Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Кластерларга бўлиш. Бу педагогик стратегия бўлиб, талабаларнинг у ёки бу 
мавзу бўйича эркин ва бемалол ўйлашга ёрдам беради. У фақат ғоялар орасидаги 
боғланишларни фикрлашни таъминлаш имкониятини берадиган тузилмани 
аниқлаб олишни талаб қилади. У фикрлашнинг оддий шакли эмас, балки мия 
фаолияти билан зид боғланади. 
Кластерларга бўлишдан ахборотлами чорлаш босқичида ҳам, фикрлаш 
босқичида ҳам фойдаланилади. У муайян мавзу синчиклаб ўрганилгунча фикр-
лаш фаолиятини таъминлашда фойдаланилиши мумкин. Кластерларга бўлиш 
талабаларнинг тасаwурларини янги боғланишлари ёки уларнинг график ифода-
лари кўринишларини таъминловчи сифатида ҳам ўтганликларини якунлаш во-
ситаси сифатида қўлланилиши мумкин. Бу ўз билимларига, муайян мавзу 
тўғрисида тасаwурига ва уни тушунишга йўл очадиган назардаги стратегиядир. 
Кластерларга бўлиш қуйидаги усулларда амалга оширилади: Ҳушингизга 
келган барча фикрлами ёзиб олиш. Бу фикрларни муҳокама қилманг, шунчаки 
ёзиб олаверинг. 
2. Хатни (матнни) кечиктирадиган имло ва бошқа омилларга ҳам парво 
қилманг. 
3. Сизга берилган вақт ниҳоясига етмагунга қадар ёзишдан тўхтаманг. Ми-
янгизга фикр келиши тўхтаб қолса, токи янги фикрлар келгунга қадар қоғозда 
нималарнидир чизиб ўтиринг. 
4. Имкони борича, боғланиши мумкин бўлган ғоялами тизиб чиқинг. 
Ғояларнинг оқими сифати ва улар орасидаги алоқаларни чегаралаб қўйманг. 


105 
Кластерларга бўлиш, Стил ва Стил (1991 )нинг таъбирича, бу жуда мосла-
шувчан стратегиядир. Уни индивидуал тарзда ҳам гураҳда ҳам қўллаш мумкин. 
Гуруҳ фаолиятида у гуруҳ ғояларининг тирговичи сифатида хизмат И қилади. Бу 
еса талабаларни ҳар бир амалда бўлган боғланишларга, алоқаларга
яқинлаштиради. 
Синквейн. Ахборотларни қисқача баён қилиш, мураккаб ғояларни, сезги-
ларни, тасаввурларни бир неча сўзлар воситасида баён қилиш имконияти бора-
сидаги муҳим малакадир. Бу бой тушунчалар заҳираси асосидаги ўйланган 
рефлексияни талаб қилади. Синквейн бу шеър бўлиб, у бирор воқеа муносабати 
билан ёзиладиган ёки рефлекция қилинадиган қисқа ифодаларда ахборот ва 
материалларнинг синтезланишини талаб етади. 
Синквейн сўзи французча сўз бўлиб, беш деган таржимани беради. Демак, 
синквейн беш қатордан иборат шеърдир. 
Синквейнни ёзиб чиқиш қоидаси қуйидагича: 
1. Биринчи қаторда бир сўз билан мавзу ёзилади (одатда от туркумига оид 
сўз билан). 
2. Иккинчи қаторда мавзу икки сўз билан тавсиф қилинади (сифат туркумига 
оид икки сўз билан). 
3. Учинчи қаторда ушбу мавзу бўйича хатти-ҳаракатлар уч сўз билан тавсиф 
етилади. 
4. Тўртинчи қаторда темага алоқадорликни кўрсатувчи 4 сўздан иборат гап 
(ибора) ёзилади. 


106 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling