Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Атиргул ўғриси
79 Шунда ҳам индамайсан. Кабинанинг совуқ дастагига ёш томчилайди. Бари тугайди, дейди Суҳан. Ҳамма- си ўтиб кетади. Лекин у ҳали ўзи айтаётган «ҳамма- си» аллақачон тугаганини билмайди. Қамоқдаги дўстларингни эслайсан, Аҳим билан уларни қутқариш учун қандайдир намойишлар ташкиллашни режалаштирасан. Балки ўз намойиш- ларингни бошларсан? Зеро, шу кунга қадар бор бўл- санг, фақат озодлик, муҳаббат ва асорат учунгина бор бўлдинг. Борсан. Бир сурат чўнтагингда туриб шаҳарларнинг ба- рини кезиб чиқади. Эрк шаҳрида сен бошлайдиган янги ҳаёт ўзга- ларнинг эрки учун жанга киришинг боисидангина бошланаётганди. Ҳеч ким сендан хабар олмаса-да, сенга бутун хабарларни келтиргувчи қушларинг бор. Жондошларингдан узоқда кечган ҳар бир кеча кир- ланиб сочларинг орасига сингийди. Қайғунинг ран- ги қора эмас, дейди Суҳан. Қара, биз қанчалар кир- ландик. Туриб-туриб пиёлаларингиз ҳам кирлана бошлайди. Суҳан оёқ чиқариб юра бошлаган қизи- нинг суратларига қараб йиғлайди, сен эса ўша эски, сарғайган суратни оқартириш билан бандсан. Эртага чиқадиган газет-журналлар сенинг қаршилик ҳара- катингни ёритади. Европадан Жанубий Америкага қадар ястанган йўлларга аччиқ, исёнкор ҳикоятнинг излари тушади. Ватанингда оғзига урилаётган муҳо- лиф ёзувчилар, расмий ҳуфяларнинг кирдикорлари, фақирга эврилган халқ, сени соғинган дўстларинг… Барчаси шу ҳикоянинг ичидан садо беради. Яна ҳар куни хабарларга кўз тикасан. Портлаётган бомбалар, қурбонларнинг узун рўйхатлари, ярадорлар учун қон эҳтиёжлари, қонга тўймаган аблаҳларнинг мин- бардаги нутқлари жинингни қўзғотади. Ҳар исмда Ҳикоялар тўплами 80 бир қалқиб тушасан, ўзинга келишга уринасан, тин- чиб қоласан. Худди қулаб кетадигандек ўриндиқ дастагини маҳкам сиқасан. Бу ерга келганингдан бери ҳеч қайси ижтимоий тармоқдан фойдаланмадинг, бироқ электрон поч- танга ҳар куни бир қараб қўясан. Йўқ, юртингда сени унутишмади, суғурта компаниялари ҳамон сени излаш билан овора. Унутилмадинг, пуркадар мактублар почтангни тўлдириб турибди. Мен шу ердаман, бу ҳикоят тинмагунча ўлмайман, қандай ўлим топишим сизларга боғлиқ, дея ёзгинг келади, ёзолмайсан. Шу пайт бир ўйин ўйнашни истаб қо- ласан. Болалигингда жўраларинг билан кўп ўйнар- динг. Ўйнаганингни ўйин деб ўйлардинг, ҳарҳолда. О, нақадар соғиндинг, нақадар соғиняпсан. Қанчалар исёнкор бўлсангда, лекин ичингда кечаги мўмингина ўзинг ҳамон жимгина яшаётир. Ҳаммани ўйлайсан, ҳаммани. Ҳорғин вужудингни бағрига олгувчи бир дўст, юзингни босиб йиғлай оладиганинг бир елка тополмайсан. Ўлкангдаги аччиқ тутунларни соғи- насан, оғриқларини қумсайсан, суратдан сенга жил- майиб қараб турган ўша жингалак қора сочли аёлни бир кўришга муштоқсан. Ай, ўша дўст гурунгларини эслатмай қўяқолай. Бутун дардинга сабаб деб дўстларинг Мовийдан айрилишни, совуқ авахтадаги Ҳилмига ачинишни, ғурбатингни, кадарингни, йўқотишларингни, воз кечганларингни сабаб қилиб кўрсатаверасан, бироқ номини тилингга олишга ҳам қўрққанинг бошқа бир ҳасрат бор. Матбуот эркинлигининг рамзи бўлмиш Европа нашрлари учун тинмай суратга тушасан. Бу ҳол- дан Суҳан ҳайрон. Ахир, ватандалик пайтинг қар- шингдан чиққан камерадан қочиб юрардинг. Ойнинг Атиргул ўғриси 81 илк ҳафтаси йўлинг Парижга тушади, кейин Вена. Дам ўтмай минглаб километр олисдаги Икселлес, Аракатака… Борган ҳар ўлкангда бир янгиланиб оласан. Сени баъзан қўлингда испанчалаб «менинг ҳам жоним оғрийди» деб ёзилган қоғоз парчасини ушлаб кетиб бораётганингда, баъзан отишмадан кейинги ҳароба шаҳар деворларига алмойи-алжойи ҳарфлар билан кимнингдир исмини ёзаётганингда, баъзан эса қўлингда буғи чиқиб турган қаҳвани тут- ганча олисларга жим тикилиб турганингда кўриб қо- лишади ё суратга олишади. Олинган суратларнинг барини ҳар ой бошида эски қадрдонинг Айфернинг электрон почтасига йўллайсан. Кейин Суҳан билан ўтирган испан қовоқхонасида дўстларингнинг қай- ғули ҳангомаларини айтиб кулишасизлар. Кези кел- ганда лабингдаги табассум синиб, ғуссага ботасан. Сен одамнинг қанча узоққа қочсада ўз кўнглидан қочолмаслигини тушундинг. Буни сенга Анна Франк уй-музейида танишиб қолган дўстинг Марёлийн Ҳоф Амстердамдаги қайсидир кўргазмада айтганди. Дунёдаги баъзи қайғулар доим бир хил бўлади: бо- симлар, айрилиқ, ҳижрон ва масофалар. Қалбингда- ги оғриқларни тиндирмагунча дунёнинг ҳеч қайси оғриғига даво тополмайсан деганди у. Тан оласан, йўллар оғриқни босолмайди. У пайтлар Суҳан билан Ёзувчилар Ҳамдўстлигига энди қўшилгандинглар. Суратларни эса тинимсиз жўнатавердинг. Ким- нингдир руҳида капалакдек инжалик уйғотсин, бир капалак руҳига тегиниб ўтсин, мен кетгач, бирон куй басталанган бўлса, улар ўша куйни шу суратларга қараб тинглашсин, балки ҳалиги аёл пушаймондир, мени соғиниб йўл қараётгандир деб. Илк суратдан кейиноқ почтанг изтироб тўла дилномаларга тўлиб кетди. Ҳеч қайсисига жавоб ёзмадинг. Фақат уларга Ҳикоялар тўплами 82 мен ҳам яшадим, тирикман дейиш учун ҳар ой су- ратлар жўнатардинг. Бироқ буни яшаш деб бўлмасди, Рушан… Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling