Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Трамп режаси - бу технология АҚШда жуда машҳур. Бу ўқитиш шаклла-
римнг шундай тизимики, унда катта аудиториядаги машғулотлар кичик 
гуруҳлардаги индивидуал машғулотлар билан қўшиб олиб борилади. 
Замонавий техник воситалар ёрдамида 100-150 кишидан иборат катта 
гуруҳларда юксак малакали ўқитувчилар, проффcссорлар лексия ўқийдилар. 
10-
15 кишидан иборат кичик гуруҳлар эса лекция материалларини муҳокама 
қиладилар, 
баҳс юритадилар. 
Индивидуал ишлар эса мактаб кабинетларида, лабораторияларида ўтказилади. 
Лекция машғулотларига 40%, кичик гуруҳлардаги машғулотларга 20%, кабинет 
ва лабораториялардаги индивидуал ишларга еса 40% ажратилади. Одатдаги 
синф тушунчаси йўқ, кичик гуруҳлар ҳам доимий эмас. 
 
4.5.6. Дастурлаштирилган ўқитиш технологияси 
Дастурлаштирилган ўқитиш ХХ асрнинг 50-йиллари бошида пайдо бўлди. У 
америкалик психолог Б.Скиннер номи билан боғлиқ. У материалларнинг 
ўзлаштирилишини бошқаришнинг самарадорлигини оширишда, ахборотларни 


116 
қисмма-қисм узатишнинг мунтазам программаси асосига қуриш ва уни назорат 
қилишни тавсия этди. 
Н.Краудер тармоқланган дастурни ишлаб чиқди, унда назорат натижаларига 
кўра таълим олувчиларга мустақил ишлар учун турли хилдаги материаллар
тавсия этилади. 
Г.К.Селевко дастурлаштирилган ўқитишга қуйидаги таърифни беради, яъни 
дастурлаштирилган ўқитиш деганда ўқитиш ускуналари (ЭҲМ, программа-
лаштирилган дарслик, кинотренажер ва б.) ёрдамида программалаштирилган 
ўқув материалининг ўзлаштирилишини бошқаришни тушунади. Дастурлашти-
рилган ўқув материали муайян мантиқий изчилликда бериладиган нисбатан 
катта бўлмаган ўқув ахборотлари («кадрлар», «файллар», «одимлар») серияси-
дан иборат бўлади. 
В.П.Беспалко билиш фаолиятини ташкил етиш ва бошқариш намунасидаги 
педагогик технология таснифини тавсия этди. У ўқитувчи ва таълим олувчи 
(бошқарилувчи) муносабатларини қуйидагича белгилайди: 
• 
берк- (ўқувчиларнинг назорат қилинмайдиган ва тузатилмайдиган фао-
лияти); 
• даврий (назорат, ўз-офъзини назорат қилиш, ўзаро назорат); 
• 
тарқоқ — (фронтал) ёки йўналганлик (индивидуаллик); 
• гоҳ (оғзаки) ёки автоматлар (ўқув воситалари) орқали. В. П. Беспалко тех-
нологияси турлари: 
1. 
классик лексия методида ўқитиш (бошқарув-берк, тарқоқ, қўлда); 
2. аудиовизуал техник воситаларда ўқитиш (берк, тарқоқ, автоматлашти-
рилган); 
3. 
«Консултант (маслаҳатчилар)» тизими (берк, йўналтирилган, қўлда); 
4. ўқув адабиётлари ёрдамида ўқитиш (берк, йўналтирилган, автоматлаш-
тирилган) — мустақил иш; 
5. 
«Кичик гуруҳлар» тизими (даврий, тарқоқ, қўлда) — гуруҳлардаги 
ўқитишнинг табақалаштирилган усули; 
6. компютер ўқитишлари (даврий, тарқоқ, автоматлаштирилган); 
7. 
«Репетитор» тизими (даврий, йўналтирилган, қўлда) индивидуал 
ўқитиш; 
8. 
Дастурлаштирилган ўқитиш (даврий, йўналтирилган, автоматлашти-
рилган), улар учун олдиндан программалар тузиб қўйилади. 
Дастурлаштирилган ўқитишнинг бешта асосий тамойили фарқланади: 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling