Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
118 ҳамма нарса қизиқ! Фақат тезроқ Элининг анъана- вий свитерни кийганини кўрсам эди! Доктор Ремензель қизариб кетди. – Ҳали мумкин эмас, – деди у. – Биламан, биламан, – деди Сильвия. – Ҳозир бориб Элига форма кийгазишга рухсат сўрайсанми деб ўйловдим, – деди доктор. – Бунақа қилиш ниятим йўқ. – Сильвия эридан бироз хафа бўлганди. – Нега ҳадеб сени ноқулай аҳволга тушуришимни ўйлаб қўрқаверасан? – Ундай эмас. Кечирасан. Парво қилма. Сильвия қувнаб кетди ва Элининг елкасига қўли- ни қўйганча, юзида табассуми ярқираб, ҳозиргина зал эшиги олдида тўхтаган меҳмонга тикилди. Эшик олдида Уайтхилл мактаби директори, олтмишга яқинлашган озғин жентельмен – доктор Дональд Уоррен турар, у меҳмонхона хўжайини билан аф- рикаликлар келишига ҳамма нарса тайёрми, йўқми, шуни текширишмоқда эди. Шунда Эли шарт ўр- нидан туриб залдан шошиб чиқиб кетди. У доктор Уорреннинг шундоққина олдидан ўтиб кетди, док- тор унинг исмини айтиб чақирганди, қарамади ҳам. Доктор Уоррен унинг ортидан маъюс қараб қолди. – Жин урсин! – деди доктор Ремензель. – Унга нима бўлган ўзи? – Ўзини ёмон ҳис қилдимикин? – деди Сильвия. Ремензеллар нима бўлганини билишга улгур- мадилар, доктор Уоррен тез-тез юриб улар ўтирган столга яқинлашди. Сўрашиб олгач, ўтиришга рухсат сўради, юзидан Элининг хатти-ҳаракатидан бироз эсанкираб қолгани кўриниб турарди. – Албатта, марҳамат қилинг! – самимий хитоб қилди доктор Ремензель. – Хурсанд бўлардик. – Йўқ, йўқ, нонушта қилмайман, – деди доктор Уоррен. – Менинг жойим анави катта столда, янги Атиргул ўғриси 119 ўқувчилар орасида. Сизлар билан гаплашиб олмоқ- чи эдим. – У дастурхон беш кишига тузалганини кўриб сўради: – Яна бирортасини кутяпсизми? – Йўлда Том Хильерни ўғли билан учратиб қол- дик, улар ана-мана дегунча келиб қолишса керак. – Яхши, яхши, – деди доктор Уоррен паришонхо- тирлик билан. Унинг ўзида эмаслиги кўриниб турар, қайта-қайта Эли чиқиб кетган эшикка қараб қўярди. – Томнинг ўғли Уайтхиллга кирдими? – сўради доктор Ремензель. – Ким? – қайта сўради доктор Уоррен. – Эҳ, ҳа, ҳа, у ўқишга кирди. – У ҳам отасига ўхшаб стипендия оладими? – сўради Сильвия. – Бундай нарсаларни сўраб бўлмайди! – деди док- тор Ремензель қатъий. – Вой, кечиринг, кечиринг! – Йўқ, йўқ, бу тамоман ҳақли савол, – деди доктор Уоррен. – Энди биз буни сир тутиб ўтирмаймиз. Биз стипендиатларимиздан фахрланамиз, албатта улар ҳам ўз натижаларидан ифтихор қилсалар арзийди. Томнинг ўғли кириш имтиҳонларидан энг юқори баҳоларни олди – ҳеч ким ҳеч қачон бунақа баланд кўрсаткич кўрсатмаганди. У бизнинг ўқувчимиз бў- лишидан жуда-жуда фахрланамиз. – Биз эса ҳалиям Элининг баҳоларини билмай- миз, – деди доктор Ремензель. У буни шунақанги кўнгилчанглик билан айтдики, бундан унинг Элидан катта натижалар кутмаётгани сезилиб турарди. – Ҳарҳолда, ўртамиёна бўлса ҳам, қониқарли бў- лиши керак, – деди Сильвия. Буни у Элининг бош- ланғич мактабдаги баҳоларидан хулосалаганди, ёмон эди-ю, лекин қониқарли ҳисобланарди. Директор иккисига ҳам ҳайрат билан қаради. – Унинг баҳоларини сизга етказмадимми? – деди у. Ҳикоялар тўплами 120 – Сиз билан имтиҳонлардан кейин учрашмадик, – деди доктор Ремензель. – Хатчи?.. – Қандай хат? – сўради доктор Ремензель. – Хат жўнатганмидингиз? – Ҳа, – деди доктор Уоррен. – Бирор марта хат ёзишга бунча қийналмагандим… Сильвия бошини ликиллатди: – Аммо биз сизнинг хатингизни олганимиз йўқ. Доктор Уоррен ўрнидан туриб кетди, кўриниши- дан таъби хиралиги сезилди. – Мен ўзим жўнатгандим, – деди у, – икки ҳафта олдин почтага ташлагандим. Доктор Ремензель елка қисди: – Одатда АҚШ почтаси хатларни йўқотмайди, аммо-лекин баъзан бошқа манзилга юбориши мум- кин. Доктор Уоррен бошини икки қўли билан қисди. – Ана бўлмасам… Уҳ, Худойим-а, қандай қилиб ахир… – деди у. – Ўзи Элини кўриб ҳайрон қолган- дим. Сиз билан келмаса керак деб ўйловдим. – У томошага келгани йўқ, – деди доктор Ремензель. – Мактаб рўйхатидан ўтиши керак. – Хатда нима ёзганингизни билмоқчи эдим, – деди Сильвия. Доктор Уоррен бошини кўтариб, қўлини қо- вуштирди: – Хатда шундай ёзгандим, илгари бирор марта хат ёзишга бунчалик қийналмаганман: «Бошланғич мактаб ва кириш имтиҳонлари баҳоларига асосла- ниб шуни хабар қилмоқчиманки, Уайтхилл ўқувчи- ларидан талаб қилинадиган юклама фарзандингиз, менинг марҳаматли дўстим Эли учун жуда оғирлик қилади. Доктор Уорреннинг овози ва кўзлари бир- дан қаттиқлашди: – Элини Уайтхиллга қабул қи- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling