Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Атиргул ўғриси
99 – Қимор деганим ўзи ўзаро кичик бир ўйин, бош- лиқ, – дея минғирлади. Бармоқ изининг олиниши, тушунтиришини тас- диқлаши учун Рамизни марказга жўнатгандан кей- ин Алини бармен Орифнинг олдига жўнатиб, ўзим исловатхонага йўл олдим. Кўчадаги соқчига ким- лигимни айтиб, Жингалак Бадриянинг манзилини сўрадим. Кўчанинг бошида экан. Жингалак Бадрия- нинг уйи эшиги ҳам бошқаларники каби тирбанд эди. Ойнаванд эшикдан боққанимда кичик залга, интизор нигоҳларга даъваткор нигоҳлар отгувчи, бу билан ҳам кифояланмай юзларига шаҳвоний ифо- да бериб, кўкрак ва оёқларини кўз-кўзлаган ярим– яланғоч аёлларга кўзим тушди. Ҳийла кекса бир аёл: – Бас, тақсирлар, бас, бу қадар термулишлар ета- ди, энди ишрат вақти, – дея мижозларни дадиллан- тиришга тиришарди. Мижозлар сафини ёриб ичкарига кирганимда қирқ ёшлардаги, юзини обдон бежаган бир аёл: «Хўш, менинг султоним, кел, хонамизга чиқайлик», – дея менга яқинлашди. – Кечирасиз, мен Жингалак Бадрияни излаяп- ман, – дедим мен. Унинг юзи ҳасад билан буришди. – Жингалак Бадрия бугун ишламайди. Сиз Ёрқин Жалила билан танишинг, пушаймон бўлмайсиз. – Менга Бадрия керак! – Қандай гап англамайдиган одамсан! Тушуна- япсанми, ишингни мен битириб бераман. Қарасам гапга тушунадиган эмас, ўзимни танит- дим. Полициядан эканимни билиб, хотиннинг ран- ги ўчди. Турган жойидан ортига тисарилди. Унинг ўрнини камида юз йигирма килолик бир хотин эгал- лади: Ҳикоялар тўплами 100 – Буюринг, комиссарим, – деди хотин ҳурматни англатувчи хатти-ҳаракат билан. – Булар менинг қиз- ларим. Нима учун сўраяпсиз Жингалак Бадрияни? – Бир-иккита саволим бор, – дея гапни қисқа қил- дим. Шилқим мижозлардан эмаслигимни англаган хотин бироз олдин мени йўлдан уришга ҳаракат қилган аёлга қараб: – Комиссарни Жингалакнинг хонасига олиб бор, Жалила, – деди. Ёрқин Жалила бу вазифани истамаслиги авзойи- дан маълум эди, аммо қарши чиқмади. «Марҳамат», дея олдимга тушди. Тор зинапоялардан иккинчи қаватга чиқдик. Йўлакнинг охиридаги хонада экан Жингалак Бадрия. Ёрқин Жалиладан энг камида ўн йилга ёш, жуда гулгун ва тийрак эди. Эшикни очиб, қаршисида мен билан Ёрқин Жалилани кўргач: – Бугун ишламаслигимни билмайсанми? – дея танбеҳ берди ҳамкасбига. Ёш аёл ўзига ҳамкасби- нинг ўз «ҳақини» беришини тушуна олмаётганди. Аммо Жалила паст келадиган хотин эмасди. – Биламиз, – деди у. – Бу киши мижоз эмас, ко- миссар. Бошинг балода, қизим. Сени сўроққа тутади. Бадриянинг кўзларидаги нописандлик ўрнини нотинчлик эгаллади, аммо майдондан осонликча воз кечмади. Юзимга тик боқаркан: – Мендан нимани сўрайсан? – деди. – Қандолатпаз Рамиз шанба кечаси сенинг ёнингдамиди? Афтидан ҳеч нимани тушунмай жавоб берди: – Ҳа, – деди. – Тонгга қадар бирга эдик. Бу айбми? – Айб эмас, аммо ёлғон сўзласанг, бошингга офат келади. Ўртада бир қотиллик бор, бир инсон ўлди- рилди. У менга ишонмаган каби қаради: Атиргул ўғриси 101 – Ким экан у ўлдирилган? – Гулчи Салим. – Гулчи Салимми? – дея тўхтаб қолди. Жалила қайтиб келди. Унга: – У сенинг мижозинг эмасми? – деди. – Раҳмим келаяпти у болага… Мен қизиқсиниб Жалилага қарадим. У қўрқиб кетганди. – Қаердан меники бўларкан? – дея уришди ўр- тоғини. – Комиссарнинг олдида алай-балай гап қил- ма. – Нега энди? – деди Бадрия. – Ҳафтанинг ҳар етти кунида гул юбормаётганмиди сенга? – Вайсама, комиссар ҳам уни менинг дўстим деб ўйлайди. – Қандай қилиб бу гуллар масаласи? – дея сўра- дим қизиқишим ортиб. – Ҳеч нима, комиссарим, – деди Ёрқин Жалила кўзини олиб қочиб. Сўнг қўшимча қилди: – Мақта- нишга ўхшамасину, лекин менинг мижозларим кўп, ҳар куни гуллар жўнатишади. Гуллар Салимнинг дўконидан келади-да. Шуни айтяпти бу хотин. Бадрия гап отишдан чекинмади: – Гулларнинг Салимнинг дўконидан келгани тўғри, аммо уларни мижозларинг йўллаганми ёки бошқа бировми, бунисини Аллоҳ билади. – Унинг гапларига эътибор берманг, комиссар, – деди Ёрқин Жалила. – Унга гуллар келмагани учун рашки келяпти. Аёлларнинг ғиди-бидисига аралашмадим, бу менинг вазифам эмасди. Қандолатпазнинг кўрсат- малари тўғри чиққани учун ортиқ бу ерда турмай, кетишни лозим топдим. Исловатхонадан чиқиб мар- казга бордим. Қотиллик жойида бўлган далиллар лабораторияга юборилган, ҳаракатлар бошланган- ди. Илк натижа – пичоқдаги бармоқ излари билан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling