди. Бека иккисининг ҳам исмини бир-
ма-бир айтиб сўрашди. Уларни АҚШ президентла-
ри бўлмиш Уайтхиллнинг уч тарбияланувчисидан 
бирининг портрети тагидаги столга ўтқазишди.
Кўп ўтмай ресторан одамга лиқ тўлди. Киши-
лар оила-оила бўлиб келган, ҳар бир оилада камида 
битта Элининг тенгқури бор. Уларнинг кўпи форма-
да – қора ва мовий ранг ҳошияси, Уайтхилл нишо-


Атиргул ўғриси
117
ни туширилган уайтхиллча свитерда эдилар. Элига 
ўхшаб, форма кийиш ҳуқуқига эга бўлмаганлар эса 
ўша кун тезроқ келишидан умидвор формага тики-
лардилар.
Доктор ўзига мартини буюргач, ўғлига қаради:
– Онанг, назаримда, бу ерда катта имтиёзлардан 
фойдаланишинг керак, деб ўйлаяпти. Сен бундай 
ҳисобламасанг керак?
– Йўқ, жаноб, – деди Эли.
– Агар сенинг, – деди доктор Ремензел бежама 
овоз билан, – худди Ремензеллар қандайдир бошқа-
ча одамлардек, фамилиямиздан фойдаланганингни 
эшитиб қолсам, ўта ҳижолатли аҳволда қоламан.
– Биламан, – деди Эли маъюс.
– Тушунарли, – деди доктор. Энди бу ҳақда қайта 
сўзлашнинг ҳожати қолмаганди.
Доктор Ремензель залга кираётган танишлари 
билан қисқагина сўрашиб, девор ёқалаб тузалган 
узун зиёфат столи кимлар учун эканлигини ўйлади, 
сўнг бирор спорт жамоаси меҳмонга келса керак
деб тахмин қилди. Сильвия қайтди ва ўғлига столга 
хоним яқинлашганда ўрнидан туриши кераклигини 
шивирлаб танбеҳ берди. Сильвия эшитган янгилик-
ларидан ўзига сиғмай ўтирарди. Айтишларига қара-
ганда, катта стол Африкадан келадиган ўттиз бола 
учун тузалганмиш.
– Уайтхилл ташкил этилганидан буён бунча ранг-
лини овқатлантиришмаган бўлишса керак, – деди у 
аста. – Замоннинг бунча тез ўзгаришини кўринг!
– Тўғри, замон тез ўзгаради, – деди доктор 
Ремензель, – лекин бунча ранглини боқишмаган деб 
янглишдинг: Яширин Йўлнинг энг гавжум қисми 
шу ердан ўтган.
– Йўғе? – деди Сильвия. – Қизиқ! – У бошини ай-
лантириб хонани кўздан кечирди. – Эҳ, бу ердаги 



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling