127
•
ўқув материалини мустақил танлаб олиш ҳамда ўқитишнинг самара бе-
рувчи усул ва методларини белгилаш қобилияти;
•
материални етарли баён қилиш ҳамда унинг барча талабаларга тушунар-
лилигини таъминлаш қобилияти;
• талабаларнинг индивидуаллигини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш жараёнини
ташкил этиш қобилияти;
•
ўқитиш жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланиш қобилияти;
• талабаларнинг катта одимлар билан ривожланишини ташкил этиш
қобилияти;
•
ўзининг педагогик маҳоратини такомиллаштириш қобилияти;
•
ўзининг тажрибасини бошқалар билан баҳам кўриш қобилияти;
• мустақил таълим олиш ва мустақил такомиллашиш қобилияти.
Педагогик жараёнга қаратилган педагогик қобилиятларга қуйидагилар
киради:
•
бошқа инсоннинг ички ҳолатини тўгри баҳолаш, унга ҳамдардлик билдириш,
ҳамнафас бўла олиш қобилияти (эмпатия қобилияти);
•
тақлид қилиш учун намуна бўлиш қобилияти;
• тарбия жараёнида индивидуал хусусиятларни инобатга олиш қобилияти;
• мулоқотнинг лозим топилган услубини ҳамда ўз
ўрнини топиш, келиша олиш
қобилияти;
• ҳурмат қозониш, яъни талабалар ўртасида обрўга эга бўлиш қобилияти.
Педагогик қобилиятлар ичида педагогик мулоқотга бўлган қобилият
алоҳида ажралиб туради.
Ўқитувчининг талабалар билан давомий ва самарали алоқаларини
ташкил
этишни коммуникатив қобилият билан боғлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: