Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
86 носида шундай дейишларини биламан. Мен бундан хурсанд бўламан, ўртоқ сержант… − Сержант Сарбон Ғойибов. Иккиси кулди. − Нима еймиз, Элмира хоним? – сўради Сарбон. − Билмадим. − Менимча, уммондаги мавжудотларга бир ҳим- мат кўрсатишимиз керак. Балиқми? − Эътирозим йўқ. Қизнинг ҳозиржавоблиги,самимийлиги Сарбон- ни хурсанд қилди. Иккиси шунчаки у ёқдан-бу ёқдан озгина гаплашди. Ортиқча гап айтишдан тийилди. Қиз бу денгиз бўйи ўлкага узоқ Сахалиндан келган, тиббиёт техникумини тамомлаб, ватанига қайтаёт- ган экан. − Мен узоқ шарққа кетаман, сен эса ғарбга… − Шундай… Ҳар кимнинг ўз ватани… Фурсат ўтмай қовурилган балиқ келтиришди. − Ҳаво совуқ, – деди Сарбон қизнинг совуқдан қи- зарган оқ ёноқларига қараб. – Истасанг, бирор нима ичиб қизиб олардик. − Мен ичмайман, – деди қиз. – Ахир мен озарбай- жон қизиман, муслимаман. − Боя бошқача гапиргандинг, ҳазиллашяпсанми? − Ҳа, русман. Ишонмасанг, паспортим чўнта- гимда. Ҳозир, мана, ол, ўқиб кўр-чи, нима ёзилган экан? Сарбон паспортга қараб, унда ёзилган маълумот- ларни ўқиди: Юнусова Элмира Муродовна. Милла- ти рус. − Ҳа… тўғри… Сахалинлик экансан. Аммо отан- гни исми ҳам бизникига ўхшаш экан: Мурод. Ме- нинг амакимнинг исми ҳам шундай. − Амакинг ҳозир қаерда? − Ўз уйида. Рафиқасининг ёнида. Атиргул ўғриси 87 Қиз кулди. − Менинг отам ҳам уйда, онамнинг олдида. У қу- рувчи… Истасанг, ўзинг ичишинг мумкин, Сарбон. − Йўқ, энди ичмайман. Юз грамм ичсам, бошим тарс ёрилиб кетай дейди. Яхшиси, ичмаганим маъ- қул. Иккиси пиширилган уммон балиғидан еб, суҳ- батлашди. Ҳаётида содир бўлган яхши воқеаларни бир-бирига сўзлаб берди. Қиз билан суҳбатлашар- кан, Сарбон ичида қаттиқ афсусланарди. Ҳатто чип- тасини бошқа кунга алмаштиришни ўйлади. Коман- дирининг гапига кирганида, ишлари яхши бўларди. Аскарларни кузатиб қўйган ёш лейтенант: «Кетишга шошилманглар, бир неча кун мазали денгиз таом- ларидан еб, гўзал қизлар билан танишинглар», – де- ганди. Ҳозир мазали балиқдан еб, гўзал қиз билан суҳбатлашаяпти, аммо бироздан сўнг қиздан ҳам, балиқдан ҳам айрилади. − Шундай қилиб, сен кемада кетасан… − Ҳа, – деди қиз сочиқ билан лабларини артиб. − Балки чиптани қайтариб, аввал сени кузатиб қўйсаммикан? − Йўқ, мени холам ва эри кузатиб қўяди. Уйимиз- га хабар юборасан. Яхшиси, ўзим сени кузатиб қўя- ман. Майлими? − Албатта. Бундан жуда хурсанд бўламан, Элмира хоним. − Яхши. Энди қўлимни ювиб келай. Қиз қайтгунича Сарбон сигарета тутатди. Энди уммон бағридан кетишни истамасди. Элмира қай- тиб келди. − Поездинг кетишига оз фурсат қолди. − Ҳа, – деди Сарбон бошини кўтариб. Қизнинг жозибали кўзларига қаради. Қиз кулимсиради. − Нима бўлди? Қарашларинг бошқача… Ҳикоялар тўплами 88 − Гўзалсан, – деди Сарбон секин. Элмира кулиб юборди. − Балки мени ўзинг билан Кавказга олиб кетар- сан? Онанг билан таништирарсан? Ё онангдан қўрқа- санми? Сарбон зўрға кулимсиради. − Ҳеч кимдан қўрқмайман. Истасанг, кетавера- миз. − Бу бошқа гап. Мен қуёшни яхши кўраман. Жа- нубда қуёшли кунлар кўп бўларкан. Ҳозир ҳаво со- вуқ. Сенга мактуб ёзиб тураман. Кунлар исиганда, меҳмонга бораман. Агар истасанг, сен ҳам Сахалинга боришинг мумкин. Келишдикми? − Ҳа, келишдик. Мен розиман. − Унда манзилингни менга ёзиб бер. − Мана, манзилим. Иккиси ўрнидан турди. Сарбон қизнинг паль- тосини берди. Элмира йигитнинг сержант погони ёпиштирилган шинелига қараб, ҳазиллашди. − Ўртоқ генерал, кийинишингизга ёрдам берай- ми? − Йўқ, ўзим эплайман, – кулди Сарбон. − Унда кетдик. Вокзалда бироз айланамиз. Унгача сенинг поездинг ҳам келиб қолади. Сарбон хизматчи аёлнинг олдига бораётганида Элмира уни чақирди. − Қаёққа кетаяпсан? − Ҳозир келаман. − Таомнинг пули тўланган. − Нима? Хизматчи аёл ва Элмира кулиб юборди. − Бу қанақаси? – аччиқланди Сарбон. − Кетдик, – деди Элмира Сарбоннинг қўлидан ту- тиб. Иккиси вокзалгача индамай келди. Поезд ҳали келмаганди. Атиргул ўғриси 89 − Нега жимсан, Сарбон? Кетдик, анави ўрин- диқлардан бирига бориб ўтирамиз. Вокзал яқинидаги кичик хиёбондаги ўриндиқлар анча совуқ эди. Иккиси бир-бирини иситиш учун яқинроқ ўтирди. Қиз совуқ қўлларини йигитнинг кафтига, бошини елкасига қўйди. Шу пайт поезд овози эшитилди. − Сенинг поездинг келяпти. − Ҳа, меники. Аммо кетишни истамайман. − Мактуб ёзишамиз, Сарбон. Орада озгина жимлик чўкди. Қиз Сарбоннинг кўксига бошини босиб, елкасидан силади. − Ҳеч ишонгим келмайди… – сукутни қизнинг шивирлаши бузди. − Нега? − Жуда тез танишиб, айрилганимизга. − Ҳа, гўё тушга ўхшайди. − Туш? Сен буни қаердан биласан? − Нимани? − Тушни. − Шунчаки айтдим. − Мен ўтган кеча сени тушимда кўргандим. − Мени? − Ҳа, сени. Сарбон кулди. Қиз унинг кулганидан ранжиб, ўр- нидан турди-да, вокзалнинг эшигига қараб юрди. − Мен нима дедим? Нега хафа бўлдинг? –минғир- лади Сарбон. − Мен чиндан ҳам бу учрашувимизни тушимда кўргандим, – деди қиз. – Сен билан яна кўришамиз, Бокудами ёки Сахалиндами фарқи йўқ. − Шундай. Иккиси қўл ушлашиб поездга қараб юрди. Аввал Сарбон юкхонадан жамадонини олди. Сўнгра улар бир-бирини бағрига босиб, хайрлашдилар. Сарбон Ҳикоялар тўплами 90 купега чиқиб, деразадан уни кузатиб турган қизга қаради. У билан учрашган кунни ҳеч қачон ёдидан чиқара олмайди. Бу муҳаббатми ёки ўткинчи ҳисси- ётми билмайди. Поезд йўлга тушди. Сарбон йиллар давомида Элмира билан мактуб ёзишиб турди. Са- халиндан келган ҳар бир мактуб унга ўша бахтли та- содифни эслатарди. Йигит қизни олиб кела олмади. Бир неча йилдан кейин уйланди, ота бўлди. Элмира- га бошқа мактуб ёзмай қўйди. Ҳатто почтага ҳам бор- май қўйди. Аммо Элмира Юнусова турмушга чиқса ҳам унга мактуб ёзарди. Сарбон эса бу мактубларни олиб, ўқишга журъат қилмасди. Бунинг сабабини билмайди. Аскарликдаги чамадонига солинган бу мактублар узоқ йиллардан буён айвонида ётарди… Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling