Trust and support


Корейс тилидан Тўмарис АЪЗАМ таржимаси


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Корейс тилидан Тўмарис АЪЗАМ таржимаси.


Атиргул ўғриси
129
АТИРГУЛ ЎҒРИСИ
Канбаяси ГЁ,
Япония
М
актаб дарвозасининг шун-
доққина олдида очилган гулбарги қирмизранг ягона 
атиргул бир оқшомда йўқолди-қолди. Гулни пичоқ 
билан эҳтиётлаб қирқиб олишмаганди, йўқ, уни ал-
лакимнингдир бешафқат қўли шарт узган. Нозик 
шохчадаги ўша ер аллақачон қорая бошлаган, бир 
неча чумолиларгина банднинг тепа-пастига беҳало-
ват югуришарди.
Субҳи козибдан мактабда қаттиқ шовқин кўта-
рилди. Директор ўқувчиларни тўплади, жуда изти-
робда эди у: ахир мана шу болалар гулгун чечакни 
туну кун астойидил парваришлари лозим эди-да. 
Қандай қилиб ўғирлатиб қўйдилар-а?! Жонли таби-
атни суймасликлари етмагандек, жонажон мактаб-
ларига ҳам лоқайд эканлар-ку…
Деярли йигирма дақиқа давом этган насиҳатла-
ридан сўнг директор атиргулни ўғирлаган ўша ноба-
корни чорлади – хўш, энди атиргулни ўрнига қўйиб 


Ҳикоялар тўплами
130
бўлармиди – келиб синф раҳбарига айбини тан ол-
син, вассалом.
Ростини айтганда, шаҳар четидаги бу мактаб ўзи-
нинг олча боғи билан донғи кетганди. Мактаб бино-
си атрофини элликка яқин оғоч қоплаган. Ҳар йил 
навбатдаги қалдирғочларга бағишланган тадбирга 
таклиф этилган меҳмонлар қордай ўйнаб тўкилаёт-
ган оппоқ олча гулларига тикилиб, мактаб деворла-
рини тарк этаётган ўспиринларга оқ йўл тилашар-
ди. Бу вақтда ҳамма дарахтлар, ёш навниҳоллар ҳам, 
қари оғочлар ҳам, шукуҳли баҳор либосида бўларди. 
Кейин алвон мевалар боғга тўшама бўлар, чирс-чирс 
этиб оёқ остига тўкиларди. Бироқ мактаб атрофида 
олчадан бўлак оғоч йўқ, шу боис дарвоза олдига шу 
навниҳол атиргулни ўтказишга қарор қилиб эдилар. 
У ўзининг илк, ягона ғунчасини очганда эса ҳамма 
уни эъзозлаб, завқланиб томоша қиладиган бўлди. 
Мана, тўсатдан атиргул йўқолди – бу оғир, қайтариб 
бўлмас йўқотиш эди.
Кун бўйи муаллимлар хонасида бўлиб ўтган 
воқеа муҳокама қилинди. Ўқувчилар ҳам турли-ту-
ман гумонлар тўқиб-бичишарди. Аммо уларнинг 
бирортаси муаллими олдига келиб: «Устоз, атиргул-
ни мен ўзгандим», – демади.
Кечагина гулгун атиргул порлаб турган бутоқ, 
худди гўдак катталарга бошини орқага ташлаб қа-
рагандек, оламга ҳайрон назар ташлар, энди уни 
қурт-қумурсқа ҳам тарк этганди.
Ўқувчию муаллимлар мактабга кирар эканлар
ўзларини сўроққа тутар эдилар: «Қаерга кетиши 
мумкин-а? Мана, эртага тағин офтоб нур сочади, гул-
баргларида шабнам қатралари ярқираган атиргул 
эса энди йўқ…»
Ушбу атиргул Сэнити деган ўқувчининг уйида, 
аниқроғи, унинг кичик синглиси Юмиэнинг кўксида 


Атиргул ўғриси
131
сўлиб ётарди. Беш яшар қизалоқ отасининг йўл-йўл 
кимоносига ўралиб, йиртиқ-сиртиқ бўйра устида 
ухларди. Отасининг кийимига шунақанги ўралвол-
гандики, қўл ва оёқлари ҳам ўша йўл-йўл мато қат-
ларида кўринмай кетганди. Рости, кимано аллақачон 
қандайдир ноаниқ кирчимол рангга кириб қолган, 
тарамлари ҳам билинар-билинмас эди.
Хонадонда тунлари на керосин чироқ, на шағам 
ёнар, электр ҳақида-ку сўз бўлиши мумкин эмас. 
Ҳозир кун бўлишига қарамай, кулба ичи қоронғу 
– омонат ғира-ширада атиргул ёрқин, байрамона 
жилваланарди. Аммо сўлий бошлагани туфайли 
жилваси ҳам аста-секин заифлашиб бормоқда эди.
Бешинчи синф ўқувчиси Сэнити уйига югурди. 
Муаллим ва ўртоқлари қиёфаси кўнглига ҳадик со-
либ, кела-келгунча таъқиб қилган, шу боис оёғини 
қўлига олиб чопганди. Уйга кирганида синглиси 
кўксида ётган гул бир лаҳзага ёришиб кетгандек ту-
йилди. Сэнитининг боши зирқираб кетди. Ўғирлан-
ган атиргулга ёвқараш қилиб, Юмиэнинг тепасига 
борди. Қизалоқ кўзларини катта-катта очди. Унинг 
шишиб кетган, қип-қизил юзи, кўзмунчоқ кўзлари 
ғадир-будур батат тугунагини эслатарди. Бир куни 
қўшни қишлоқда сайёр томоша учун бола йиғиша-
ётган экан, Юмиэ ҳар қанча ўзини кўрсатишга ҳара-
кат қилмасин, уни олишмади. Юзи шунақа томоша-
ларга ҳам тўғри келмасди.
Акаси ёнига ўтганда ухламас, шунчаки кўзини 
юмиб ётганди. Кўзларини доим очиб юришга қувва-
ти етмасди унинг.
– Бермайман! Бермайман! – деди Юмиэ улкан ки-
моно ичига кириб кетаркан.
Бироқ Сэнити атиргулни чангаллаб олди. Би-
рин-кетин ҳамма гулбаргларни узиб, ғижимлаб қо-
ронғи даҳлизга улоқтирди. Юмиэ акасининг қилми-



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling