Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Атиргул ўғриси
69
жойга келишни унутди ёки муҳим иши чиқиб қол-
гандир, дея ўйламаслиги учун кириш эшигининг на-
риги томонида турганини ҳам хатда айтишга қарор 
қилди. 
Бир жойда ўтиравериб, яланг оёқлари совқотиб 
қолганини ҳис қилди. Ўзи иссиқ, фақатгина оёқлари 
музларди. Стулдан турди. Хонага қия очиқ турган 
эшик тирқишидан қуёш нурлари кирар ва рангдор 
гиламчани ёритарди. Пол усти совуқ, аммо қуёш нур 
сочиб турган гиламча илиққина эди. Гиламча устида 
юриб, оёқларини иситди. Мана шу гиламчада ўзи-
нинг оғир ўй-хаёлларидан ва ёзилмаган мактублари-
дан узоқ-узоққа учиб кетишни хоҳларди, бироқ ўзи-
ни стол олдига қайтишга мажбур қилди. Яхмалак 
воқеасидан сўнг Марина унга эътибор бермай қўй-
ди. Марина энди мени ҳеч қачон кечирмайди ва мен 
билан бошқа гаплашмайди, деб ўйлаганди. Ўзини 
бахтсиз ҳис қиларди, аммо бир куни Марина унинг 
олдига келди ва худди ҳеч нарса бўлмагандек:
– Эртага ҳамма кинога боряпти. Сен ҳам борасан-
ми? – дея сўради.
– Бораман, – кутилмаган саволдан иккиланиб жа-
воб берди.
– Кел, яхшиси бирга ўтирамиз.
Кўзларини Маринага тикди ва нафас олиши 
қийин лашди. Маринанинг жигарранг кўзлари 
чақнаб кетди, бир-бири билан ярашишди. Иккиси 
тушунтириб бўлмайдиган қувонч туфайли бир-би-
рига қараб жим туришарди. Маринанинг кўзларига 
ҳамон тикилиб турар, негадир бирор сўз деёлмасди.
– Бирга ўтирамизми? – такрорлади Марина.
– Майли, – базўр жавоб берди у.
Ўша кунларда баҳор шаҳарда ўз ҳукмини ўт-
казишни бошлаган эди. Афтидан баҳор оқ рангни 
ёқтирмаган ва шаҳар кўчаларини ўзига хос рангда 


Ҳикоялар тўплами
70
бўяб чиққанди. Қор ночор аҳволда уйларнинг дево-
рига ёпишар, аммо баҳор қишни мажбуран қувиб 
чиқарарди. Ердаги лойқа кўлмаклар тўлиб-тошган. 
Атрофда майин шамоллар кезади. Ҳар бир бурчак 
денгизни эслатарди кишига.
Чуқур кўлмакларга ҳам эътибор бермай, кинога 
борди. Йўл бўйи ҳеч нарсани пайқамади. Агар йўл-
да денгиз учраб қолганда ҳам бир ҳатлаб ўтиб кетар, 
денгиз тиззасигача зўрға етган бўларди.
Кинога ўқитувчи ҳам борганди. Муаллима қўли-
да узун кўк лента ушлаб турар, болаларга биттадан 
чипта тарқатарди. Манзилга етиб келганда кўпчи-
лик синфдошлари чипта олишга улгурган, аммо 
Марина ҳануз бир четда туриб, болакайни кутаёт-
ганди. Марина унинг келганини кўриб, ўқитувчиси-
нинг олдига борди ва:
– Менга ҳам чипта беринг, – деди. Ўқитувчи узун 
қоғоз тасмадан чипта йиртиб олгунча Марина кўзла-
ри билан имлаб чақирди, у эса бир жойда турарди.
– Яна кимга? – сўради ўқитувчи. Аммо саволи жа-
вобсиз қолди.
– Кейинги чиптани ол. Бирга ўтирамиз, – деди 
Марина унга. Бироқ навбатдаги чиптани Ленька 
Клочков олиб қўйган бўлса ҳам жим қараб туравер-
ди. Кинода Марина билан эмас, Ленька Клочков би-
лан ўтирди. Ленька томоша вақтида барчага ҳалал 
берар, унинг жаҳлини чиқариб, Маринадан кўз уз-
масди.
Жанубда ҳозир жуда иссиқ. Бу ерда денгиз бор. 
Денгизга тушмасдан бир челак сувга ювиниб олиш 
мумкин, аммо бу атиги беш дақиқага етади ва яна 
исий бошлайди киши. Товонини ерга тираб, полни 
тақиллата бошлади, сўнг сабзиранг перони қўлига 
олди.
Маринага жанубдан хат ёзаман, дея сўз берган, 


Атиргул ўғриси
71
ўшанда иккаласи бирга сайр қилишганди. Марина 
ёқаси ва енги йўқ гулли кўйлак кийиб олган, кўзла-
ри шодликдан чақнаб турар, шамол эса унинг соч-
ларини юзи томон учирар эди. Маринанинг сочла-
рини авайлаб, текислаб қўймоқчи эди, кимдир кўриб 
нотўғри тушунмасин, дея қўлини тортди. Унга Марина 
билан учрашиб юришини бутун шаҳар биладиган-
дек туюлди. Маринанинг уйига яқин қолганда:
– Кўришгунча, – дея тез қўл силкиди. Марина би-
лан кўпроқ учрашишни хоҳлар, аммо иккаласи бир-
га юрганда ҳар доим ўз иродасига қарши чиқарди.
– Кўчиб кетяпсанми? – сўради Марина. Қизнинг 
кўзларига қаради ва ҳозироқ унга қор отишни хоҳла-
маганини, яхмалак учиш майдончасига борганини, 
бироқ унинг олдига боришга ботинолмаганини, ки-
нода бирга ўтиришни жуда-жуда истганини айтиши 
кераклиги ҳақида ўйлади. Аммо гап бошлолмай ҳа-
лак эди.
– Менга хат ёз, – деди Марина. Унинг гапини эши-
тиб ич-ичидан хурсанд бўлиб кетди.
– Албатта, хат ёзаман. Сенга узун-узун хатлар ёза-
ман. Майлими?
– Бўпти, – бош силкиб қўйди Марина ва сочи яна 
шамолда парвоз қила бошлади. Маринанинг сочла-
рини тўғриламоқчи бўлди, аммо қўллари ярим йўл-
дан ортга қайтди.
– Сенга узун-узун хатлар ёзаман, – дея такрорла-
ди.
Унинг пероси кўп бора сиёҳдонга шўнғиди ва қу-
риб қолди. Қўлларига юққан сиёҳ билан битта даф-
тарни тўлдириш мумкин эди. Бироқ қоғозга фақат-
гина «Марина» деб ёзилган эди. Денгизга боқиб, 
Маринани кўрди: қиз ўша енги ва ёқаси йўқ кўйлак-
да кулиб қараб турар, кўзлари бўлса: – Нега хат ёзма-
япсан? Ахир ваъда бергандинг-ку! – деяётгандек эди.


Ҳикоялар тўплами
72
Ва ниҳоят ўзини қўлга олди, перосини юзин-
чи марта сиёҳдонга ботирди ва хат ёза бошлади. У 
ёзаётган мактубим жуда узун бўлади, деб тахмин 
қилганди, аммо эндигина дафтарнинг битта варағи 
тўлганди. Хатни ёзиб бўлиб, Марина устимдан кул-
масин, хато йўқмикин, дея қоғозга кўз югуртириб 
чиқди. Сўнг хатни солиб, муҳрлади ва енгил нафас 
олди. Мактуб жанубдан шимолга учиб кетди. У ерда 
тез-тез ёмғир ёғар, қишин-ёзин яшнаб турадиган 
шамшод дарахти ўрнига оддий қайинлар ўсарди. 
Конвертга солинган хат тахминан бундай ёзилган 
эди:
«Марина! Мана, Қримга келганимга икки ҳаф-
та бўлди. Ҳаво жуда иссиқ, уйимизнинг тўғрисида 
денгиз бор. Қанча хоҳласанг, шунча чўмилаверасан. 
Мен денгизда чўмиламан, қуёшда тобланаман, во-
лейбол ўйнайман. Кеча балиқ тутдим. Нон билан 
ейиш учун балиқ ушлай, деб денгиздаги қоятошлар 
орасида икки соат тик оёқда турдим. Балиқ балиқни 
чақиради. Энг муҳими биринчисини амаллаб ушлаб 
олсанг бўлди. Ҳозирча шу. Кўришгунча! Ҳурмат билан 
Костя».

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling