Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Касбий-педагогик билимдонлик асосан тўртта компоненти билан ха-


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Касбий-педагогик билимдонлик асосан тўртта компоненти билан ха-
рактерланади: 
• 
шахсга, инсонга йўналганлик; 
• педагогик воқеликни изчил идрок этиш; 
• 
фан соҳасига йўналганлик; 
• 
педагогик технологияларни эгаллаш. 
Ҳозирги таълим шароитида касбий-педагогик билимдонлик яна уч 
компонент билан тўлдирилади: 
• 
билимдонлик, умуман, ўз фаолиятини жаҳон педагогик маданияти дара-
жасида ишлаб чиқилган тажрибалар асосида ташкил етиш қобилияти ҳамда 
унга ва ватанимиздаги педагогикага интеграсиялаша олиш; 
• 
(ўз сафдоши тажрибаси ва инновацион тажрибалар билан ўзаро самарали 
муносабат ўрнатиш қобилияти; 
• 
ўз тажрибаларини wнумлаштириш ва бошқаларга бера олиш малакасида 
намоён бўлади. 
Педагогнинг касбий билимдонлиги креативлик билан характерланади. 
Креативлик - бу касбий ҳаёт усули, кўп қиррали таълим жараёни ва тизи-
мининг мақсадлари, мазмуни, технологиялари сатҳида янги педагогик 
воқеликни яратиш истаги ва малакасидир. Креативлик ўқитувчига инновацион 
ўзгаришлар оқимига мослашиб олишига ёрдам беради. 
Ҳар қандай даражадаги касбий билимдон педагогик рефлекцияга қодирдир. 
Рефлекция - фикрлашнинг махсус усули бўлиб, педагогик воқеликка, тари-
хий-педагогик тажрибага, муайян касбий мавқенинг ташувчиси бўлган ўз шах-


124 
сиятига қайта назар ташлашдир. 
Юқоридаги касбий-педагогик билимдонликни ташкил етувчи барча компо-
нентлар мураккаб тузилмани ҳосил қилиб, мутахассиснинг «идеал модели»ни 
шакллантира боради ва пировард натижада зич бирлашиб кетади ҳамда ўқитувчи 
шахси фаолияти тавсифини белгилайди. 
Билимдонлик фақат фаолият жараёнида ва фақат конкрет касб доирасида 
намоён бўлади ва баҳоланади. 
Педагогик муҳитда ўқитувчи фаолиятини баҳолашда, одатда, педагогик ма-
даният термини қўлланади. 
Педагогик маданият касбий фаолиятнинг индивидуал мазмуни билан 
боғланади. 
Педагогик билимдонлик ўқитувчининг юксак натижаларга еришишини 
таъминлайди. 
Педагогик маданият фаолият ва муносабатларга эстетик шакл беради. 
Педагогик фаолият педагогик маданият тушунчаси таҳлили омили бўуб хиз-
мат қилади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling