Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Педагогик маданият умуман маданиятнинг намоён бўлишидир


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Педагогик маданият умуман маданиятнинг намоён бўлишидир. 
Маданият фаолият жараёни ва натижаси ўлароқ субектнинг дунё обектларини 
ўзлаштира боришдаги барча хатти-ҳаракатларини қамраб олувчи социал 
ҳодисани билдиради. Маданият инсон яратган, шунингдек, қандай восита ва 
метод билан яратган барча ҳодисалами ўзида бирлаштиради. 
Педагогик маданиятда, умуман маданиятда бўлганидек, предмет-ҳосила ва 
техник-технологик жиҳатлар мавжуд. 
Педагогик маданият бир қатор тизим ҳосил қилувчи унсурларга эга. Уларга 
қуйидагилар киради: 
Педагогик лойиҳалаш маданияти. У обектив имкониятлар билан талаб ва ис-
такларни ўзаро нисбатлаган ҳолда мақсадни тўғри танлай олиш, вазифаларни 
белгилаб олиш, уларнинг ечилиш босқичларини режалаштириш ҳамда зарур 
қуролларни танлаб олиш малакасидир. Лойиҳалаш маданиятини намойиш 
қилиш бу ижодга, яъни фавқулодда янгини яратиш, ўрнатилган меъёрлар ва 
намуналар чегарасидан чиқиб кета олиш қобилияти ҳамдир. 
Билимлилик маданияти. У педагогик билимларнинг турли-туманлиги ва пе-
дагог томонидан бу билимларни эгалланишини билдиради. 
Дунёқараш маданияти. Унинг даражасини аксарият ҳолларда педагог ва 
ўқитувчининг ўзаро муносабатлари жараёни ва натижалари белгилайди. 
Турли намунадаги дунёқарашнинг мавжудлиги, хусусан, стихияли, мунтазам, 
илмий ва мистик, иррационал, оптимистик ва пессимистик, догматик ва 
танқидий, диний, атеистик, рационал ва педагогик фаолият субектининг ҳам бир 
неча намунаси борлигини тақозо қилади. 
Дунёқараш маданияти фан, фалсафа, дин каби маънавий маданият унсурлари 
билан танишиш чоғида шаклланади. 
Педагогик маданиятнинг яна бир унсури фикрлаш маданиятидир. 
Фикрлаш маданияти ҳам кундалик ҳаёт жараёнида одатдаги воситалар, ҳам 
махсус воситалар (унинг таркибига формал мантиқни ўрганиш ҳам киради) да 
вужудга келади. 


125 
Ҳис этиш маданияти. У инсонлар олий кечинмаларининг кенг уйғунлиги 
ҳосиласи бўлиб, уларсиз педагогик жараёнда мулоқотнинг бўлиши мумкин емас. 
Баҳолаш маданияти у ёки бу сабаб ва ҳодисалар бўйича ахлоқий, естетик, 
сиёсий, ҳуқуқий, диний ёки фалсафий характердаги малакали ҳукм чиқариш 
қобилиятидир. 
Мулоқот маданияти педагогик маданиятнинг енг муҳим компаненти бўлиб, у 
педагогнинг ўқувчилар, ота-оналар ҳамда раҳбарият ёки қуйи вазифа эгалловчи 
шахслар, шунингдек, педагогик иш доирасидан ташқаридаги барча инсонлар 
билан мулоқот қилиш маданиятларини қамраб олади. 
Ташкилий маданият ҳам педагогик маданият тизимига киради ва у ўқитиш 
ҳамда тарбия жараёнини педагогик доиранинг турли даражаларида(жамиятда, 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling