117
ринчисига коррекция учун, иккинчисига эса ўқув материалини тушуниш учун.
Ички ва ташқи қайта алоқа ҳам мавжуд. Ички қайта алоқа
таълим олувчи-
ларнинг ўз натижаларини ва ўзининг ақлий фаолияти характерини мустақил
коррекция қилиш учун хизмат қилади.
Ташқи қайта алоқа таълим олувчига бевосита ўқув жараёнини бошқарувчи
қурилмалар воситасида ёки педагог томонидан
таъсир этишда амалга ошири-
лади.
3. Ўқув материалини ёритиш ва узатишда амалга ошириладиган одим-
ловчи технологик жараён тамойили. Одимловчи ўқув тадбири — бу техно-
логик усул бўлиб, унда ўкув материали программада ахборот бўлаклари ва ўқув
вазифалари (билим ва малакаларни самарали ўзлаштиришни таъминлашга хиз-
мат қиладиган ва таълим олувчининг билимларни ўзлаштиришнинг муайян на-
зариясини акс эттирган)нинг кенглиги бўйича алоҳида, мустақил, лекин ўзаро
боғланган ва оптимал бўлган қисмлардан иборатдир.
Тўғридан-тўғри ва қайта алоқа учун зарур бўлган ахборотлар тўплами, билиш
ҳаракатлари ва қоидаларининг таълимий программа одимини ҳосил қилади. Бу
одим таркибига уч ўзаро алоқадор кадр (звено) қўшилади: ахборот, қайта алоқа
тадбири ва назорат. Одимловчи ўқув тадбирлари изчиллиги программалашти-
рилган ўқитиш технологияси асосини ташкил
этувчи таълимий программани
ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: