Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Атиргул ўғриси
121 либ, ундан дастурни уддалай олишини кутишнинг иложи йўқ, бундан ташқари бу болага нисбатан бе- шафқатликдир». Бир неча ўқитувчи, амалдор ва ўз юртлари дип- ломатлари ҳамроҳлигида африкалик ўттиз ўсмир турнақатор бўлиб залдан ўтишди. Шу он Том Хильер ҳам ўғли билан биргаликда столга яқинлаш- дилар ва айни дамда Ремензеллар қай аҳволда эка- нини хаёлларига ҳам келтирмай, доктор Уоррен ва Элининг ота-онаси билан қуюқ сўраша кетдилар. – Агар истасангиз, сизлар билан ҳалироқ яна гап- лашамиз, – деди доктор Уоррен ўрнидан тураркан, – фақат сал кейин, мен ҳозир бормасам бўлмайди. – У шундай деб шошиб нари кетди. – Ҳеч нарсага тушунмаяпман, – деди Сильвия. – Ҳеч нарсага ақлим етмаяпти, ўлай агар. Том Хильер ва ўғли стол атрофига жойлашди- лар. Том менюни кўрар экан, кафтини кафтига урди. – Яхшироқ бирор нимаси бормикан? Жуда очиқиб кетдим, – деди у ва шу заҳоти қўшиб қўйди: – Менга қаранг, ўғлингиз кўринмайди? – Ташқарига чиққанди, – деди доктор Ремензель совуққонлик билан. – Уни ахтариб кўриш керак, – деди Сильвия эри- га. – Шошма, бироз шошма, – деди доктор Ремензель жавобан. – Хат-чи?! – деди Сильвия. – Эли хатни билган. Ўқиб, йиртиб ташлаган. Турган гап, йиртиб ташла- ган. Аёл Эли ўзини ўзи қандайин қопқонга тушуриб қўйганини ўйлаб йиғлаб юборди. – Элининг нима қилгани мени умуман қизиқтир- майди, – деди доктор Ремензель. – Ҳозир бошқалар- нинг аҳволини кўрмоқчиман. Ҳикоялар тўплами 122 – Нималар деяпсан? – деди Сильвия тонг қотиб. Дарғазаб, йўлида дуч келган ҳар нарсани даф қи- лишга тайёр аҳволдаги савлатдор доктор Ремензель оёққа турди. – Ҳозир бориб, Уайтхиллдаги айрим кишилар нечоғлик тез ўз хулосасини ўзгартиришга мажбур бўлиши мумкинлигини синаб кўраман, – деди у. – Ўтинаман, – деди Сильвия эрини тўхтатиб қо- лишга, тинчлантиришга уриниб, – аввал Элини то- пайлик. Ҳозироқ! – Аввало, – доктор Ремензельнинг овози гулди- ради, – Элини Уайтхиллга қабул қилишлари керак. Кейин уни излаб, бу ерга келтирамиз. – Аммо, азизим… – Ҳеч қанақа «аммоси» йўқ! – деди доктор Ремен- зель. – Васийлар кенгаши аъзоларининг кўпчилиги ҳозир шу ерда, залда йиғилган. Уларнинг бариси менинг яқин дўстларим, отамнинг ошналари. Агар улар доктор Уорренни Элини қабул қилишга унда- салар, у ўқишга киради. Анавиларга ўхшаганларга бунда жой бор эканми, демак Элига ҳам, жин урсин, ўрин топилади! У катта-катта қадамлар билан ёнларидаги столга борди ва бир ўзи нонушта қилиб ўтирган, юзидан чакиллаб заҳар томиб турган забардаст қарияга ни- маларнидир тушунтира кетди. Қария васийлар кен- гаши раиси эди. Сильвия эса гангиб қолган ота-бола Хильерлар- дан узр сўрадида, Элини излагани ўрнидан турди. Сўраб-суриштириб, ниҳоят ўғлини топди. У боғда, куртаклари эрта-индин барқ уришга шай настарин бутаси остидаги ўриндиқда якка ўзи ўтирар эди. Эли онасининг йўлак бўйлаб шип-шип қадам товушини эшитди-ю, жойидан қимир этмади. Атиргул ўғриси 123 – Билдингизми? – деди у. – Ё яна бирон нимани тушунтириш керакми? – Сен ҳақингдами? – деди онаси аста. – Киролма- ганингними? Доктор Уоррен ҳаммасини айтиб бер- ди. – У юборган хатни йиртиб ташлагандим, – деди Эли. – Тушунаман, – деди аёл. – Отанг иккимиз сенинг ўрнинг Уайтхиллда деб миянгга қуяверибмиз, йўқса, бундай бўлмасди. – Уҳ, енгил тортдим! – деди Эли. У жилмайиш- га ҳаракат қилди, кейин бунинг унчалар ҳам қийин эмаслигини ҳис қилди. – Чин сўзим, ҳаммаси ошкор бўлганидан енгил- лик ҳис этдим. Доим сизларга айтишга ҳаракат қи- лардим, гапни бошлайман деганда юрагим пўкил- лаб қолаверарди. Қандай айтишни билмасдим. – Сен эмас, мен айбдорман, – деди Сильвия. – Отам нима қиляптилар? Сильвия Элини тинчлантиришга уриниб, эри нималар қилаётганини буткул унутаёзганди. Ҳозир тўсатдан доктор Ремензель даҳшатли хатога йўл қўяётганини билиб қолди. Аёл Элини Уйтхиллга қа- бул қилишларини унчалик ҳам истамас, уни бу ерда қолдириш шафқатсизлик эканини дарҳол англаган- ди. Аммо ўғлига отаси нимани бошлаб қўйганини айта олмади. – Отанг ҳозир келади, азизим. У ҳаммасини била- ди, – дея олди холос. Сўнг гапини давом этди: – Сен шу ерда ўтириб тур, ҳозир уни топиб келаман. Аммо доктор Ремензелни излашга ҳожат қолма- ди. Ўша ондаёқ меҳмонхона эшиги олдида унинг ба- ланд сумбати кўринди: доктор боғда хотини ва ўғли- ни кўриб қолганди. Уларнинг олдига келди. Маъюс тортиб қолганди. Ҳикоялар тўплами 124 – Хўш, нима бўлди? – сўради хотини. – Улар… Уларнинг бари рад қилди, – деди доктор паст овоз билан. – Яхши бўпти! – деди Сильвия. – Елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди, Худо ҳақи! – Ким рад қилди? – сўради Эли. – Ким нимага рад қилади? – Кенгаш аъзолари, – деди доктор кўзини олиб қочар экан. – Сен учун истисно қилишларини – қа- рорни ўзгартириб, мактабга қабул қилишларини сўрагандим. Эли ўрнидан ирғиб турди, уят ва ғазабдан юзи лов-лов ёнарди. – Сиз… нима қилиб қўйдингиз? – унинг овози бирдан ўзгарди, ҳозир ўзида эмасди у. – Сўрашингиз керакмасди, – дея қичқирди отасига. Доктор Ремензель итоаткор бош силкиди: – Улар ҳам шундай дейишди… – Ўтакетган номуссизлик-ку бу! – деди Эли. – Даҳ- шат! Қандай айтдингиз-а? – Ҳақсан, – деди доктор Ремензель таъна-дашном- ларни итоаткорона қабул қиларкан. – Сиздан ор қиламан, – деди Эли ва ростини айт- гани юз-кўзида аксланди. Доктор Ремензель қилар ишни қилиб қўйганини билар, афсусланар, аммо айтишга, ўзини оқлашга бирор сўз тополмасди. – Иккингиздан ҳам узр сўрайман, – деди ниҳоят. – Чакки иш қилдим, аслида буни хаёлимга ҳам кел- тирмасам бўларкан… – Демак, Ремензель барибир ўзи учун имтиёз сўрабди-да! – деди Эли. – Бен ҳали машинани олиб келмаган бўлса керак, – деди доктор, бу шундоқ ҳам аён бўлишига қара- Атиргул ўғриси 125 май. – Уни шу ерда кутайлик. Ичкарига киришни истамайман. – Ремензель шахсан ўзи учун сўраган экан, демак, Ремензель деганлари бошқалардан ортиқ бўлса ке- рак-да, шундайми? – деди Эли. – Менимча… – доктор Ремензель гап бошлади-ю, охири оғзида ямланиб кетди. – Нима сенингча? – қайта сўради Сильвия. – Менимча, бу ерга бошқа келмаймиз, – деди у. Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling