Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Блокли ўқитиш.
- Модулли ўқитиш.
- Билимларни тўла ўзлаштириш технологияси.
Аралаш программа. У равон, тармоқланувчи, соддалаштирилган программа
бўлакларини ўзида қамраб олади. Алгоритм. У ақлий ва амалий тадбирлар изчиллигини белгиловчи тафсилот- дир. У ўқитишнинг мустақил воситаси ҳамда таълимий программларнинг қисми бўлиши ҳам мумкин. Блокли ўқитиш. Бу мослашувчан программа асосида ўқувчиларнинг тур- ли-туман интеллектуал тадбирлар ва егаллаган билимларидан ўқув вазифала- рини ечишда фойдаланиш имкониятларини таъминлайди. Қуйидаги изчил блоклар фарқланади: • ахборот блоки; • тест-ахборот (ўзлаштиришни текшириш); • коррексион-ахборот (нотўғри жавоб қайтарилганда қўшимча ўқитиш); • муаммоли блок: олинган билимлар асосида вазифалами ечиш; • текшириш ва коррексия блоки. Модулли ўқитиш. У модуллар бўйича тузилган ўқув программалари асосида ўқитишни ташкил етишдир. Модул курс мазмунини уч сатҳда қамраб олади: тўла, қисқартирилган ва чуқурлаштирилган. Программа материаллари бир вақтнинг ўзида барча еҳтимол кўрилган кодларда: расм, тест, рамзлар ва сўз билан берилиши мумкин. Ўқитиш модули ўқув материалининг автоном (мустақил) қисми бўлиб, қуйидаги компонентлардан ташкил топади: 119 • аниқ ифодага эга бўлган ўқув мақсади (мақсадли программа); • ахборотлар банки: ўқитиш программаси шаклидаги айни ўқув материали; • мақсадларга эришиш бўйича методик қўлланма; • зарурий малакаларни шакллантириш бўйича амалий машгулотлар; • қўйилган модул мақсадига қатий мувофиқ келувчи назорат иши. Билимларни тўла ўзлаштириш технологияси. Ўқув материаллари бир неча бўлаклаига бўлинади: ўзлаштирилиши тегишли бўлган ўқув унсурлари, ундан сўнг бўлимлар бўйича текшириш учун матери- аллар ишлаб чиқилади, ундан сўнг ўқитиш, текшириш — жорий назорат, кор- ректировка ва қайта, ўзгартирилган тарзда ишлаб чиқиш - ўқитиш. Хотима. Ҳозирги давр ўқув жараёнига педагогик технологияларни татбиқ қилиш билан характерлидир. Педагогик технологиялардан фойдаланиш таълим технологияларинингилмий асосларини ишлаб чиқиш, педагогик инновациялар, муаллифлик мактаблари ва янги технологияларни експеримент қилиш билан боғлиқдир. Бу тажрибалар муайян тизимни ишлаб чиқиш ва умумлаштиришни талаб этади. Педагогик технологияга яхлит ҳодиса сифатида қаралади. Технологиянинг интерфаол сифатлари, таркибий қисмлари, тузилмаси,функционал тавсифи, коммуникатив хусусиятлари, тарихийлиги ва узвийлиги тадқиқ қилинмоқда. «Технология»,педагогик технология» тушунчалари ҳамон тадқиқотлар бўлишини тақозо этади. Педагогик технологиялар таснифларини асослаш, технология турлари маз- мунининг ёритилиши, бу технологияларни ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини белгилаш таълимнинг барча босқичларида унинг самарадорлигини оширишга имкон беради. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling