Trust and support


Инглиз тилидан Салимжон қизи таржимаси


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Инглиз тилидан Салимжон қизи таржимаси.


Ҳикоялар тўплами
96
ИСЛОВАТХОНА ГУЛЧИСИ
Аҳмет Умит,
Туркия
C
алимнинг жасади икки ке-
чадирки, гуллар орасида ётарди. Чалқанча узалган, 
гулларнинг ортиқча баргларини олиб ташлаш учун 
қўлланиладиган пичоқ юрагига санчилганди. Уни 
шанба куни ўлдирилганини англадик. Қотил уни 
ўлдиргандан кейин эшикни қулфлаб чиққан бўлса 
керак. Дам олиш кунлари тугагунича гулчи бир кун 
шу аҳволда қолган, жасадини бу тонг дўконни очиш-
га келган ёрдамчиси топган.
Фожиа тафсилотларини ўрганарканмиз, орқа-
да бир тўполон кўтарилди. Ўртада бир кекса киши, 
«охири ўлдирдилар ўғлимни», дея бақириб, ичка-
рига киришга интиларди. Салимнинг отаси бўлса 
керак. Қарияни ичкарига қўймасликка уринган хиз-
матчиларга уни ўз ҳолига қўйишларини айтдим. Ота 
бечора ичкарига кирар-кирмас ўғлининг ўлимига 
куйиниб йиғлашни бошлади. Чалғитиш учун сига-
рет ёқиб тутдим. Бир неча бор тортгандан кейин яна:
– Ўғлимни ўлдирдилар! – дея бақирди.


Атиргул ўғриси
97
Ким экан, ўғлингизга қасдлашганлар? – дея 
сўрадим.
Қариянинг хира кўзлари қаҳр билан ялтиради:
– Ким бўларди? – деди. – Шу атрофдаги қандолат-
паз Рамиз дейилувчи бир паст билан бармен Ориф.
– Нега ўлдиришади ўғлингизни?
– Бу дўкон шаҳар марказида, қандолатпаз Рамиз-
нинг ҳам бу ердан илинжи бор, ижарачи бўлиб ки-
риб, ўлгунича шу дўконда қолмоқчи. Аммо бунинг 
учун олдин бизни чиқариб юбориши керак. Пул 
таклиф этди, қабул этмадик, менга таҳдид қилди, 
неча марта ўғлимнинг йўлидан чиқди. Охири бар-
мен Ориф билан бирлашиб, ўғлимни ўлдиришган.
– Бармен Орифнинг нима қизиқиши бор бу иш 
билан?
– Бу Ориф деган ит ўғлимни қиморга аралаштир-
ди. Ўғлим ҳам осон, ҳам кўп пул ишлаб оламан деб 
киришган ўйинга. Олдин бироз ютқазишган, сўнг 
ҳийла билан чув туширишган уни. Ориф қарзини 
қистаб қўймасди. Рамиз иккисининг орасидан қил 
ўтмайди, Ориф ҳатто бир марта ўғлимга: «Агар 
дўкондан воз кечсанг қарзларингдан кечаман», – деб-
ди. Хуллас, бизни дўкондан чиқариш учун иттифоқ 
бўлиб курашишди ўғлим билан.
Кўзи ёшли кекса отани ўғлининг жасади бошида 
қолдириб, шеригим Али билан қандолатпаз Рамиз-
нинг дўконига жўнадик. Қандолатпазнинг дўкони 
исловатхонанинг орқасидаги кўчадан жой эгалла-
ганди. Рамиз калбош, паст бўйли, тўладан келган 
бир одам эди. Полициядан эканимизни билиб, биз-
га қўрқув билан қарарди.
– Гулчи Салимни танийсанми? – деб сўрадим.
Рамизнинг қўпол юзида бироз йирик кўринув-
чи кўз қовоқлари асабий бир нотинчлик билан учиб 
қўйди.


Ҳикоялар тўплами
98
– Танисам, танимасам ҳам, менинг унинг ўлдири-
лишига ҳеч бир алоқам йўқ.
– Сенга алоқанг бор дедикми? – терсланди Али. – 
Аммо, модомики мавзуни очдинг, айт, шанба куни 
кечаси қаерда эдинг?
– Бўйингизга ўлай, бошлиғим, – дея минғирлади 
Рамиз. – Ишонинг, менинг бу ишда иштироким йўқ.
– Бироқ саволларимга жавоб беришинг керак, – 
дея кўтарилди Али. – Шанба кечаси қаерда эдинг?
Рамиз ютиниб, хотирлашга ҳаракат қилди.
– Шанба… Шанба… Ҳа, эсладим. Шанбада Жин-
галак Бадриянинг ёнида эдим.
– Жингалак Бадрия ким?
Кўзларида ялтоқ бир ифода кезаркан:
– Жингалак Бадрия менинг дўстим, унинг ёнида 
эдим, ишонмасангиз ўзидан сўранг, қуйида ишлай-
ди, – деди.
«Қуйи» дегани исловатхона.
– Яхши, – дедим мен. – Бармен Орифни таний-
санми?
– Танийман, гоҳида қаҳвахонасига кириб тура-
ман.
– Ориф иккингиз Салимга адоватда эмишсиз-
лар? Унга таҳдид қилганмишсиз, «сени ўлдирамиз» 
деганмишсизлар?
– Умуман ёлғон. Бу Салим қўрқоқ бола. Қимор 
ўйнаб, қарзини бермасди. Ваъда берардию, сўзида 
турмасди. Очиғини айтсам, дўконни менга бериши 
учун дов тикиб, ошиқ отдик, у ютқазди. Аммо дўкон-
ни бермади. Орифдан бир дунё пул қарз бўлган, бир 
чақасини бермаган.
– Қимор ўйнаш тақиқланганини билмайсанми? – 
дея дўқ урди Али.
Ялтоқи бир табассум кўринди Рамизнинг юпқа 
лабларида.



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling