Trust and support


Озарбайжон тилидан Ферузбек ЗИЁДУЛЛАЕВ


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Озарбайжон тилидан Ферузбек ЗИЁДУЛЛАЕВ 
таржимаси


Атиргул ўғриси
91
СТАТИСТИКА
Муҳаммад Ҳасан Алван,
Арабистон
С
татистик 
маълумотларга 
кўра, Саудия Арабистонида ўртача умр кўриш ет-
миш беш ёшлар атрофида. Бу дегани, дадам иста-
ган вақтда вафот этиши мумкин; ва беш йил ўтиб, 
яъни университетни тугатганимдан кейин ойим, 
икки аммам ва бобом – ҳаммаси вафот этиб, ярим 
оилали етимга айланишим эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Оиламизнинг ҳар бир аъзосининг умр кўриши узай-
ган тақдирдаям, эътиборимни тортган нарса бор-
ки, 2015 йилга келиб оиламизда кунда менга салом 
берувчи чеҳралар ғойиб бўлган бўлади. Олти ёки 
етти миллион деб чамаланаётган дадамдан қолар 
меросни бешта акам билан бўлишсак, охирида ме-
нинг улушим – бир миллион. Дадамнинг тежамкор-
лик сиёсати сабабли, вафотидан олдин пулларини 
сарф қилиши мумкинлиги ҳақидаги эҳтимол кучли 
эмас; давлат иқтисодиёти пасайиб, риёл аввалгидай 
тушиб кетди демаганимиз каби, чунки булар яқин 
ўтмишда содир бўлмаган. Бундан ташқари, Буюк 


Ҳикоялар тўплами
92
Британия веб-саҳифаларидаги иқтсодиётга тегишли 
башоратлар ва ёғ маҳсулотлари нархининг турғунли-
ги анча таскинли. Ўқишни тугатган тақдиримдаям, 
иш топиш ҳақида қайғуришим шарт эмас. Муҳан-
дисликда ўқишга сабаб кўрмаётганим ҳам шундан. 
Шунинг учунам ўзим кўпроқ ёқтирадиган соҳамда 
ўқимоқчиман: рассомчилик. Кимнингдир фаразла-
рини қоғозга тушириш ёмон ғоя бўлиши мумкин, 
айниқса, сатрлар узоқ келажагим учун қураётган 
режаларим ва қилаётган тахминларимга нисбатан 
истиқболим ҳақида хатоларни ўзида жамлаган ма-
тереалистик қарашларга эга катта акамнинг торти-
шувлари, қаҳрларию айблашлари билан тўладиган 
бўлса. Шунга қарамай ғалати бўлган нарса шуки
акам кейинчалик мўмайгина маош олиш ҳуқуқини 
берувчи муҳандисликка ўқишга ундаганида бирор 
марта «матереалистик» сўзини эшитмаганман ёки 
акаларимнинг дадам билан қўшма лойиҳаларидаги 
сукутларида ҳам. Мендан олдин бешта акамни му-
ваффақият билан қизиқтириб, компаниясига жалб 
қила олган дадам ишонадики, мен уларга қўшила-
ман, яъни тартибни бузмайман. Тахмиман беш йил 
ичида вафот этиш эҳтимоли бўлмиш дадам ажойиб 
инсон! Уддалай олмайманғу, лекин ўқимишлилиги-
ни, кўп ҳолларда тўғри чиқадиган сезгирлигинию 
катта патриархал оиламиз бошқарувидаги одилли-
гини қадрлашга тиришаман. Менда шундай сезим 
бор: вафотидан кейин қайғуга ботишим мумкин, 
аммо мотамим севимлиларидан айрилгач, азаси 
патологик депрессияга айланувчи ва ўзларини бева-
лик ва йўқотиш билан чеклаб қўювчиларники каби 
бўлмайди. Ота-онасини йўқотиш хаёллари доимо 
болаларнинг умидларини пучга чиқаради ва амин-
манки, тортишувларимизда мени матереализм, қў-
поллик ва ҳиссий такаббурликда айблаб, қадимий 


Атиргул ўғриси
93
ниқобларидан бири билан яширинишга, қийин 
бўлишига қарамасдан, уринувчи акам бу ҳисни биз 
билан баҳам кўради. Ўйлашимча, катта акам қарийб 
ўттиз йил ўтгач, вафот этади. Инкор қилмайман: 
ҳаётимдаги энг ёмон қарорим рассомчилик билан 
шуғулланиш ҳақидагиси бўлган. Бу қарорга кели-
шимга ўрта мактабдалик пайтим ўзимни оташин 
муҳаббати елкаларидан ошиб турган, хаёлида унинг 
юзини беҳад аниқлик билан бўз матога чизаётган 
рассом ҳолимда тасаввур қилдирган лаҳзалик эҳти-
рос сабаб бўлган. Бутун келажагимга таъсир қилувчи 
тўхтамга фантастик тасаввурларим уч ёки тўрт соат 
сарф қилишган. Жўшқин иштиёқ-ла рассомчилик 
билан шуғулланганлар ва қанчадир вақтдан кейин 
ғайратини йўқотганлар ҳақида статистик маълумот-
лар изламаганман. Бу хато менга икки йилга тушган, 
агар мен ҳозир ихтисослигимни ўзгартирган тақди-
римдаям, беҳуда сарфланган икки йилдан ташқари 
бешта акамнинг маъноли нигоҳлар билан турли хил 
кайфият ва овозда айтилган «Мен шундай демаган-
мидим?» каби йигирма ёки ўттиз жумласини эши-
тиш қийинчилиги ҳам чекимга тушиши мумкин. 
Бу қанчалар азобли! Соҳасининг ярим йўлида юра-
гини олдириб, тўхташга қарор қилган ёки ўқишни 
тугатганидан кейин ҳаммаси хато бўлганлигини анг-
лаганлар ҳақида маълумот тўплашим керак. Ушбу 
маълумот мени қарорим ҳақида яхшигина хабардор 
қилишига ишонаман. Битирув учун икки йил дега-
ни, бу – дадам вафот этмасидан олдин рассомчилик-
да маълум даражам бўлади дегани, агар иш топол-
масам, дадамнинг компаниясида ишлаш ва менга 
оғриқ берувчи «Биз шундай демаганмидик?»ларни 
эшитишимга тўғри келади. Бундан ташқари, ҳаёти-
нинг уч йили қолган дадам бирор касаликка чалини-
ши ёки қандайдир касаллик белгиларидан азоб чеки-


Ҳикоялар тўплами
94
ши мумкинга ўхшаб кўринмаяпти. Бу рассомчилик 
даражаси-ла компанияда акаларим билан ёнма-ён 
ишлашни англатади. Бу мумкин эмас! Янги режа то-
пиш керак, аммо бу сафар аниқлик билан. Агар санъ-
ат коллежини ҳозирдан ҳисоблаганда икки йилдан 
кейин тугатсам, бутун йилни иш излаш баҳонасида 
сарфлай оламан. Балки мен ёқтирмаганлигим сабаб-
ли воз кечган ишларим бўлганлигини тасдиқлайди-
ган вақтлар ҳам бўлар. Машинамни сотишга тўғри 
келар. Машина пули ва ўзимнинг оз-моз йиғиб қўй-
ганларим юқорироқ олийгоҳда ўқишнинг кетидан 
қувиш баҳонасида бир ёки икки йилни Америка 
ёки Европага саёҳатга сарфлашга етади. Албатта: 
«Университетимиз юборди бу ерга»,– деб айтаман. 
Ишсиз ва университетимиздан четроқда юришга 
ҳаракат қиламан, чунки менда ўқишга тўлашга пул 
бўлмайди. Кейин қишлоққа қайтаман. Ишонаман-
ки, дипломимни кўришга қизиқаётган акаларимни 
қалбакисига ишонтириш мендай санъаткорга оғир-
лик қилмайди. Кейин бир йилни четда ўқишдан 
чарчаганлик ва яқинроқдан иш топиш баҳонаси-
да сарфлайман. Унгача олти йил ўтса, дадам вафот 
этиб бўлган бўлиши мумкин бўлади, негаки, унгача 
ўртача умрини уч йилга узайтириши мумкинлиги 
ҳақидаги эҳтимолим кучли. Дадамдан қолар мерос 
миллион, йигирма йил ишламасдан яхши яшашга 
етади. Ишонаманки, йигирма йил миллионни қан-
дай сарфлаш ҳақида статистик маълумотлар тўп-
лашимга имкон беради. Яна унутмаслигим керак 
бўлган аҳамиятли нарса шуки, йигирманчи йилнинг 
охирида катта акам етмиш уч ёшда бўлади ва унда 
яшаш учун икки йили ёки ундан кам вақт қолади. 
Негаки, у кашанда. Агар унинг аёли ва икки қизи 
билан баҳам кўриладиган мероснинг менга тегишли 
қисмини ҳисобласам, тахминан бир неча миллион-


Атиргул ўғриси
95
дан кам бўлмайди ва аёли қарилик босқичига ўтгач, 
тўрт йилга етгулик икки минг риёлдан кам бўлма-
ган пулни чўнтагимга ураман. Қолган акаларимдан 
мерос тегмайди албатта, чунки уларнинг ўғиллари 
бор. Шунингдек, бу кун йигирма саккиз йил ўтиб 
бўладиган бўлса, демографик, ғоявий ва тарихий 
статистикага таяниб иш кўрсак, акам вафот этгунича 
исломий мерос тизими ўзгармайди. Йигирма саккиз 
йилдан кейин акамдан қолар мерос тугаганида мен 
эллик икки ёшли ночор, етим, катта акасиз яшаётган 
бўламан ва чекмаганлигим, ҳеч қандай оғир касал-
га чалинмаганлигим сабабли мен учун қўрқинчли 
бўлган йигирма уч йилни яшашимга тўғри келади. 
Мункиллаган қарилик, камбағаллик, бахтсизлик ва 
фойдасиз статистикаларнинг йигирма уч йили! Эъ-
тибор берарлик бошқа сценарий тополмаяпман; ме-
нинг ҳисоб-китобларим ижобий бўлса ва мен бироз 
қурумсоқроқ бўлсам, мунтазам кутилган, азоб-уқу-
батларимни енгиллаштириб беролмайдиган чорак 
асрни яшайман. Ишонаманки, озгина жасорат кўр-
сатишим ва иккала танловдан бирини танлашим ке-
рак: чекишни бошлайман ёки муҳандисликни.

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling